Skip to content
Trending
27 марта 19:43Украинада ҳарбий харажатлар учун маблағ танқислиги юзага келди 22 ноября 14:47Марказий Осиё ҳар дақиқада 9 кв метрга чўлланяпти – Абдуҳакимов 15 июня 10:59Тошкент марказида Gentra ёниб кетди 22 апреля 18:18Ўзбекистонда қимматбаҳо тошлар савдоси учун жазо кучайтирилди 27 июля 10:17Ўзбекистонда олти ойда 2 286 та ЙТҲ содир бўлди 5 февраля 18:27Қорабоғ собиқ президенти Араик Арутюнян умрбод қамоққа ҳукм қилинди 24 февраля 13:21Шавкат Мирзиёев: ёшлар бизнеси учун қўшимча 200 млн доллар ажратилади 16 мая 16:35Ливан ва Исроил ўртасидаги сулҳ яна 45 кунга узайтирилди 2 мая 10:3026 нафар фуқаро АҚШдан Ўзбекистонга депортация қилинди 18 декабря 10:16Шавкат Мирзиёев Японияга жўнаб кетди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Паст кучланишли электр тармоқлари Андижон, Тошкент ва бошқа ҳудудларга ҳам хусусий секторга берилади
Жамият

Паст кучланишли электр тармоқлари Андижон, Тошкент ва бошқа ҳудудларга ҳам хусусий секторга берилади

ShaxriyorShaxriyor—14 января 19:180 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистонда паст кучланишли электр тармоқларини хусусий секторга бериш ишлари Самарқанд вилоятидан бошланиб, кейинги босқичда Андижон, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига кенгайтирилиши режалаштирилган. Бу ҳақда бугун, 14-январь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган энергия самарадорлигини ошириш ҳамда электр энергияси таъминотида бозор механизмларини жорий этиш бўйича тақдимотда сўз боради.

Халқаро экспертларнинг хулосаларига кўра, Ўзбекистон энг кўп энергия сарфлайдиган мамлакатлар қаторига киради. Хусусан, республикада биноларнинг якуний энергия истеъмолидаги улуши қарийб 50 фоизни ташкил этиб, бир квадрат метрга тўғри келадиган энергия сарфи Европа мамлакатларига нисбатан бир неча баробар юқори.

Шу боис, ўтган йилда энергия самарадорлик соҳасидаги ислоҳотларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида алоҳида агентлик ташкил этилган. Ушбу тузилмага 2030 йилга қадар иқтисодиётда энергия сарфини камида 20 фоизга, давлат идоралари ва ижтимоий обектларда эса энергия истеъмолини 15 фоизга қисқартириш вазифаси юклатилган.

Тақдимотда агентликнинг 2026 йилдаги фаолияти режалари кўриб чиқилган.

Мамлакатдаги биноларнинг катта қисми ўтган асрнинг 60-70-йилларида қурилган бўлиб, уларда энергия сарфи даражаси юқорилигича қолмоқда. Шу боис, ижтимоий обектлар ва аҳоли турар жойларини энергия самарадор обектларга айлантириш бўйича кенг кўламли ишлар режалаштирилган. Бу ишларга жорий йилда 150 миллиард сўм субсидия ва компенсация маблағлари йўналтирилади.

Республикадаги 30 мингга яқин ижтимоий обектларнинг энергия самарадорлигини оширишда халқаро молия институтлари иштироки ва хусусий сектор инвеститсияларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

More stories

Тошкентга Германиядан қорадори олиб келган курьер қамалди

17 ноября 11:48

Тошкентда уйида гиёҳандлик воситаларини сақлаган эр-хотин фош этилди

4 декабря 12:22

Андижонда ёғоч омборида йирик ёнғин содир бўлди

22 июня 09:46

Тошкентда ҳайдовчига тўппонча билан таҳдид қилган шахс 10 суткага қамалди

22 июля 10:36

Жорий йилги инвеститсия дастури доирасида 770 та ижтимоий обект энергия самарадорлик стандартлари асосида модернизатсия қилинади. Бунга халқаро молия институтларидан 264 миллион доллар маблағ жалб этилади.

Шу билан бирга, энергияни тежаш орқали даромад олиш механизмлари – энергия сервис компанияларининг хизматларини (ESCO) ривожлантириш ва ушбу бозорни шакллантириш масалалари ҳам кўриб чиқилган.

Биноларни энергия аудитдан ўтказиш, энергия самарадорлик стандартлари асосида лойиҳалаш ва моделлаштиришда рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллект имкониятларини кенг қўллаш режалари ҳақида ахборот берилган.

Саноат соҳасида ҳам энергия тежамкорликни ошириш бўйича аниқ режалар белгиланган. Жумладан, жорий йилда 142 та тўқимачилик корхонасига қуёш панелларини ўрнатиб, 722 миллион киловатт-соат электр энергияси ва корхоналарнинг 693 миллиард сўм маблағи тежалиши кутилмоқда. Шунингдек, ичимлик суви таъминоти тизимида 300 та насосни янгилаш режалаштирилган.

Марказлашган иссиқлик таъминоти тизимидаги мавжуд муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Айни пайтда иссиқлик қозонхоналари ва тармоқларининг бир қисми эскириши оқибатида энергия йўқотишлари юқори даражада қолмоқда. Шу боис, жорий йилда иссиқлик қозонхоналари ва тизимларини модернизация қилиш, уларни “ёпиқ тизим”га ўтказиш доирасида 400 та индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш ва камида 100 километр иссиқлик тармоқларини янгилаш кўзда тутилган.

Мутасаддиларга биноларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишда энергия самарадорлик стандартлари ва таъсирчан қоидаларни ишлаб чиқиш топширилган.

Тақдимотда электр энергияси соҳасида рақобатли бозор механизмларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинган. Хусусан, паст кучланишли электр тармоқларини хусусий секторга бериш ишлари Самарқанд вилоятидан бошланиб, кейинги босқичда Андижон, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига кенгайтирилиши режалаштирилган. Бу орқали тармоқларни янгилашга инвестицияларни жалб этиш орқали йўқотишларни кескин камайтириш кўзда тутилган.

Электр энергиясининг улгуржи бозорини шакллантириш ишларининг бориши тўғрисида ахборот берилган. Ҳозирги кунга қадар йилига 10 миллион киловатт-соатдан кўп электр истеъмол қилаётган улгуржи истеъмолчилар рўйхати тузилган. Ушбу корхоналар учун электр энергиясини улгуржи бозорда “соатбай” шаклланган нархларда тўғридан тўғри шартномалар асосида харид қилиш тизимини жорий этиш таклиф этилган.

Бугунги кунда энергетика ва коммунал соҳалар бўйича алоҳида регуляторларни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Хорижий тажрибадан келиб чиқиб, бу борада ягона регуляторни ташкил этиш таклифи билдирилган.

Президент мазкур таклифларни маъқуллаб, энергия самарадорликни ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва энергетика бозорида рақобат муҳитини шакллантириш муҳимлигини таъкидлаган ҳамда мутасаддиларга тегишли топшириқларни берган.

Прокуратура ва ички ишлар органлари олдига муҳокама қилинган соҳаларда қонун талабларига қатъий риоя этилишини ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, белгиланган чора-тадбирларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш юзасидан ҳокимликлар билан яқиндан ишлаш вазифаси қўйилган.

АндижонПаст кучланишлиТошкентхусусий секторэлектр тармоқлари
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Hengaw: Эронда 17 ёшли спортчи норозилик намойишларида отиб ўлдирилди
Қора денгизда Қозоғистон нефтини ташувчи икки танкер ҳужумга учради
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа