Skip to content
Trending
31 октября 16:08Жапаров Шавкат Мирзиёевни табриклади 25 декабря 15:28Москва вилоятида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири вафот этди 28 апреля 11:04Тошкентда юк поезди 22 ёшли йигитни уриб кетди 29 октября 16:40Украина Европа давлатлари билан сулҳ режасини муҳокама қиляпти 3 июля 16:54Тошкент вилоятида айрим иссиқхоналарни демонтаж қилиш ишлари бошланди 24 ноября 19:44Австралияда муштдек дўл ёғди 7 января 17:35Мирзачўлда дўстини отиб қўйган овчига 1,5 йил ахлоқ тузатиш ишлари тайинланди 15 ноября 14:45Қушларнинг сайрашини тинглаш ғам-қайғуни самарали бартараф этишга ёрдам беради — тадқиқот 17 октября 14:18Туркий давлатлар ўртасида ҳар икки йилда бир марта футбол турнири ўтказилиши мумкин 1 июля 12:06Самарқанд ва Қашқадарёда давлат ташкилотлари мансабдорлари пора билан ушланди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Федерал прокуратура: Medicare фирибгарлигида икки нафар Қозоғистон фуқароси гумонланмоқда
Дунё

Федерал прокуратура: Medicare фирибгарлигида икки нафар Қозоғистон фуқароси гумонланмоқда

ShaxriyorShaxriyor—4 февраля 23:140 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Чикагодаги федерал прокурорлар Қозоғистоннинг икки нафар фуқаросига Medicare дастури ва тиббий суғурта билан боғлиқ йирик фирибгарлик схемаларини ташкил этганлик айбловини қўйди. Тергов маълумотларига кўра, уларнинг ҳаракатлари оқибатида давлат дастурлари ва хусусий суғурта компаниялари 1 миллиард доллардан ортиқ зарар кўрган. Бу ҳақда CWBChicago хабар берди.

Айбланувчилардан бири Анвар Абдраҳмонов. У Кентукки штатида қонуний рўйхатдан ўтган Priority One Medical Equipment компанияси устидан назоратни эгаллаб олиб, ундан Medicare дастури доирасида сохта ҳисоб-китоблар тақдим этиш учун фойдаланганликда айбланмоқда. Айбловга кўра, 2024 йил мартидан августигача компания узлуксиз глюкоза мониторинги қурилмалари ва катетерлар учун қарийб 666 миллион долларлик ҳисоб-фактураларни юборган.

Суд ҳужжатларига кўра, Анвар Абдраҳмонов АҚШга 2023 йил май ойида ёзги иш визаси билан кирган, ушбу виза муддати ўша йил сентябрида тугаган бўлса-да, у мамлакатда қолишда давом этган. 2024 йил апрель ойида компаниянинг аввалги эгаси уни сотгач, Абдраҳмонов Priority One компаниясининг аъзоси ва менежери бўлган.

2024 йил майидан августигача Medicare Priority One компанияси бўйича қарийб 250 та шикоят олган. Нафақа олувчиларнинг кўпчилиги компаниядан ҳеч қандай маҳсулот ёки хизмат харид қилмаганини билдирган. Иллинойс штатидаги Medicare нафақахўрларидан олти нафари терговчиларга диабетга оид жиҳозларни буюртма қилмаганини ва олмаганини айтган, айримлари эса умуман диабет билан оғримаганини маълум қилган.

More stories

Қозоғистонда туркий тиллар учун илк йирик ASR модели яратилди

19 января 09:42

Қозоғистонда кучли ёғингарчилик оқибатида юзлаб отлар нобуд бўлди

20 апреля 10:02

Ўзбекистон Қозоғистондан 35 минг тонна нефть олади

15 декабря 20:08

Қирғизистон Иссиқкўлдаги 59 гектарга яқин ҳудудни Қозоғистонга ижарага беради

12 февраля 17:46

2024 йил июль ойида Кентуккидаги Priority One офисини кузатган терговчилар бино ёпиқ ва бўш кўринганини қайд этган. Ёлланган ходимлар уларнинг вазифаси фақат почта хатларини олиб, уларни шифрланган Telegram иловаси орқали шахсан ҳеч қачон кўрмаган раҳбарга юборишдан иборат бўлганини айтган. Суд ҳужжатларида FedEx орқали юборилган чеклар Чикаго атрофи манзилларига йўналтирилгани кўрсатилган. Ходимлардан бири компанияга берилган 1 миллион долларлик чекни йўқотиб қўйганини, кейинчалик у топилгач, 2 минг доллар миқдорида мукофот олганини билдирган.

Medicare 2024 йил июль ойида Priority One компаниясига тўловларни маблағлар тақсимлана бошланишидан олдин тўхтатган. Шу билан бирга, тергов маълумотларига кўра, Medigap суғурта компаниялари даъволар бўйича камида 450 минг доллар тўлаб берган. Молиявий ҳужжатлар Анвар Абдраҳмонов тахминан 182 минг долларни Гонконгдаги ҳисоб-рақамларга ўтказганини ва яна 200 минг доллардан ортиқ маблағни чет элга юборишга уринганини кўрсатади. 2024 йил августида у Priority One ҳисобига Medigap суғурта компанияларидан олинган қарийб 22,5 минг долларлик 30 та чекни ҳам киритган.

Иш бўйича иккинчи гумондор Чикаго ҳудудида яшовчи Тоир Смагул. У Medicare дастури билан боғлиқ фирибгарликдан олинган маблағларни ювиш мақсадида тил бириктирганликда айбланмоқда. Тергов уни Коннектикут штатидаги Medical Home Care Inc. компанияси билан боғлайди.

Прокуратура версиясига кўра, 2023 йил декабридан 2024 йил сентабрига қадар Тоир Смагул компанияни назорат қилган ва тиббий жиҳатдан зарур бўлмаган, кўпинча эса умуман етказиб берилмаган катетерлар ҳамда бошқа тиббий ускуналар учун Medicare ва Medigap дастурларига бутун мамлакат бўйлаб ҳисоб-фактуралар тақдим этиш схемасида иштирок этган.

Айблов хулосасига кўра, Medical Home Care 2023 йил майидан 2024 йил июнигача бўлган даврда қарийб 470 мингта даъво аризасини тақдим этиб, уларнинг умумий суммаси тахминан 953 миллион долларни ташкил этган. Шу вақт оралиғида Medicare суғурталанган шахслардан 27 мингдан ортиқ шикоят олган.

Терговчилар Medicare дастуридан нафақа олувчи 19 нафар шахсни, жумладан, Иллинойс штатидаги беш кишини сўроқ қилган. Уларнинг барчаси катетерлар олмаганини айтган. Ускуналарни буюрган деб кўрсатилган уч нафар тиббиёт ходими эса бундай буюртмаларни бермаганини ва кўрсатилган шахслар уларнинг беморлари эмаслигини билдирган.

Молиявий ҳужжатларга кўра, Medigap суғурта ташкилотлари 2024 йил январь–февраль ойларида Medical Home Care томонидан тақдим этилган сохта даъволар бўйича камида 854 минг доллар тўлаган.

Терговга кўра, Тоир Смагул Иллинойс штатида банкоматлар орқали бир неча бор нақд пул ечиб олган, шундан сўнг компаниянинг банк ҳисобларини ёпиб, фирибгарлик йўли билан олинган маблағларни чек орқали ўз шахсий ҳисобига ўтказган.

гумонланмоқдаҚозоғистонпрокуратураФедерал
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Фирибгарликда айбланган фуқаро Интерпол ҳамкорлигида БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Шавкат Мирзиёев Иордания Сенати раиси Файсал ал-Фаёз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа