Skip to content
Trending
1 июля 14:36Испанияда аномал иссиқлик оқибатида июнь ойида камида 900 киши вафот этди 7 августа 12:25Урганчда BYD ҳайдовчиси бир нечта автомобилни қасддан урди 14 ноября 21:31Олимлар умрни 150 йилгача узайтирадиган дори ишлаб чиқди 23 октября 11:50Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади 27 октября 20:14Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди 3 июня 09:17Эрон АҚШнинг Қувайт ва Баҳрайндаги базаларига зарба берганини маълум қилди 9 июля 12:57АҚШда ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси иштирокидаги ЙТҲда коллеж футболчиси ҳалок бўлди 20 ноября 13:03Исроил армияси яна “Ҳизбуллоҳ”га зарбалар йўллади 29 января 19:09Эрдўған АҚШ ва Эрон ўртасида кескинликни камайтириш учун телеконференция таклиф қилди 2 сентября 18:56Ўрта Чирчиқда Cobalt каналга тушиб кетди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ Green Card лотереяси қоидаларини ўзгартирмоқда
Дунё

АҚШ Green Card лотереяси қоидаларини ўзгартирмоқда

ShaxriyorShaxriyor—13 марта 10:090 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ ҳукумати “грин карта” лотереясида иштирок этиш қоидаларини янгилашни режалаштирмоқда. Ўзгаришлар 2026 йил 10 апрелдан кучга кириши мумкин ва DV-2027 лотереясига тааллуқли бўлади. АҚШ Федерал реестрида янги қоидалар ҳақидаги маълумот эълон қилинди. 

Лойиҳага кўра, Diversity Visa Program лотереясида иштирок этиш учун амалдаги хорижга чиқиш паспорти талаб этилади. Аризага паспортнинг шахсий маълумотлар ва имзо туширилган саҳифаси сканерини юклаш керак бўлади. Бундан ташқари, ариза топшириш учун 1 доллар миқдорида йиғим жорий этилади.

Яна бир ўзгариш анкетани тўлдириш вақтига тааллуқли. Ҳозир бунинг учун 30 дақиқа берилади, янги қоидаларга кўра эса вақт 90 дақиқагача узайтирилиши мумкин. Давлат департаментига кўра, ушбу чора-тадбирлар фирибгарлик аризалари сонини камайтиришга ва дастурнинг шаффофлигини оширишга қаратилган.

Шунингдек, DV дастури қоидаларида “гендер” ва “ёш” сўзлари ўрнига “биологик жинс” ва “туғилган сана” сўзларидан фойдаланиш режалаштирилган. Консулликлар учун йўриқномага “мажбур” сўзи ҳам киритилган. Бу консуллик ходимлари ариза берувчилар маълумотларини қатъий текшириши кераклигини англатади.

Лотерея ўйинлари иштирокчиларига қўйиладиган асосий талаблар ўзгаришсиз қолади. Ариза берувчилар аввалгидек қуйидагиларни бажариши керак:

  • таълим даражасини кўрсатиш — ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатномани ёки унинг эквивалентини;
  • сўровномада оиланинг барча аъзолари ва эр-хотинни санаб ўтиш;
  • консулликдаги интервью пайтидаёқ маълумотларни тасдиқлаш.
More stories

Трамп Украина урушини тугатишда Хитой ёрдамига умид боғлаяпти

25 октября 11:13

Трамп: Жаҳон чемпионати АҚШ иқтисодиётига $18 млрддан ортиқ даромад келтирди

5 сентября 12:40

Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси дрон ҳужумига учради

3 марта 08:55

Россия депутатлари АҚШга қарши ҳарбий жавобга ва Европага “Орешник” ракеталари билан зарба беришга чақирди

8 января 15:03

Инглиз тилини билиш талаб этилмайди ва бундай шартни жорий этиш ҳали режалаштирилмаган. Ўзгаришларнинг сабабларидан бири сифатида шубҳали аризаларнинг кўплиги кўрсатилган.

АҚШ расмийларига кўра, DV-2025 ўйини давомида 2,5 миллионга яқин шубҳали ёки такрорловчи сўровномалар аниқланган. Янги қоидалар биринчи навбатда фирибгарлик ва қайта рўйхатдан ўтишга қарши курашишга қаратилган.

Green Card — АҚШда доимий яшаш учун расмий гувоҳнома. У АҚШда чекловларсиз яшаш ва ишлаш, ижтимоий имтиёзлар олиш имконини беради ва кейинчалик фуқаролик олишга йўл очади. Лотерея ҳар йили ўтказилади. Унда АҚШга иммиграция даражаси паст бўлган мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистонликлар Green Card учун ариза топшириши мумкин, аммо виза берилмайди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2025 йил 30 декабрдан бошлаб Diversity Visa (Green Card) дастури бўйича барча визалар берилиши тўхтатиб қўйилганини эълон қилган.

“DV дастури мурожаатчилари визага ариза топшириши ва суҳбатдан ўтиши мумкин, АҚШ давлат департаменти ўз навбатида суҳбат санасини белгилашда давом этади, бироқ DV визалари берилмайди”, дейилади элчихона хабарида.

19 декабрь куни АҚШ “грин карта” дастурини вақтинча тўхтатганди. Бунга Браун университетида отишма содир этганликда гумонланган шахс ушбу дастур орқали мамлакатга келгани сабаб бўлгани айтилмоқда. 13 декабрь куни юз берган мазкур отишмада ўзбекистонлик талаба Муҳаммадазиз Умурзоқов ҳам ҳалок бўлганди.

Ҳар йили бутун дунё бўйлаб минглаб аҳоли Green Card ютиб олади ва АҚШга расман кўчиб ўтиш имкониятига эга бўлади. 2025-йилда Ўзбекистон ғолиблар сони бўйича (5,5 минг киши) биринчи ўринни эгаллаганди. Кейинги ўринларда Қирғизистон (3 минг), Тожикистон (2,9 минг) ва Қозоғистон (2 минг) бўлган.

Green CardАҚШқоидаларлотереяўзгартирмоқда
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Наманган ва Сурхондарёда пора олган энергетика соҳаси ходимлари ушланди
Россиядан Эронга гуманитар ёрдам юборилмоқда
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа