Skip to content
Trending
11 декабря 22:47Доллар курси ошди рубл эса кескин қулади 19 января 09:58Reuters: Дамашқ ва СДК ўртасида кенг қамровли келишувга эришилди 18 апреля 09:40Сирдарё бўйидан йирик миқдорда наркотик воситалар топилди 23 декабря 12:01Самарқанд вилоятида икки нафар судья лавозимидан озод этилди 7 января 15:08Тошкентда ҳайдовчилар йўл талашиб, жанжаллашди 14 апреля 08:40Ўзбекистонда 20 та банк жаримага тортилди 3 сентября 18:05HBO “Гарри Поттер” сериалининг иккинчи тизер-трейлерини эълон қилди 7 января 11:03Дронлар ҳужуми ва қамал: Суданнинг Обайд шаҳрида тинч аҳоли ҳалок бўлди 17 апреля 10:04Ўзбекистонда крипто-активлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланишга рухсат берилади 30 июля 14:31Андижонда мушукка шафқатсиз муносабат қилган ёшлар жаримага тортилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Россия Украинага 111 та дрон ва “Искандер” ракета билан навбатдаги ҳужумни амалга оширди
Дунё

Россия Украинага 111 та дрон ва “Искандер” ракета билан навбатдаги ҳужумни амалга оширди

ShaxriyorShaxriyor—31 января 20:110 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Кеча, 30 январь куни Россия ҳарбийлари Украинага дронлар ва ракета ёрдамида навбатдаги кенг кўламли ҳужумни амалга оширди. Бу ҳужум Украинадаги шаҳарларга зарбаларни вақтинча тўхтатиш бўйича баёнотлар фонида содир бўлди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари хабар берди.

Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг маълум қилишича, Россия армияси тунда Украинага 111 та учувчисиз учиш аппарати ва битта “Iskander-M” баллистик ракетасини учирган. Украина ҳарбийлари ракета зарбаси ҳамда 25 та ҳужумкор дроннинг 15 та манзилда нишонга текканини қайд этган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 80 та рус дронини уриб туширган ёки йўлдан қайтарган, бироқ ҳужумлар кундуз куни ҳам давом этган.

Украинанинг Фавқулодда вазиятлар хизмати Харьков шаҳри яқинидаги ҳудудда ракета зарбасидан кейин йирик ёнғин чиққани ҳақида хабар берган. Фуқаролик корхонасига тегишли омбор биноси нишонга олинган, ёнғин 5 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни қамраб олган. Оқибатларни бартараф этиш ишларига сапёрлар ва 80 дан ортиқ қутқарувчи жалб этилган.

More stories

Украина Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди

21 августа 17:23

Украина Туапсе денгиз портига ҳужум қилди

10 ноября 17:03

Зеленский: “Учинчи жаҳон уруши аллақачон бошланган”

23 февраля 10:23

2027 йилда Украина Европа Иттифоқига қўшилиши мумкин

12 декабря 23:16

Россиянинг навбатдаги ҳужуми Украина инфратузилмасига зарбаларни вақтинча тўхтатиш бўйича келишувга эришилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганидан кейин бир суткадан кам вақт ўтиб содир бўлган.

Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп Москва совуқ об-ҳаво сабабли бир ҳафта давомида Украинадаги шаҳарларга зарба беришни тўхтатишга рози бўлганини айтган эди.

“Мен шахсан Путиндан бир ҳафта давомида Киев ва бошқа шаҳарларга ўқ узмасликни сўрадим. У рози бўлди”, деган Трамп. 

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия билан энергетика инфратузилмасига зарбаларни вақтинча тўхтатиш бўйича келишув борлигини тасдиқлаб, Трампнинг воситачилик ҳаракатларини юқори баҳолаган. Кейинчалик у Россия билан тўғридан-тўғри мулоқот бўлмаганини ва ҳеч қандай ҳужжат имзоланмаганини аниқлаштирган.

Зеленскийнинг айтишича, агар Россия Украина энергетика объектларига зарба бермаса, Киев ҳам худди шундай жавоб қайтаради. 

Москвада АҚШ ва Россия етакчилари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлгани тасдиқланган. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Трамп Владимир Путиндан 1 февралгача Киевга зарба бермасликни шахсан сўраган. Песков бу илтимос музокаралар ўтказиш учун қулай шароит яратиш мақсадида билдирилганини таъкидлаган. 

Унинг айтишича, Путин АҚШ Президенти илтимосига рози бўлган. Бироқ Кремль вакили гап “энергетик сулҳ” ҳақида кетяптими ёки умуман барча зарбаларни тўхтатиш масаласими, бунга аниқлик киритмаган.

дронИскандерРакетаРоссияУкраинаҲужум
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Фарғонада кучли таъсир қилувчи дори воситалари контрабандасига чек қўйилди
Шартнома шартларидан норози Бензема Саудия клубини тарк этишни ўйламоқда
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа