Skip to content
Trending
3 сентября 12:01Тошкентда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган қиз қутқарилди 29 сентября 15:35Хакерлар Пентагоннинг 3 миллиондан ортиқ ходими маълумотларини ўғирлади 31 января 11:13Европа Иттифоқи Зеленский таклиф этган ягона Европа армияси ғоясини рад қилди 6 апреля 09:08Доғистонда кучли ёғингарчилик оқибатида Гежух сув омбори тўғони ёрилди 18 ноября 11:45Германия Исроилга қурол сотиш чекловини олиб ташлади 11 февраля 17:50Bloomberg: Эрдўғандан кейинги эҳтимолий ворис — Билол Эрдўған 25 мая 12:25Владимир Путин 27-29 май кунлари Қозоғистонга ташриф буюради 26 марта 11:31Ғарбий Қозоғистонда ерга қулаган учувчисиз аппарат топилди 21 сентября 12:03Facebook ва Instagram’да оммавий узилишлар кузатилди 28 октября 10:54Кевин Де Брёйне жиддий жароҳат олди
  Понедельник 26 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Рим яқинида Рим империяси даврига оид ҳашаматли вилла топилди
Дунё

Рим яқинида Рим империяси даврига оид ҳашаматли вилла топилди

ShaxriyorShaxriyor—20 июня 12:550 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Италия пойтахти Рим шаҳри чеккасида жойлашган Кастел-ди-Гвидо ҳудудида Рим империяси даврига оид ҳашаматли вилла топилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

More stories

Рим яқинида Рим империяси даврига оид ҳашаматли вилла топилди

20 июня 12:55

Римда тарихий минора қулаб тушди

4 ноября 11:33

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг февраль ойида маҳаллий аҳоли ҳудудда шубҳали фаолият кузатилгани ҳақида расмийларга хабар берган. Текширув давомида карабинерлар ҳарбий полицияси қадимий археологик жойларда учрайдиган ноқонуний қазиш белгилари – тунда олиб борилган ишлар, тупроқ уюмлари ва рухсатсиз фаолият изларини аниқлаган.

Маълум бўлишича, бир гуруҳ шахслар экскватор ёрдамида панжара тўсиқларини кесиб ўтиб, ер остида яширинган катта иншоотга кирган. Қисқа вақт ичида қазиш ишлари тўхтатилган бўлса-да, бу жараён давомида илгари номаълум бўлган Рим даври вилласининг қолдиқлари очилган.

Археологлар ҳозиргача атриум ва сув йиғиладиган ҳовуз билан жиҳозланган катта зални, шунингдек қора ва оқ рангдаги мураккаб геометрик ҳамда ўсимликсимон нақшли мозаика полларни аниқлаган.

Италия Маданият вазирлиги вакилларининг билдиришича, ушбу ҳудуд қадимда императорлар тез-тез ташриф буюрадиган Лориум манзилига кирган бўлиб, вилла Рим аристократиясининг юқори табақасига тегишли бўлган бўлиши мумкин. Мутахассислар топилмалар орасида мармар безаклар ва Рим табиат худоси Силванга тегишли ҳайкал қолдиқларини топганини ҳам қайд этган.

Расмийлар қазиш ишлари натижасида иншоотга қисман зарар етганини, бироқ қимматли артефактлар йўқолган ёки йўқлиги ҳали аниқ эмаслигини билдирган. Ҳозирда археологик қазиш ишлари давом этмоқда. Ташриф буюрувчилар эса ушбу тарихий ҳудудни олдиндан рўйхатдан ўтган ҳолда кўриш имкониятига эга бўлади.

виллаРимРим империяси
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Фарғона ва Самарқандда кредит учун улуш талаб қилган банк ходимлари ушланди
Наманганда қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган уч нафар шахс қўлга олинди
Related posts
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 50
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 50
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 60
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Load more

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1961
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа