Skip to content
Trending
18 апреля 18:25Тошкентда наркотиклар билан боғлиқ жиноий тармоқ фош этилди 17 февраля 06:32Қўқонда кўп қаватли уйда газ портлаши юз берди 11 февраля 11:23Бухорода йирик фирибгарлик: 600 минг доллар талаб қилган шахс ҳибсга олинди 7 апреля 16:30Тошкентда бир кунда икки автобус ёниб кетди 5 февраля 11:49Тошкент ва Қашқадарёда Умра зиёрати баҳонасида фирибгарлик қилган шахслар ушланди 20 сентября 13:45Чирчиқда 17 ёшли ўқувчи 600 минг долларлик гашиш билан қўлга олинди 20 сентября 13:43Тошкентда SAT сертификатини олиб бериш учун «бункер» ташкил қилган талабалар ушланди 20 сентября 19:29Шимолий Корея бир кунда денгиз томон иккита ракета учирди 28 июня 08:32Ўзбекистон Конго ДРга мағлуб бўлиб, Жаҳон чемпионати билан хайрлашди 6 марта 11:03Ароқчи: Озарбайжонга дрон ҳужумига Эроннинг алоқаси йўқ
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Россия-Украина урушида қатнашган ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
Жамият

Россия-Украина урушида қатнашган ўзбекистонлик 5 йилга қамалди

ShaxriyorShaxriyor—24 февраля 17:410 20
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судида Россия Қуролли кучлари сафида ёлланма хизматчи сифатида Россия-Украина урушида қатнашган 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди.

Судда таъкидланишича, 2006-йилда Бекобод шаҳрида туғилган Д.X. 2025-йилнинг 23 май куни ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетган. Уни Москва вилоятида онаси ва укаси кутиб олган ҳамда биргаликда Пушкино шаҳрида вақтинча яшаб, “Ozon” омборида ишлашган. Бироқ июль ойида корхона маъмурияти томонидан омборда фақат Россия фуқаролари ишлаши ҳақидаги янги тартиб жорий этилгач, барчаси ишсиз қолган.

More stories

40 нафар ўзбекистонлик миграция қоидаларини бузгани учун Қозоғистондан чиқарилди

25 февраля 12:37

Ўзбекистон ва Россия ЖСТга аъзолик бўйича икки томонлама музокараларни якунлади

22 декабря 12:00

Тошкентда супермаркет ходимасига шилқимлик қилган эркак қамалди

17 декабря 10:21

Санкт-Петербург губернатори қаҳрамон ўзбекистонликни тақдирлади

25 февраля 11:49

Шундан сўнг Д.X. интернет орқали иш қидириб, “Москвада иш бор” каналида эълон қолдирган андижонлик Акбар исмли шахс билан танишган. Акбар унга телефон орқали Владивостокда ҳайдовчилик бўйича иш борлигини, ойига 100–150 минг рубль маош берилишини ваъда қилган. У манзилга етиб бориши учун чипта ҳам олиб берган. Д.X. онасининг қаршилигига қарамасдан яширинча Владивостокка кетган.

Владивостокка етиб келганида Акбар Telegram орқали аэропорт яқинида турган “Toyota аква” русумли автомашинани бошқариб, шаҳар марказидаги меҳмонхонага жойлашган. У ерда уч кун яшаб, тўртинчи куни аэропорт яқинида Артём исмли шахсдан “гречка”, яъни психотроп моддаларни олиб, Находка шаҳрига Азиз исмли шахсга олиб бориш бўйича топшириқ берилган. Шундан кейин у доимий равишда психотроп моддаларни етказиб бериш билан шуғулланган.

2025 йил 19 август куни 5 килограмм 400 грамм психотроп моддани белгиланган манзилга олиб бораётганида, Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган. Тергов давомида Уссурийск шаҳридаги 2-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Бу ерда унга ва бошқа жазони ўтаётган ўзбекистонликларга Россия мудофаа ходимлари Украинага қарши урушга бориш таклифини билдиришган. Уларга бунинг эвазига жиноий жазодан озод этилиш ваъда қилинган.

“Бир неча маротаба таклифларига рози бўлмадим. Кейин сурхондарёлик таржимон йигит Украинага қарши урушга рози бўлишим лозимлигини, бўлмаса қамалишимни, умрбод қамоқдан чиқолмаслигимни тушунтирди. Узоқ ўйлангач, қамалиб кетишдан қўрқиб, боришга розилик бердим. Ҳозир қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман”, дея кўрсатув берган Д.X. суд мажлисида.

​Шундан кейин у мудофаа бўлими билан шартнома имзолаган ҳамда Уссурийскдаги ҳарбий қисмга юборилган. У ерда 200 нафардан ортиқ турли давлат фуқаролари билан бирга 14 кунлик ҳарбий тайёргарликдан ўтган. Запорожье вилоятидаги полигонда жанговар машғулотларда қатнашиб, танк ўқловчиси вазифасини бажарган. Бунинг учун ойига ўртача 250 минг рубль маош олган.

Ҳарбий тайёргарлик вақтида у кўричак сабабли госпиталга тушиб, Ростов шаҳрида операция қилинган. 9 кун даволангандан сўнг, дўконга чиқиш баҳонасида такси орқали Москвага қочиб, онаси ва укасининг олдига етиб келган ҳамда 2025 йил 31 октябрь куни Ўзбекистон элчихонасига бориб, ватанга қайтиш гувоҳномаси орқали Ўзбекистонга келган.

Суд ҳукми билан Д.X. Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилди. Унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

қамалдиРоссияУкраинаурушЎзбекистонлик
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Туркияда 14 ёшли қизнинг ошқозонидан 3 кг соч чиқарилди
PSJ ҳимоячиси Ҳакимига қарши зўрлаш айблови — иш судга оширилди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа