Skip to content
Trending
4 декабря 10:37Ўзбекистонда ҳаво тозалигини таъминлаш учун қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди 20 октября 14:28Биргина шар Тошкентнинг тўрт туманида электр узилишига сабаб бўлди 27 апреля 08:57Колумбия жануби-ғарбидаги портлашда 14 киши ҳалок бўлди 11 марта 11:37“Ташаббусли бюджет”да овоз бериш босқичи бошланди 2 октября 12:07Санкт-Петербургда тарихий Миллер саройи тўлиқ ёниб кетди 9 февраля 15:00Россияда генералга суиқасд иши: гумонланувчи 2025 йилда ёллангани айтилди 19 декабря 17:04Россия Украинага қарши уруш учун 200 нафардан ортиқ ҳиндистонликни ёллаган — BBC 2 ноября 14:49Хитой ёш астронавт ва 4 та қора сичқонни космосга юборди 31 августа 13:39Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Бишкекка жўнаб кетди 14 апреля 10:29Оҳангаронда йўқолган 4 ёшли бола топилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Франция Россиянинг “соя флоти” танкерини қўйиб юборди
Дунё

Франция Россиянинг “соя флоти” танкерини қўйиб юборди

ShaxriyorShaxriyor—31 января 14:320 25
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Путин 24 нафар қариндошини давлатга алоқадор лавозимларга жойлаштирган — ОАВ

6 ноября 18:18

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ҳибсга олди

14 октября 16:02

Украина Франциядан 100 та қирувчи самолёт оладиган бўлди

18 ноября 14:44

Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

11 ноября 21:56

Франция расмийлари қўлга олинган Россиянинг “соя флоти”га мансуб Grinch номли нефть танкерини миллий қонунчилик талаблари ва чекловлари сабабли қўйиб юборишга мажбур. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 30 январь куни журналистлар билан учрашувда сўз очди.

Зеленскийнинг айтишича, бу масала бўйича у бир кун аввал Франция Президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқот қилган. 

Макрон Зеленскийга Франция қонунчилиги ҳозирча бундай танкерларни узоқ муддат ушлаб туришга имкон бермаслигини айтган. Шу билан бирга, Франция Президенти келажакда бундай ҳолатларда танкерларни қўйиб юбормаслик учун мамлакат қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқмоқчи эканини билдирган.

Шу орада Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова танкер Россия билан боғлиқ эмаслигини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Франция ҳарбий-денгиз кучлари томонидан ушланган танкернинг экипажи Ҳиндистон фуқароларидан иборат. Юк кимга тегишли экани ва унинг эгаси кимлиги эса номаълум. Захарованинг таъкидлашича, шу сабабли ушбу кеманинг Россия билан бевосита алоқаси йўқ.

Қайд этиш жоиз, Grinch нефть танкери 22 январь куни Ўрта ер денгизида қўлга олинган. Шундан сўнг Эммануэль Макрон Франция ушбу операцияда Буюк Британия каби бир қатор иттифоқчилар томонидан қўллаб-қувватланганини айтган. Унинг сўзларига кўра, танкер халқаро санкциялар остида бўлган ва сохта байроқ остида ҳаракатланган бўлиши мумкин.

қўйиб юбордиРоссиясоя флотитанкерФранция
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Конгода колтан конидаги қулаш оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Иммиграция сиёсати портлади: Миннеаполисда минглаб одамлар ICEга қарши намойишга чиқди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа