Skip to content
Trending
26 ноября 09:59Дунё бўйлаб интернет фойдаланувчилари сони 6 миллиарддан ошди 14 ноября 11:02Инфляцион босим юмшамоқда – Марказий банк 31 октября 12:01Нажмиддин Қосимҳожиев — жаҳон чемпиони! 30 ноября 11:01Энди солиқдан қарзи борлар ҳам “свет”дан узилиши мумкин 10 августа 18:58Филиппинда кучли сув тошқинлари ва кўчкиларда 12 киши ҳалок бўлди 4 февраля 17:47Forbes: Маскнинг умумий капитали 852 млрд долларга етди 8 января 21:07Испания Суперкубоги: “Барселона”дан рекордли ғалаба 29 июня 12:18Покистон Афғонистон чегарасида махсус амалиёт ўтказиб, 29 нафар жангарини йўқ қилди 2 июня 10:05Ҳақиқий квант компьютерларида ишлайдиган ўйин яратилди 5 января 05:03Тайсон Фьюри 2026 йилда рингга қайтишини эълон қилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Politico: АҚШ Гренландия бўйича назорат режасини тайёрламоқда
Дунё

Politico: АҚШ Гренландия бўйича назорат режасини тайёрламоқда

ShaxriyorShaxriyor—7 января 10:360 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ 2026 йил охиригача Гренландия устидан назорат ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Вашингтондаги экспертлар ва манбаларга таяниб, Politico хабар берди.

Венесуэладаги ҳарбий операциядан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландия устидан назорат зарур эканини таъкидлаганди. Бу эса Данияга қарашли, кенг автономияга эга бўлган оролга АҚШ бостириб кириши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирди. Гренландия Дания қироллиги таркибида қолмоқда, унинг ташқи ва хавфсизлик сиёсати эса Копенгаген томонидан бошқарилади.

Eurasia Group таҳлилий марказининг Европа бўлими директори Мужтаба Раҳмон фикрича, Трамп маъмурияти оролдаги сиёсий мувозанатни жиддий ўзгартириш учун “яширин таъсир кампанияси”ни йўлга қўйишга уриниши мумкин. Бу маҳаллий сиёсатчиларни молиявий рағбатлантириш орқали амалга оширилиши прогноз қилинган.

More stories

Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон организмида 271 кун ишлади

4 сентября 14:59

Бразилия разведкаси собиқ раҳбари АҚШда қўлга олинди

14 апреля 10:14

Эрон ядровий ҳужумлардан сўнг уранни бойитишни тўхтатди

17 ноября 14:09

АҚШ боши учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган наркобарон қўлга олинди

3 августа 09:48

АҚШ президенти маъмурияти аллақачон эркин ассоциация тўғрисидаги келишув лойиҳасини тайёрламоқда. Трамп ушбу ҳужжатни Данияни четлаб ўтган ҳолда Гренландия расмийларига таклиф этишни режалаштирган. Битимга кўра, АҚШ қуролли кучлари орол ҳудудида тўлиқ ҳаракат эркинлигига эга бўлиши, эвазига эса божхона божларсиз савдо жорий этилиши мумкин. Шунга ўхшаш келишувлар АҚШ томонидан Микронезия Федератив Штатлари, Маршалл ороллари ва Палау Республикаси билан тузилган.

The Economist нашрининг ёзишича, АҚШ ҳукумати илгари Гренландия раҳбариятига бундай келишувни таклиф қилган, бироқ рад жавобини олган. Шунга қарамай, 4 январь куни Трамп Гренландия АҚШ учун Арктика минтақасида “миллий хавфсизлик”ни таъминлаш нуқтайи назаридан зарур эканини яна бир бор таъкидлади ва ҳудуд Россия ҳамда Хитой кемалари билан тўлиб-тошганини айтди.

  • Гренландия — Арктикада жойлашган, Дания таркибидаги автоном ҳудуд. Оролнинг катта қисми музликлар билан қопланган. Ҳозирда Гренландияда 57 минг киши яшайди, аҳолининг асосий қисмини инуитлар ташкил этади. 2025-йилда ўтказилган сўровномаларга кўра, гренландияликларнинг аксарияти минтақанинг Даниядан мустақил бўлишини ёқлайди, бироқ АҚШ таркибига қўшилишни истамайди.

Трамп иккинчи президентлик муддати бошланганидан буён “миллий хавфсизлик нуқтайи назаридан” Гренландияни АҚШга қўшиб олиш зарурлигини бир неча бор таъкидлаб келмоқда. Дания расмийлари эса Копенгаген ва Гренландия ўртасидаги муносабатларга ҳар қандай ташқи аралашувни қабул қилиб бўлмас ҳолат, деб баҳоламоқда.

2025 йил декабрь охирида Трамп Луизиана штати губернатори Жеф Ландрини Гренландия бўйича махсус вакил этиб тайинлади. Оқ уй одатда бундай вакилларни халқаро инқирозлар ва мураккаб музокаралар даврида тайинлайди.

Дания Трамп баёнотларига жиддий муносабат билдирмоқда

Bloomberg агентлиги маълумотига кўра, Дания ҳукумати Трампнинг баёнотларини қуруқ таҳдид ёки музокара тактикаси сифатида баҳоламаяпти. Дания бош вазири Метте Фредериксен аввалроқ Гренландияга босим ўтказиш йўл қўйиб бўлмас ҳолат эканини ва бу ҳудуд ўз келажагини бошқа давлатлар аралашувисиз ўзи белгилашни исташини айтган.

Фредериксенга кўра, агар АҚШ Гренландияда ҳарбий амалиёт ўтказса ёки уни аннексия қилса, бу НАТО хавфсизлик тизимини издан чиқариши мумкин. Натижада Иккинчи жаҳон уруши якунидан бери шаклланган хавфсизлик архитектураси амалда барбод бўлиши эҳтимоли бор.

АҚШГренландияназоратрежатайёрламоқда
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Афғонистонда олтин кони атрофида тўқнашув: камида 4 киши ҳалок бўлди
Ҳабиб Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди 
Related posts
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1951
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа