Skip to content
Trending
9 февраля 18:22Ўқитувчиларга миллий ва халқаро сертификатлар учун субсидия ажратилади 9 февраля 10:32Жанубий Кореяда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради 12 ноября 14:07Эронлик спортчи қиз ҳижобсиз трюклари учун ҳибсга олинди 23 февраля 10:19Financial Times: Россия ва Эрон йирик ҳарбий битим тузган 20 ноября 13:03Исроил армияси яна “Ҳизбуллоҳ”га зарбалар йўллади 15 января 19:29700 миллиард долларлик даъво: Трамп Гренландияни қўлга киритмоқчи 15 декабря 12:02УЕФА Россияни халқаро мусобақаларга қайтармайди 14 января 10:02Хитой 2026 йилдаги илк сунъий йўлдошини муваффақиятли учирди 8 июня 11:38Бугун Ўзбекистон Нидерландияга қарши майдонга тушади 4 июня 17:09Давлат активларини бошқариш агентлиги биноси 165,5 миллиард сўмга сотувга қўйилди
  Среда 14 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Қирғизистон Конституциявий судига президент ваколатлари бўйича шарҳ сўрови киритилди
Дунё

Қирғизистон Конституциявий судига президент ваколатлари бўйича шарҳ сўрови киритилди

ShaxriyorShaxriyor—12 февраля 07:280 8
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Қирғизистон Республикаси Конституциявий судига Президент Садир Жапаровнинг амалдаги давлат раҳбарининг ваколатларини амалга ошириш муддатлари ва навбатдаги ёки муддатидан илгари президентлик сайловларини тайинлаш тартибига оид Конституция нормаларига расмий шарҳ бериш тўғрисидаги тақдимномаси келиб тушди. Бу ҳақда Конституцион суд матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳужжатда қайд этилганидек, мурожаат қилиш зарурати ижтимоий-сиёсий маконда ва экспертлар муҳитида конституциявий қоидаларни талқин қилиш бўйича мутлақо қарама-қарши позициялар шакллангани билан боғлиқ.

Гап 2010 йилги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ сайланган президент ваколатлари муддатининг бошланиш вақти ва давомийлигини, шунингдек, навбатдаги ёки муддатидан илгари сайловларни ўтказишни тартибга солувчи нормалар ҳақида бормоқда.

Тақдимномада 2021 йил 11 апрелдаги референдумда қабул қилинган “Қирғизистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Қонуннинг қоидалари, бир қатор экспертларнинг фикрига кўра, 2010 йил 27 июндаги таҳрирдаги Конституция нормалари билан биргаликда қўлланилганда ноаниқ талқин қилинишига йўл қўйиши ва зиддиятларни келтириб чиқариши кўрсатилган.

Қайд этилишича, ҳуқуқшунослар ва жамоат арбобларининг қарама-қарши ҳуқуқий позициялари оммавий ҳокимият институтларининг барқарор ва қонуний фаолият юритиши учун фундаментал аҳамиятга эга бўлган масалалар бўйича конституциявий-ҳуқуқий ноаниқлик юзага келганидан далолат беради.

More stories

Қирғизистон таълим вазири Бахтияр Орозов этикани бузгани учун бўшатилди

17 декабря 11:39

Қирғизистон Эронга 129 тонна гуманитар ёрдам юборди

3 апреля 13:02

Қирғизистонда 41 ёшли аёл ўзига бензин сепиб ёқиб юборди

26 февраля 12:01

Қирғизистоннинг собиқ депутати Дуйшон Тўрақулов қамоққа олинди

23 июня 14:55

Кўрсатилган ноаниқлик, материалларга кўра, конституциявий тузум асосларига, халқ ҳокимиятчилиги принципига, Конституциянинг устунлиги ва тўғридан-тўғри амал қилишига, ҳуқуқий аниқликка, сайловларни ўтказиш тартиби ва муддатларига, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига дахл қилади.

Ҳужжатда, шунингдек, ҳокимият ва сайлов масалаларига юқори ижтимоий сезгирлик шароитида тафовутларнинг сақланиб қолиши сиёсий қарама-қаршиликларга олиб келиши, давлат институтларига бўлган ишончни сусайтириши ва қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлиги учун хавф туғдириши мумкинлиги қайд этилган.

Сайлов ва референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни таъминловчи органларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан низолар келиб чиқиши эҳтимоли алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Ҳуқуқий мавҳумликни бартараф этиш ва юзага келиши мумкин бўлган конституциявий инқирознинг олдини олиш мақсадида давлат раҳбари сўраган:

•    Қирғизистон Республикаси Конституциясининг (қонуннинг 2021 йил 5 майдаги таҳририда) 67-моддаси, 68-моддаси 2-қисми иккинчи хатбошиси ва 72-моддаси 1-қисмини 2010 йилги таҳрирдаги Конституция нормалари ва 2021 йил 11 апрелда қабул қилинган “Қирғизистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Қонун қоидалари билан тизимли ўзаро боғлиқликда расмий шарҳлаш;

•    навбатдаги ёки муддатидан илгари президент сайловини ўтказиш тартиби ва муддатларини тушунтириш.

Тақдимнома Конституциявий суд томонидан 17 февраль куни ёзма шаклда биринчи навбатда кўриб чиқилади.

Айни вақтда Қирғизистонда вазият қалтис. Гап шундаки, кўплаб жамоат фаоллари мамлакат президентининг янги сайловини ўтказишни зудлик билан бошлаш ташаббуси билан чиқди. Ташаббускорлар мурожаатни Президент Садир Жапаров ва парламент – Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Турғунбек ўғлига йщллаган. Ҳужжатни 75 киши – олимлар, собиқ бош вазирлар, собиқ депутатлар ва жамоат арбоблари имзолаган. Айни вақтда ҳужжатни имзолаганлар терговга жалб қилинаётгани ҳақида маълумотлар мавжуд. 

Ички ишлар вазирлигининг Тергов хизмати Қирғизистон Жиноят кодексининг 278-моддаси – оммавий тартибсизликлар – бўйича жиноий иш қўзғатган.Оммавий тартибсизликларни уюштиришда гумонланиб, Эмилбек Узоқбоев, Қурманбек Дийқанбоев ва Бекболот Талғарбеков ҳибсга олинган. Улар вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

ваколатКонституцияҚирғизистонПрезидентсуд
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Францияда 8 мамлакатда 89 нафар аёл-қизни зўрлаган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Европа Суперлигаси лойиҳаси расман бекор қилинди
Related posts
Дунё

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06 30
Дунё

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38 30
Дунё

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06 30
Дунё

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38 30
Дунё

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12 20
Жамият

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05 30
Дунё

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36 20
Жамият

Тошкент — Сеул рейсида ўзбекистонлик шифокор йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

13 октября 12:29 40
Load more

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1926
  • Жамият1869
  • Спорт314
  • Иқтисод151
  • Технология34
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонТрампИсроилқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа