Skip to content
Trending
15 ноября 10:08Андижонда ички аъзоларига тақинчоқ яширган аёллар ушланди 13 января 12:102025 йилда Ўзбекистонда иш жойида 248 нафар ходим ҳалок бўлди 18 декабря 18:37Яқинда озодликка чиққан Шукуров яна қамалди 12 августа 14:03Қирғизистонда халқаро қидирувдаги икки нафар ўзбекистонлик қўлга олинди 19 ноября 12:53Футболчиларимнинг менталитетидан хурсандман – Каннаваро 29 июня 10:09Сурхондарё ва Андижонда электр тармоқлари масъуллари пора билан қўлга тушди 26 мая 12:54Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонлик маҳбуслар Ўзбекистонга қайтиш истагини билдирди 28 января 21:04Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон термасига қўшилди 31 октября 12:01Нажмиддин Қосимҳожиев — жаҳон чемпиони! 24 октября 20:17Президент Ички ишлар органларининг бир гуруҳ ходимларини мукофотлади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистонда бизнес пешлавҳалари реклама ҳисобланмайдиган бўлди
Жамият

Ўзбекистонда бизнес пешлавҳалари реклама ҳисобланмайдиган бўлди

ShaxriyorShaxriyor—16 октября 13:500 4
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Энди Ўзбекистонда бизнес пешлавҳалари реклама деб ҳисобланмайди. Бу ҳақда жорий йилнинг 13 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, тадбиркорлик субъекти ўзи эгаллаб турган бино ёки иншоотнинг ташқи томонида (кириш жойида) жойлаштирган номи ва фаолият тури (ихтисослиги) тўғрисидаги ахборот (пешлавҳа) шу жумладан, фирма номи, товар ёки хизмат кўрсатиш белгиси, ташқи реклама объекти ҳисобланмайди ҳамда ушбу ахборот воситаси учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш талаб этилмайди.

Шунингдек, юридик шахсларнинг мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган ўз автотранспорт воситаларига ўзига тегишли товар белгиси, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотлари соддалаштирилган тартибда жойлаштирилади.

More stories

Ўзбекистонда 1 июндан электр энергияси ва газ нархлари ўзгаради

15 мая 14:58

Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринга чиқди

11 ноября 09:49

Ўзбекистонда божхона органлари томонидан энг кўп аниқланган психотроп модда тури маълум қилинди

23 декабря 19:09

Сенатор Рустам Калонов Ўзбекистонда педофилларни кастрация қилишни таклиф этди

2 октября 17:39

Бунда юридик шахслар автотранспорт воситаларига ўзига тегишли бўлган товар белгисини, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотларини жойлаштириш учун хабарномани ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. Хабарнома ЯИДХПда қабул қилинган вақтдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департаменти хабардор қилинган ҳисобланади ва тизим томонидан реклама жойининг паспорти автоматик равишда шакллантирилади.

Хабарномада нотўғри маълумотлар, шунингдек, ўзгаларга тегишли товар белгилари тақдим этилганлиги аниқланган тақдирда, шакллантирилган реклама жойининг паспорти автоматик равишда бекор қилинади ва бу ҳақида юридик шахсга асослантирилган хат юборилади. Юридик шахслар автотранспорт воситаларига ўзига тегишли бўлган товар белгисини, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотларини жойлаштириш ҳуқуқни берувчи реклама жойи паспортини расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.

Шунингдек, паспортни онлайн бекор қилиш мумкин. Реклама жойи паспортидан ихтиёрий воз кечиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юборилади. Маълумотлар солиқ органларига автоматик тарзда етказилади.

Қисқа муддатли реклама учун аниқ муддатлар белгиланди. Қурилиш объектларида реклама қурилиш тугагунча туриши мумкин, байрам ва тадбирлар учун эса 30 кунгача.

“Дизайн-код” энди тўсатдан ўзгармайди. Бу бўйича қарорлар фақат жамоатчилик муҳокамасидан, жумладан, regulation.gov.uz порталидан ўтгандан кейин қабул қилинади. Улар эълон қилингандан 3 ой ўтиб кучга киради. Рўйхатдан ўтган товар белгисидан фойдаланиш имконияти сақланиши шарт. Тошкент шаҳрининг “дизайн-коди” 10 декабргача тадбиркорлар ва ОАВ иштирокида муҳокама қилинади.

Мажбурий демонтажга аниқ тартиб жорий этилди:

  • демонтаж куни ва вақти ҳақида 2 кун олдин веб-сайтда эълон қилинади, эгасига эса ёзма хабар юборилади.
  • демонтаж фақат иш кунлари соат 09:00–18:00 оралиғида амалга оширилади.
  • демонтаж вақтида эгаси иштирокида далолатнома тузилади. Унда сана, вақт, сабаб, фотосуратлар ва конструкция сақлашга юборилган манзил кўрсатилади.
  • тадбиркорга оид қарорлар ва хабарномалар унинг юридик манзилига ёзма равишда ҳам юборилади.

Ташқи реклама объектларининг жойлаштирилиши бўйича жамоатчилик назорати “Халқ назорати” электрон портали орқали йўлга қўйилади.

бизнеспешлавҳаларрекламаЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Tesla сальто отадиган ғайриоддий электр спорткарини намойиш этди
Ҳоқон Фидан ва 10 дан ортиқ давлат вакиллари Исроил президенти нутқи вақтида зални тарк этди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа