Skip to content
Trending
26 марта 09:35Амударё орқали 10 кило наркотик олиб ўтган курьер ушланди 14 марта 11:51Бугун метан “заправка”лари соат 12:00–16:00 фаолият юритади 25 октября 21:11Луврдаги энг қимматбаҳо жавоҳирлар Франция банкига ўтказилди 9 августа 20:42Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманаий беш ойдан сўнг илк бор кўриниш берди 25 декабря 15:28Москва вилоятида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири вафот этди 2 декабря 09:55Ўзбекистонда энди беморлар зарурий тиббий ёрдам учун тегишли муассасани ўзлари танлаши мумкин 22 ноября 21:12Роналду ҳар бир футболчи учун намуна – Садио Мане 30 июля 09:56Ўзбекистон Хитойнинг J-10CE қирувчи самолётларини сотиб олиши мумкин 11 декабря 18:10Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари музокара ўтказди 8 августа 14:10Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов Швейцария клубига ўтди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  ЖССТ Эболанинг хавфли штаммига қарши курашни кучайтирмоқда
Дунё

ЖССТ Эболанинг хавфли штаммига қарши курашни кучайтирмоқда

ShaxriyorShaxriyor—29 мая 10:500 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Эбола вирусининг Бундибугио штаммига қарши қўлланилиши мумкин бўлган бир қатор экспериментал дорилар ва вакциналарни клиник синовлардан ўтказишни тавсия қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Маълум қилинишича, ЖССТ учта асосий даволаш воситасини устувор деб топган. Улар – Mapp Biopharmaceutical компанияси ишлаб чиққан MBP134 препарати, Regeneron компаниясининг мафтивимаб дори воситаси ҳамда Gilead Sciences компанияси ишлаб чиққан ремдесивир антивирус препаратидир.

Ташкилот ушбу дорилар ва бошқа номзод вакциналарни клиник синовлар орқали баҳолаш зарурлигини билдирган. ЖССТ ва мустақил экспертлар уларнинг самарадорлиги бўйича етарли маълумот тўплаш устида ишламоқда.

More stories

Эболага қарши вакцина ишлаб чиқиш учун 60 миллион доллар ажратилади

2 июня 09:34

Францияда Эбола безгаги билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилди

24 июня 17:34

ЖССТ: Эбола оқибатида 130 дан ортиқ одам вафот этди

19 мая 17:23

Конго ДРда Эбола қурбонлари сони 473 нафарга етди

5 июля 14:11

Мазкур тавсиялар Конго Демократик Республикасида Эбола тарқалиши давом этаётган ва Уганда ҳудудида ҳам касаллик ҳолатлари қайд этилган бир пайтда маълум қилинган. ЖССТ маълумотига кўра, ҳозирча Эболанинг Бундибугио штаммига қарши махсус тасдиқланган вакцина ёки даволаш усули мавжуд эмас.

Regeneron компанияси мафтивимаб препарати аллақачон Конго ҳудудига етказилганини ва ЖССТ истаса уни зудлик билан даволашда ёки тадқиқотларнинг қўшимча қисми сифатида қўллаши мумкинлигини билдирган.

Профилактика мақсадида эса Gilead компаниясининг обелдесивир номли тажриба антивирус препарати устувор восита сифатида кўрсатилган. У Эбола юқтирган беморлар билан алоқада бўлганларга қўлланилиши мумкин. Бироқ унинг самарадорлиги контактларни аниқлаш тизими қай даражада ишлашига боғлиқ бўлади.

Вакциналар орасида International AIDS Vaccine Initiative ташкилоти ишлаб чиқаётган бир марталик rVSV Bundibugyo вакцинаси энг истиқболли номзод сифатида баҳоланган. Аммо ЖССТ унинг клиник синовлари яна етти-тоққиз ой ичида бошланиши мумкинлигини маълум қилган.

Шунингдек, Оксфорд университети ҳамда Ҳиндистоннинг Serum Institute компанияси томонидан ишлаб чиқилган ChAdOx1 Bundibugyo вакцинаси икки-уч ой ичида синовларга тайёр бўлиши мумкин. Бироқ бунга қўшимча тадқиқотлар талаб этилади.

ЖССТ мутахассислари Merck компаниясининг Ervebo вакцинаси имкониятларини ҳам кўриб чиққан. Ушбу вакцина Эболага қарши лицензияланган ягона препарат ҳисобланади, бироқ Бундибугио штаммига қарши ҳимоя даражаси бўйича далиллар ҳали етарли эмаслиги айтилган.

ЖССТ ҳозирда Конго ва Уганда расмийлари ҳамда Africa CDC ташкилоти билан ҳамкорликда қатъий меъёрлар асосида клиник синовларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш устида ишламоқда.

вакцинаЖССТЭбола
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Сурхондарёда томорқасида 300 тупдан ортиқ кўкнори етиштирган икки шахс ушланди
Жефф Безоснинг New Glenn ракетаси учириш майдончасида портлаб кетди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа