Skip to content
Trending
4 февраля 11:26АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн ишига оид минглаб ҳужжатларни сайтидан олиб ташлади 7 марта 17:05Исроилда туркиялик журналист ва унинг жамоаси ҳибсга олинди 17 октября 21:19Венс: Россия ва Украина тинчликка тайёр эмас. 31 января 14:32Франция Россиянинг “соя флоти” танкерини қўйиб юборди 9 марта 07:46NASA Ойга учадиган астронавтлар менюсини эълон қилди 25 июня 14:41Қирғизистонда кучли сел қурбонлари сони олти нафарга етди 27 июля 14:49Сурхондарёда 14 миллион сўм пора олаётган боғча раҳбари қўлга олинди 20 ноября 00:54Қашқадарёда синфдошига нисбатан шилқимлик қилган эркак 14 суткага қамалди 4 ноября 14:22Ўзбекистонда ҳарбий ОТМ битирувчилари 5 йил хизмат ўтамаса, ўқиш харажатларини қайтаради 12 марта 23:56Нью-Йоркдаги автоҳалокатда ўзбекистонлик аёл вафот этди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Қорақалпоғистоннинг таниқли давлат арбоби Амин Тожиев 79 ёшида вафот этди
Жамият

Қорақалпоғистоннинг таниқли давлат арбоби Амин Тожиев 79 ёшида вафот этди

ShaxriyorShaxriyor—4 июня 21:170 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бутун ҳаёти ва меҳнат фаолиятини мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга бағишлаган таниқли давлат ва жамоат арбоби, меҳнат фахрийси Амин Ҳамроевич Тожиев бугун, 4 июнь куни 79 ёшида вафот этди. Ўзбекистон Президенти унинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Маълумот учун, Амин Тожиев 1947 йил 12 апрелда Тўрткўл туманида туғилган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти (ҳозирги Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети)ни муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1968 йил Тўрткўл туманидаги Ал-Хоразмий номидаги жамоа хўжалигининг техника хавфсизлиги муҳандиси сифатида бошлаган. Кейинчалик Тўрткўл, Эликқалъа, Амударё туманларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 

More stories

Қорақалпоғистон ва Хоразмда кучли шамол уй томларини учириб кетди

15 апреля 18:18

Наманганда 5-синф ўқувчиси электр токи уриб вафот этди

20 мая 16:20

Қорақалпоғистонда солиқ идорасининг икки ходими пора билан қўлга олинди

28 декабря 20:29

Тошкент ва Қорақалпоғистонда рухсатнома ва нафақа учун пора олганлар ушланди

6 мая 09:22

Катта ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган Амин Тожиев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, қишлоқ хўжалиги вазири, Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси давлат агросаноат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари каби масъул лавозимларда фидокорона меҳнат қилган. 

Амин Тожиев ўзининг 50 йилдан зиёд меҳнат фаолияти давомида Оролбўйи минтақасидаги мураккаб шароитда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилма тармоқларини яратиш, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш бўйича кўплаб ишларни амалга оширган.

Хусусан, сув танқислигини бартараф этиш мақсадида “Туямўйин – Нукус – Тахтакўпир” суғориш тармоғи ва кўплаб ижтимоий ва маданий объектларни барпо этишда жонбозлик кўрсатган.

У нафақага чиққанидан кейин ҳам Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, экологик муҳитни яхшилаш, аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришга қаратилган лойиҳаларни рўёбга чиқариш, кекса авлод манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшларни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга ўзининг бой ҳаётий билим ва тажрибасини бахш этган.

Амин Тожиевнинг мамлакатни тараққий эттириш борасидаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланган. У “Эл-юрт ҳурмати”, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган механизатор” фахрий унвони билан мукофотланган.

“Таниқли давлат ва жамоат арбоби, ёшларнинг меҳрибон устози, самимий ва камтарин инсон Амин Ҳамроевич Тожиевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, дейилади таъзия хатида.

Амин Тожиеввафот этдидавлат арбобиҚорақалпоғистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

“Фенербаҳче” президенти букмекерлик рекламаси учун қамалди
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга ташриф буюрди
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа