Skip to content
Trending
22 июня 09:50Қатарнинг газни қайта ишлаш заводида ёнғин ва портлаш содир бўлди 14 января 18:55Hengaw: Эронда 17 ёшли спортчи норозилик намойишларида отиб ўлдирилди 24 ноября 07:07АҚШ яқин кунларда Мадурони ағдариши мумкин 15 октября 01:44Қандай қилиб китлар 200 йилгача яшайди ва нима инсонга уларнинг муваффақиятини такрорлашга тўсқинлик қилади? 5 ноября 11:14Биткоин нархи 100 минг доллардан пастлади 25 февраля 19:04Беларусда қишлоқ 30 минг рублга сотувга қўйилди 18 ноября 18:03Тошкентда вояга етмаган мактаб ўқувчиси жиноят туфайли 3 йилга қамалди 25 июня 12:41Ўзбекистонлик асос солган қаҳвахоналар тармоғига нисбатан АҚШда тергов бошланди 2 декабря 10:49Ўзини бош вазир ёрдамчиси деб таништириб, фирибгарлик қилган эркак 2 йилга қамалди 6 ноября 10:33Хитой астронавтлари космосда барбекю пиширди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Россия Марказий банки янгиланган 1000 рубллик банкнотани тақдим этди
Дунё

Россия Марказий банки янгиланган 1000 рубллик банкнотани тақдим этди

ShaxriyorShaxriyor—26 декабря 18:170 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россия Марказий банки Волга федерал округи рамзлари туширилган, 1000 рубль номинал қийматдаги янгиланган купюрани тақдим этди. У бугун, 26 декабрдан расман муомалага киритилган. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Қайд этилишича, банкнота Нижний Новгород va Волга федерал округига бағишланган. Олд томонидаги асосий тасвир – Нижний Новгород Кремлининг Николская минораси. Орқа томонида эса Саратов автомобиль кўприги, “Метеор-120Р” сувусти қанотли кемаси ҳамда Қозондаги Деҳқончилик саройи тасвирланган. Аввалги купюра каби янги банкнота ҳам кўкимтир рангда ишланган.

More stories

“АҚШ 7 дақиқада Россияга етиб борадиган ракеталарини Европага жойлаштирмоқчи” — Белоусов

6 ноября 10:19

Саратовда Россия ФКК генералига суиқасд қилинди

4 сентября 08:21

Россия Шимолий Кореядан 12 мингта дрон йиғувчини олиб келмоқчи — Украина разведкаси

16 ноября 18:04

Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан қанча қарз олгани очиқланди

5 декабря 23:10

“Янги банкнота дарҳол муомалага кирмайди. Банклар va савдо-хизмат кўрсатиш корхоналарига банкноталарни қабул қилиш va қайта ишлаш ускуналарини созлаш учун вақт керак бўлади. Бу жараён одатда бир йилдан бир ярим йилгача давом этади”, дейди Россия Марказий банки раиси ўринбосари Сергей Белов.

У, шунингдек, эски купюралар янгилари билан бирга эскиргунига қадар муомалада қолишини қўшимча қилган.

“Банкноталар маълум даврийликда модернизация қилиниши керак. Бу нафақат уларнинг чиройли va замонавий кўриниши учун, балки энг аввало қалбакилаштиришдан ҳимоя даражасини ошириш учун зарур”, дея изоҳлаган Белов янгилаш заруратини.

Бунгача Россия Марказий банки 2022 йилда 100 рубль, 2023 йил октябрида эса 5000 рубль номиналидаги янгиланган банкноталарни чиқарган.

Беловнинг айтишича, янги купюраларда ҳимоя тизими сезиларли даражада кучайтирилган.

“Биз ҳар бир инсон мустақил текшира оладиган элементларни мураккаблаштирдик – банкнотани қиялатганда, қўл билан ушлаганда ёки ёруғликка тутиб кўрганда аниқланадиган белгиларни. Шунингдек, банкоматлар, тўлов терминаллари va бошқа автоматик қурилмалар томонидан ўқиладиган – машина ўқий оладиган ҳимоя белгиларига алоҳида эътибор қаратдик”, дейди Белов.

Қайд этиш жоиз, бу – 1000 рубллик банкнотани чиқаришга иккинчи уриниш. Биринчи уриниш 2023 йилда бўлган. Ўшанда Россия Марказий банки Волга федерал округига бағишланган янги 1000 рубллик купюрани муомалага чиқарган. Аммо банкнотанинг орқа томонидаги дизайн жамоатчиликда кескин баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Унда Қозондаги Сююмбике минораси (унинг тепасида ярим ой бор) va ёнида Татар халқининг давлатчилиги тарихи музейи тасвирланган эди. Ушбу музей биноси илгари Сарой черкови бўлган. Муҳим жиҳати шундаки, совет даврида бу бинодан христианлик хочи олиб ташланган, аммо янги банкнотада у қайта тикланмади. Шу сабабли айрим доиралар буни диний рамзларга нисбатан бирёқлама ёндашув деб баҳолади. Айнан шу ҳолат “хоч можароси”га сабаб бўлган va оқибатда Марказий банк банкнотани қайта ишлаб чиқишга мажбур бўлган.

банкнотаМарказий банкмуомалага киритдиРоссияянги купюра
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Сурияда масжидда портлаш: камида 6 киши ҳалок бўлди
“Манчестер Юнайтед” Жуде Беллингем учун 200 млн евро таклиф қилишни режалаштирмоқда
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа