Skip to content
Trending
4 августа 14:18Даниянинг 19 ёшли маликаси Изабелла 11 ойлик ҳарбий хизматни бошлади 15 июня 10:59Тошкент марказида Gentra ёниб кетди 20 февраля 21:35АҚШ ва Саудия ўртасида атом ҳамкорлиги масаласи кўриб чиқилмоқда 22 июня 20:49Наркотиклар иши бўйича тинтувда Пикассонинг ўғирланган картинаси топилди 23 октября 11:50Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади 16 февраля 18:35Telegram бир кунда 250 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади 1 апреля 12:27Чилонзорда 1 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддалар аниқланди 12 октября 17:42Сурхондарёда 10-синф ўқувчиси Cobalt’да авария содир этди 20 апреля 20:39АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёрлигини айтди 17 февраля 10:53Эрон Ҳормуз бўғози ҳудудида ҳарбий-денгиз машқларини бошлади
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Сербия Президенти Александр Вучич истеъфога чиқди
Дунё

Сербия Президенти Александр Вучич истеъфога чиқди

ShaxriyorShaxriyor—28 сентября 10:060 11
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Сербия Президенти Александр Вучич иккинчи ва сўнгги беш йиллик президентлик муддати тугашига етти ой қолганида истеъфога чиқди, бу эса мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишга йўл очди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Вучичнинг истеъфоси жорий ийл 25 октябрга белгиланган муддатидан олдинги парламент сайловлари кампанияси даврига тўғри келди. Унинг истеъфога чиқиши, агар унинг Сербия Тараққиёт партияси (SNS) янги ҳукуматни шакллантирса, Вучичга бош вазир лавозимига тайинланиш имконини беради.

Қайд этилишича, кеча, 27 сентябрь куни Белград марказидаги Президент қароргоҳи олдида юзлаб Вучич тарафдорлари уни қўллаб-қувватлаб, олқишлаган.

“Бу бинода мен учун бу ердаги сўнгги оқшом”, деган Вучич истеъфосини расман топширишидан бир неча дақиқа олдин байроқ кўтарган тарафдорларига.

More stories

АҚШ терроризмга қарши кураш маркази раҳбари Жозеф Кент Эрон билан уруш сабаб истеъфога чиқди

17 марта 20:13

Март–апрельда Сербиянинг биринчи дрон заводи очилади

27 декабря 23:10

Сербия президенти Россияга қарши санкцияларга қўшилиши мумкин

7 ноября 12:07

Украина FIFA президенти Жанни Инфантинонинг Россия клубларини қайтариш таклифига қарши чиқди

3 февраля 13:24

“Мен сизларга ва ватаним Сербияга сидқидилдан хизмат қилдим. Биргаликда амалга оширган ишларимиздан фахрланаман”, деган у.

Сербия Конституциясига кўра, парламентнинг амалдаги спикери Ана Брнабич янги президент сайлангунига қадар давлат раҳбари вазифасини вақтинча бажаради. Президентлик сайловлари 90 кун ичида якунланиши, сайлов кампанияси эса 30 кундан 60 кунгача давом этиши керак.

Вучич, шунингдек, президентлик сайловининг биринчи тури декабрь охирига қадар ўтказилишини айтган.

Келаси ойдаги муддатидан олдинги парламент сайловларида Вучичнинг SNS партияси ва унинг иттифоқчилари коррупцияга қарши талаблар билан чиққан “Талабалар ғалаба қозонади” ҳаракати ҳамда ғарбпараст мухолифат партиялари бирлашган “Европа Сербияси” иттифоқига қарши рақобат қилади. Ҳозирча ушбу кучлар ва бошқа партиялар президентлик сайловида ўз номзодларини эълон қилмаган.

56 ёшли Вучич ўн йилдан ортиқ вақт давомида Сербия сиёсатининг асосий фигураларидан бири бўлиб келган. У 2017 йилда асосан маросимий ҳисобланган президентлик лавозимига ўтган, аммо партияси ва ҳукумат устидан назоратини сақлаб қолган.

Ташқи сиёсатда Вучич Хитой ва Россия билан яқин алоқаларни сақлаш билан бирга, Сербиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича узоқ муддатли мақсадини ҳам илгари суриб келган. Шунингдек, у АҚШ ва Исроил билан муносабатларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилган.

Вучич президентлиги давридаги энг катта инқирозлардан бири 2024 йил ноябрида Нови-Сад шаҳрида реконструкция қилинган темирйўл вокзали томи қулаб, 16 киши ҳалок бўлганидан кейин бошланган. Ҳодиса талабалар ва мухолифатнинг кенг кўламли намойишларига сабаб бўлиб, улар масъулларни жавобгарликка тортиш, давлат харидларида шаффофлик, тизимли коррупцияга барҳам бериш ва муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказишни талаб қилган.

Ҳукумат намойишчиларнинг айбловларини бир неча бор рад этган. Шунга қарамай, воқеа ортидан бир қатор амалдорлар, жумладан икки вазир ҳибсга олинган ёки истеъфога чиққан.

Вучич истеъфога чиқишидан олдин намойишлар билан боғлиқ ҳодисалар туфайли ҳибсга олинган ёки суд қилинган 49 кишига амнистия ва авф берганини ҳам маълум қилди. Улар орасида 12 нафар фаол ва Вучичнинг 11 нафар тарафдори бор.

Александр Вучичистеъфога чиқдиПрезидентСербия
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкент вилоятида зилзила қайд этилди
Тошкентда 1 октябрдан автобус ва метро йўлкираси 47 фоизга ошади
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа