Skip to content
Trending
2 сентября 18:56Ўрта Чирчиқда Cobalt каналга тушиб кетди 18 мая 12:34Тошкент—Гуанчжоу рейсидаги самолётни чақмоқ урди 30 мая 21:08Олимлар чикунгунья вирусининг глобал тарқалиши ҳақида огоҳлантирди 8 октября 18:56“Real Sanjik”нинг 5 йиллик қамоқ жазоси ўзгаришсиз қолдирилди 5 марта 13:27Исроилда ракета огоҳлантириши пайтида видео олган ўзбекистонлик муҳожир ҳибсга олинди 11 декабря 14:25Боливия собиқ президенти Луис Арсе ҳибсга олинди 3 декабря 14:43Тошкентда лифтда бегона қизга шилқимлик қилган 18 ёшли йигит қамалди 6 марта 17:13Ўзбекистонда маҳкума аёлларга олийгоҳларда ўқиш имконияти берилади 17 декабря 16:46Қуюқ туман туфайли Қарши аэропортига самолётлар қўнолмаяпти 29 января 14:37Покистонда қамоқдаги собиқ бош вазир соғлиғи юзасидан хавотирлар кучайди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Қозоғистонда янги дизайндаги 500 тенгелик банкнота чиқарилди
Дунё

Қозоғистонда янги дизайндаги 500 тенгелик банкнота чиқарилди

ShaxriyorShaxriyor—26 декабря 12:380 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 25 декабрь куни Қозоғистонда 500 тенгелик янги дизайндаги банкноталар муомалага чиқарилди. Эски намунадаги купюралар 2027 йил охиригача амал қилади. Бу ҳақда мамлакат Миллий банки хабар берди.

Қайд этилишича, 500 тенгелик янги банкнота “Сак услуби” сериясидаги бешинчи купюра ҳисобланади. Унда мамлакат мероси – кўчманчилар маданиятидан тортиб замонавий Қозоғистонгача бўлган қадриятлар акс эттирилган.

Миллий банк изоҳига кўра, ушбу банкноталар кенг муомалага 2026 йилнинг иккинчи чорагида киради, чунки уларни мамлакатнинг барча ҳудудларига етказиш ва ускуналарни (банкоматлар, терминаллар ҳамда бошқа касса техникалари) мослаштириш учун қўшимча вақт талаб этилади.

More stories

Қозоғистонда бурқа кийганлик учун жарима белгиланиши мумкин

4 декабря 11:02

Тўқаев Путин билан телефон орқали суҳбатлашди

28 октября 11:50

Федерал прокуратура: Medicare фирибгарлигида икки нафар Қозоғистон фуқароси гумонланмоқда

4 февраля 23:14

Қозоғистон Starlink интернетини минтақада тарқатишни режалаштирди

11 февраля 18:40

Янги банкнотанинг ранги кўк. Олд томонида қуйидагилар тасвирланган:

  • “Ҳаёт дарахти” шохи ва парвоз қилаётган қуш (милоддан аввалги V–IV асрларга мансуб Иссиқ қўрғони, Олтин одамнинг бош кийимидаги деталь бўлиб, табиат ва эътиқодлар ўртасидаги муқаддас боғлиқликни англатади);
  • ДНК спиралига ўхшаш ва безак тарзида ишланган чексизлик рамзи, инсон ва табиат ўртасидаги алоқани ифодалайди;
  • артефакт – Архар боши шаклидаги яноқ бўлаги (милоддан аввалги VIII–VII асрларга мансуб Берел қўрғонлари, “Подшоҳлар водийси”, Шарқий Қозоғистон вилояти).

Орқа томонида эса Қозоғистонда яшовчи архар безакли қалқон фонида тасвирланган. Асосий тасвир ортида доира шаклидаги қозоқ миллий нақши жойлашган бўлиб, у бир нечта маънони мужассам этади: “қалқон” – қадриятларни ҳимоя қилиш рамзи, тўрт томон – қадимий белги, қуёш рамзи ва марказдаги ҳаёт ҳамда яратувчан энергия тимсоли. Банкнотанинг марказида фон сифатида “чексизлик” нақши контури берилган бўлиб, унинг ичида “Музтау” тоғининг манзараси жойлаштирилган.

Янги 500 тенгелик банкноталар бугун, 25 декабрдан муомалага киритилади ва 24 ой давомида 2017 йил намунадаги 500 тенгелик банкноталарни босқичма-босқич алмаштириб боради.

Миллий банк маълумотига кўра, эски намунадаги банкноталар икки йил давомида аста-секин муомаладан чиқарилади. Шу сабабли бу даврда аҳолига банкларда ёки Миллий банк филиалларида эски банкноталарни янгисига алмаштириш шарт эмас. Эски ва янги банкноталарнинг параллел муомалада бўлиш муддати 2025 йил 25 декабрдан 2027 йил 24 декабргача давом этади.

Параллел муомала муддати тугагач, яъни 2027 йил 25 декабрдан бошлаб барча банклар ва “Казпочта” уч йил давомида – 2030 йил 24 декабргача эски намунадаги банкноталарни янгисига алмаштириб беради. Миллий банк филиаллари эса эски банкноталарни муддатсиз қабул қилади.

Билдирилишича, янги (2025 йил) ва эски (2017 йил) намунадаги банкноталар параллел муомала даврида қонуний тўлов воситаси ҳисобланади ва Қозоғистон ҳудудида барча турдаги тўловлар, ўтказмалар ҳамда банк ҳисобварақларига киритиш учун уларнинг номинал қиймати бўйича мажбурий равишда қабул қилиниши лозим.

Шунингдек, Қозоғистон фуқароларига эслатилишича, қонуний тўлов воситаси бўлган банкнота ва тангаларни қабул қилишдан бош тортиш Қозоғистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

банкнотаҚозоғистончиқарилдиянги дизайн
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Сурияда 2026 йил 1 январдан янги миллий валюта муомалага чиқарилади
Ўзбекистон илк бор сунъий йўлдош ва ўз фазогирини космосга учиради
Related posts
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Load more

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1956
  • Жамият1887
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа