Skip to content
Trending
21 октября 12:23Honda электромобиллар учун симсиз қувват узатувчи йўл технологиясини ишлаб чиқмоқда 22 октября 21:44Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин 5 января 11:08Россия Мудофаа вазирлиги: Украинадан учирилган 294 та дрон йўқ қилинди 5 августа 16:57Андижонда чойхонада ёнғин содир бўлди 5 октября 09:57Ўзбекистон саккиз ойда 1,21 млрд долларлик газ импорт қилди 4 августа 14:141,5 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди 16 декабря 09:51Илон Маск 600 млрд долларлик бойликка эга тарихдаги биринчи одам бўлди 10 ноября 11:49BBC раҳбарлари Трампнинг нутқи сохталаштирилгани сабаб истеъфога чиқди 30 января 17:08Россия “Янги СТАРТ” шартномаси бўйича АҚШдан жавоб кутмоқда 20 ноября 00:33Наркотик сотаётган она болалар қўлга олинди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Конгода Эбола марказига айланган шифохонага ўт қўйилди
Дунё

Конгода Эбола марказига айланган шифохонага ўт қўйилди

ShaxriyorShaxriyor—22 мая 12:160 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Конго Демократик Республикасининг шарқида Эбола вирусининг тарқалиш марказига айланган ҳудуддаги шифохона бўлимига ҳужум қилинди. Ғазабланган оломон Эболадан вафот этгани тахмин қилинган йигитнинг жасадини олиб чиқишга рухсат берилмагач, изоляция чодирларига ўт қўйган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Воқеа Итури вилоятидаги Буниа шаҳри яқинида жойлашган Рвампара умумий шифохонасида юз берган. Маҳаллий сиёсатчи Люк Малембенинг айтишича, одамлар шифохонага тош ва турли буюмлар улоқтирган, кейин эса Эбола билан касалланган беморлар сақланган чодирларни ёқиб юборган.

More stories

ЖССТ: Эбола оқибатида 130 дан ортиқ одам вафот этди

19 мая 17:23

Конгода қуролли ҳужумлар оқибатида камида 69 киши ҳалок бўлди

11 мая 17:58

Конгодаги колтан конида кўчки юз бериб, 200 дан ортиқ киши вафот этди

5 марта 14:07

Россияда маймунчечак гумони билан беш киши шифохонага ётқизилди

17 октября 14:09

Тартибсизлик вақтида полиция оломонни тарқатиш учун ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узган. Шифохона ходимларидан бири намойишчилар улоқтирган тош сабаб жароҳат олган.

Маҳаллий расмийларга кўра, вафот этган йигит ҳудуддаги таниқли футболчилардан бири бўлган. Унинг яқинлари эса Эбола ташхисига ишонмаган. Йигитнинг онаси ўғли Эбола эмас, ич терлама касаллигидан вафот этганини айтган. Расмийлар Эболадан вафот этган инсон жасади жуда юқумли бўлишини, шу сабаб хавфсиз дафн қоидалари қатъий назорат қилинишини билдирган.

Маҳаллий сиёсатчи Малембенинг айтишича, айрим ҳудудларда одамлар Эбола вирусига умуман ишонмайди.

“Баъзи аҳоли Эболани ташқаридан ўйлаб топилган касаллик деб ҳисоблайди. Улар нодавлат ташкилотлар ва шифохоналар пул ишлаш учун буни уюштиряпти деб ўйлайди”, деган у.

Ҳодиса оқибатида икки чодир ёниб кетган. Дафн қилиниши керак бўлган жасад ҳам ёнғин ичида қолган.

ЖССТ маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан боғлиқ 600 га яқин гумонли ҳолат қайд этилган бўлиб, 130 дан ортиқ одам вафот этган. Вируснинг икки ҳолати қўшни Уганда ҳудудида ҳам аниқланган.

Мутахассислар тарқалаётган вирус Эболанинг кам учрайдиган Бундибугио тури эканини билдирган. Ҳозирча ушбу тур учун тасдиқланган вакцина мавжуд эмас.

Конгоўт қўйилдишифохонаЭбола
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Бухоро вилояти яқинида 4 магнитудали ер қимирлаши содир бўлди
Украина дронлари Россиядаги йирик нефт заводига зарба берди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа