Skip to content
Trending
21 февраля 16:46Сербия фуқароларини Эронни тарк этишга чақирди 20 ноября 22:55Чехияда қийинчиликка учраган ҳамюртимиз  ватанга қайтарилди 30 мая 13:34Термизда томорқасида 117 туп кўкнор етиштирган шахс аниқланди 8 ноября 10:53Жорий йилда ахборот ва алоқа соҳасига қарийб 6 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган 7 августа 12:23Тошкентда “Дерсу” лақаби билан танилган шахс ва унинг укаси қўлга олинди 4 марта 13:20Туркияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди 14 ноября 22:23Россия НАТОга ҳужум қилмайди – Захарова 3 марта 08:41Эронга қарши амалиёт фонида АҚШнинг ракета захиралари тугамоқда 21 мая 19:14Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдамнинг иккинчи партиясини юборди 13 сентября 15:03Индонезияда 243 киши бўлган кема бедарак йўқолди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Сурияда масжидда портлаш: камида 6 киши ҳалок бўлди
Дунё

Сурияда масжидда портлаш: камида 6 киши ҳалок бўлди

ShaxriyorShaxriyor—26 декабря 17:570 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Суриянинг Ҳомс шаҳридаги масжидда 26 декабрь куни жума намозидан сўнг портлаш содир бўлди. Оқибатда камида 6 киши ҳаётдан кўз юмди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Al Jazeera xабар берди.

Ҳодиса шаҳарнинг Вади ал-Даҳаб мавзесида жойлашган Имом Али бин Аби Толиб масжидида содир этилган. Маҳаллий расмийларнинг Reuters агентлигига маълум қилишича, портлаш худкуш террорчи томонидан амалга оширилган ёки бинога олдиндан портловчи қурилма ўрнатилган бўлиши мумкин. Ҳозирда хавфсизлик кучлари ҳудудни қуршовга олган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мазҳаблараро низо хавфи

More stories

Ироқ Сурия қамоқхоналаридан 3 мингга яқин ИШИД аъзосини кўчирди

14 февраля 10:56

Сурия ҳукумати Россия ҳарбийларидан Қамишли аэродромини тарк этишни сўраши мумкин

22 января 17:13

Багамада йўловчи самолёти ҳалокатга учради: бортдаги 10 кишининг барчаси ҳалок бўлди

11 июля 16:05

Сурияда масжидда портлаш: камида 6 киши ҳалок бўлди

26 декабря 17:57

Al Jazeera мухбири Айман Оғаннанинг таъкидлашича, Ҳомс шаҳри аҳолиси турли мазҳаб вакиллари — алавийлар, насронийлар ва сунний мусулмонлардан иборат. Мазкур ҳужум айнан алавийлар масжидига қаратилгани мамлакатда мазҳаблараро кескинликни янада аланга олдириши мумкинлигидан хавотир билдирилмоқда.

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олгани йўқ. Бироқ охирги вақтларда Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳи фаоллашгани кузатилмоқда. Хабарда айтилишича, ҳукумат кучлари яқинда Ҳалаб яқинида операция ўтказиб, ИШИДнинг уч нафар аъзосини ҳибсга олган.

Минтақадаги вазият

Ўтган ҳафтада АҚШ ҳарбийлари икки нафар америкалик аскар ва бир нафар таржимоннинг ўлдирилишига жавобан Суриядаги ИШИД нишонларига авиазарбалар йўллаган эди. Дамашқ маъмурияти ҳам ноябрь ойида ИШИДга қарши глобал альянсга қўшилиб, гуруҳнинг қолган вакилларини йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, мамлакат расмийлари сўнгги бора АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция билан ҳамкорликда ИШИД террорчилик гуруҳининг йирик етакчиларидан бирини йўқ қилганини маълум қилган. Унда ИШИДнинг Суриядаги энг кўзга кўринган етакчиларидан бири ҳисобланган, Абу Омар Шаддод лақаби билан танилган террорчи Муҳаммад Шаҳода ўлдирилган эди.

Бугунги, 26 декабрь кунги, қонли ҳужум эса Дамашқдаги янги ҳукумат назоратни ўрнатишга уринаётган бир пайтда, мамлакатдаги хавфсизлик қанчалик мўрт бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.

масжидпортлашСурияҳалок бўлди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Дембеле Францияда йил спортчиси унвонини қўлга киритди
Россия Марказий банки янгиланган 1000 рубллик банкнотани тақдим этди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа