Skip to content
Trending
23 декабря 19:19“Бавария” Бундеслигада рекорд ўрнатди 20 мая 10:25Қозонда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди 6 июня 16:54Пентагон Исроилни жосусликда гумон қилмоқда 15 ноября 11:48Жиззахда 10 ойда ходимларнинг вақтида тўланмаган 2,7 млрд сўм маоши ундириб берилди 3 июня 16:03Ҳиндистон пойтахтидаги меҳмонхонада чиққан ёнғин ўнлаб қурбонларга сабаб бўлди 31 октября 12:12Фарғонада психотроп дори сотишга уринганлар ушланди 14 ноября 22:58Исроил Ливан ичида деворлар қургани маълум бўлди 27 ноября 11:3125 йилдан ортиқ қидирувда бўлган шахс Ўзбекистонга қайтарилди 22 декабря 14:30Бухоро вилоятида давлат ерини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик аниқланди 14 мая 19:02Ҳиндистондаги кучли бўрон 100 дан ортиқ инсон ҳаётига зомин бўлди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Истанбул теракти иштирокчиларига энг оғир жазо тайинланди
Дунё

Истанбул теракти иштирокчиларига энг оғир жазо тайинланди

ShaxriyorShaxriyor—11 февраля 17:560 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Жорий йилнинг 6 февраль куни Истанбул оғир жиноятлар суди Сариер туманидаги Санта-Мария католик черковига уюштирилган террор ҳужуми бўйича икки тожикистонлик ва бир россияликни ҳар бири учун икки марта умрбод қамоқ ва қўшимча 143 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “T24” хабар берди.

Истанбулдаги католик черковига ҳужум 2024 йил 28 январда содир бўлган эди. Ниқобли икки киши ибодатхонага бостириб кириб, одамларга қарата ўт очган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда 52 ёшли Туркия фуқароси Тунжер Жиҳан ҳалок бўлган. 

“Агар ҳужумчилардан бирининг қуроли ишламай қолмаганида қурбонлар сони анча кўп бўлиши мумкин эди”, дейди черков руҳонийси.

Тергов маълумотларига кўра, ҳужум учун масъулиятни “Исломий давлат” (ИШИД) террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган. Текширув доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 60 дан ортиқ одамни ҳибсга олган. Ҳужумни бевосита амалга оширганлар – тожикистонлик Амиржон Ҳоликов ва россиялик Давид Тандуев бўлган. Улар бу ишни “Адам Абу-Даррар ал-Шишани” лақабли тожикистонлик Адам Ҳамирзаевнинг кўрсатмаси билан қилган.

More stories

Францияда тезликни 50 км/соатдан ортиқ оширганларга қамоқ жазоси қўлланилади

27 декабря 15:11

Имомўғли учун 2352 йил қамоқ сўралди

12 ноября 10:18

Истанбулда ИШИДнинг 100 дан ортиқ аъзоси қўлга олинди

25 декабря 18:47

Покистонда поезд портлатилиши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

24 мая 20:20

Учала шахс ҳам Туркия Жиноят кодексининг “Конституциявий тузумни зўравонлик йўли билан ағдаришга уриниш” ва “қотилликни оғирлаштирувчи шароитларда қасд қилиб ўлдириш” моддаларида айбдор деб топилиб, ҳар бир модда бўйича умрбод қамоққа ҳукм қилинган. Бундан ташқари, суд уларга “оғирлаштирувчи шароитларда қасд қилиб ўлдиришга уриниш” бўйича 143 йил қамоқ жазоси тайинлаган.

Яна беш тожикистонлик ҳам айбдор деб топилди

Тожикистон фуқароси бўлган Шамшулло Ражабов, Алишер Раҳимов, Фарруҳ Солиев, Абдулазиз Абдуллаев ва Расул Аҳмаджанов ҳам ушбу иш бўйича айбдор деб топилган. Ҳар бирига қуйидаги жазолар тайинланган:

Конституциявий тузумни зўравонлик йўли билан ағдаришга уринганлик учун — 15 йил;
Қотилликни оғирлаштирувчи шароитларда ёрдам бериш ва рағбатлантирганлик учун — 15 йил;
Қасд қилиб ўлдиришга уринишга ёрдам бериш ва рағбатлантирганлик учун — 71 йил 6 ой;

Оқибатда ҳар бирига жами 101 йил 6 ой қамоқ жазоси берилган.

Яна икки шахс 6 йил 3 ойга қамалди

Ишдаги бошқа икки шахс – Исминали Мирзоҳонов ва Эделхан Инажаев қуролли террор ташкилотига аъзо бўлганлик учун ҳар бири 6 йил 3 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Шунингдек, барча маҳкумлар ИШИД террор ташкилоти аъзоси экани маълум бўлган, суд 31 нафар айбланувчини айбсиз деб топиб, оқлаган.

жазоИстанбултеракт
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Bloomberg: Эрдўғандан кейинги эҳтимолий ворис — Билол Эрдўған
Қозоғистон Starlink интернетини минтақада тарқатишни режалаштирди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа