Skip to content
Trending
10 декабря 17:25Ўзбекистонда уй-жой, автомобиль олди-сотдисида нақд пулсиз ҳисоб-китоблардан фойдаланилади 14 июня 19:21АҚШда ҳарбий қирувчи самолёт қулаб тушди 14 ноября 16:39Андижонда собиқ ИИБ ходими автомобильда скутерчини уриб юборди 25 марта 09:551 апрелдан Тошкент вилоятида чиқинди ташиш тарифлари оширилади 2 июля 20:52Қирғизистонда шов-шувли “75 лар хати” иши бўйича ҳукм эълон қилинди 23 февраля 18:18“Навоий” божхона постидан ноқонуний олтин олиб чиқишга чек қўйилди 13 марта 15:16Покистон ҳарбий авиацияси Афғонистондаги бир қатор объектларга ҳужум қилди 18 февраля 02:12Сурия ҳукумати Ал-Ҳол лагерини бўшатишни бошлади 18 декабря 10:16Шавкат Мирзиёев Японияга жўнаб кетди 3 декабря 18:12Марказий Осиё сув инқирози хавфи остида – экспертлар
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Иқтисод  Ўзбекистонда кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун енгиллик берилади
Иқтисод

Ўзбекистонда кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун енгиллик берилади

ShaxriyorShaxriyor—29 октября 11:140 27
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистонда банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларда қўйиладиган минимал талаблар янгиланганди. Марказий банк мазкур ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, бу ўзгартириш ва қўшимчалар 2026 йил 29 январдан кучга киради.

Янги чеклист жорий этилади

Банклар томонидан қарз олувчи жисмоний шахсларга кредит мажбуриятлари билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумот берилишини назарда тутувчи стандарт чеклист шакли амалиётга жорий этилмоқда. Мазкур чеклист қарз олувчиларга кредит билан боғлиқ мажбуриятлар ва эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисида олдиндан маълумот (тушунтириш) берган ҳолда, уларни кредит олиш бўйича масъулиятли қарор қабул қилишга ундайди.

More stories

Ўзбекистонда келаси йилда бюджет харажатларининг 25,5 фоизи таълим ва фан соҳасига ажратилиши мумкин

1 декабря 22:57

Сербия етакчиси рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

28 октября 11:37

Ўзбекистонда банклар иқтисодиётга ажратадиган кредитлар 450 трлн сўмга етказилади

12 ноября 21:17

Ўзбекистон ва Қозоғистон орасидаги товар айирбошлаш 4 млрд долларга етди

15 ноября 12:33

Кредит тўловларини кечиктираётганлар учун енгиллик берилади

Молиявий қийинчиликлар сабабли кредит тўловларини ўз вақтида тўлашга қийналаётган қарз олувчиларнинг амалдаги кредитлари шартномаси шартларига ўзгартириш киритиш бўйича банкнинг ички тартиби бўлиши ва уни истеъмолчиларга ошкор қилиши юзасидан талаб белгиланмоқда. Ушбу талаб банкларнинг қийин вазиятларда мижозларни қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантириш, кредит шартномасини реструктуризация қилиш жараёнлари шаффофлигини таъминлаш ва банкларда бу борада аниқ қоидаларни шакллантиришга хизмат қилади.

Банклар фуқароларни ортиқча қарзга ундамайди

Айрим инсофсиз амалиётларни чеклаш, хусусан истеъмолчиларга кредит олиш бўйича аризасида (сўровида) кўрсатилган миқдордан ортиқча суммада кредит таклиф этган ҳолда уни олишга ундамаслик, кредит қарздорликларини давлат томонидан фуқароларга ажратиладиган ижтимоий нафақа ва ёрдам маблағларига қаратмаслик ҳамда кредит шартномасида ёки унга илова қилинган кредитни қайтариш жадвалида тўловлар бўйича белгиланган календарь санага қадар кредит тўловларини ундиришга талаб қўймаслик белгиланмоқда.

Мазкур нормалар аҳолининг ортиқча қарз мажбуриятларига эга бўлишини олдини олиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш ва давлат томонидан ажратиладиган мақсадли ёрдам маблағлари дахлсизлигини таъминлаш ҳамда кредитни қайтариш жадвалида белгиланган календарь саналарга мувофиқ кредит тўловларини ундирилишини тартибга солиш бўйича банкларнинг масъулиятини оширади.

Мижоз розилигисиз олдиндан белгиланган белгилар ёки кредит параметрларини киритишга йўл қўйилмайди

Молиявий хизматлар кўрсатилаётганда истеъмолчининг хоҳиш-иродасини ифодаловчи ҳар қандай белгиларни олдиндан ўрнатиб қўйиш, танлаб қўйиш ҳамда кредит параметрлари кўрсатилган майдончаларни олдиндан тўлдириш чекланмоқда. Бу эса ўз навбатида, истеъмолчиларнинг банк хизматларидан фойдаланиш жараёнларида қарор қабул қилиш эркинлигини таъминлайди, банк маҳсулотлари шартларининг шаффофлиги мустаҳкамланади ҳамда банк ва мижоз ўртасида келгусида юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчиликларини олдини олади.

Тижорат банклари томонидан истеъмолчиларга омонатларни кафолатлаш тизими, кафолатланадиган омонат турлари ва миқдори, компенсация бериш тартиби ва уни тўлаш муддатлари тўғрисида батафсил тушунтириш ҳамда ҳамда стандарт шаклдаги ахборот бериш талаби белгиланмоқда. Қайд этилишича, мазкур талаб аҳолининг омонат хавфсизлиги юзасидан хабардорлигини ошириш, молиявий саводхонлигини яхшилаш ҳамда уларнинг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Марказий банк томонидан банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишдаги минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режаси ҳақида август ойида маълум қилинганди. 19 октябрда Рақобат қўмитаси кредит рекламаларида унинг оқибатлари ҳақида огоҳлантиришлар бериш мажбуриятини жорий этишни ҳам таклиф қилди.

БанккредитМарказий банкМижозМолияЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россия ўзининг “Орешник” ракетасини Беларусьда жанговар навбатчиликка қўяди
Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиғилиши бошланди
Related posts
Иқтисод

Марказий банк сентябрь ойида 8 та тижорат банкига жарима қўллади

13 октября 10:30 40
Иқтисод

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ойда 5,55 млрд долларга камайди

9 октября 11:59 30
Иқтисод

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

16 сентября 13:25 140
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа