Skip to content
Trending
28 октября 10:34Эрини фарзандлари кўз ўнгида пичоқлаб ўлдирган наманганлик аёл 10 йилга қамалди 26 февраля 10:10Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди 14 октября 14:27Қирғизистонда зилзила содир бўлди, Ўзбекистонда ҳам сезилди 23 мая 16:53Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган чақалоқ қутқариб қолинди 6 декабря 15:30Бухородаги портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи цехда портлаш бўлди.Қурбонлар бор 2 февраля 11:47Дубайда дунёда илк бор тилла билан қопланган кўча барпо этилади 31 марта 16:02Андижонда ноқонуний дори лабораторияси аниқланди 27 октября 21:36Хоразмда 1,6 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари қўлга олинди 8 марта 09:20Бахтиёр Саидов Эрдўғон, Ҳакан Фидан ва Жейҳун Байрамов билан учрашди 3 июня 06:47Бухорода 80 квадрат километрли янги кўл пайдо бўлди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Украина аҳолиси уруш бошлангандан бери кескин камайди – ОАВ
Дунё

Украина аҳолиси уруш бошлангандан бери кескин камайди – ОАВ

ShaxriyorShaxriyor—5 декабря 10:090 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Украинадаги можаро бошланганидан бери аҳоли сони кескин камайди. 2022 йил февралидан буён мамлакат аҳолиси 42 миллиондан 36 миллионга тушиб кетди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Маълум қилинишича, Украинанинг тўрт йилга яқин давом этаётган можарос фонида аҳоли камайиши жиддий даражага етган. Украинадаги Миллий фанлар академияси Демография институти маълумотига кўра, можаро олдидан мамлакат аҳолиси 42 млн бўлган, ҳозир эса 36 млндан ҳам кам.

Украина ҳукумати ҳозирги динамикага кўра, 2040 йилга бориб аҳоли 29 миллионга тушиб кетиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг “Дунё фактлар китоби”га кўра, 2024 йилда Украинада туғилиш даражаси дунёда энг паст, ўлимлар эса энг юқори бўлган: ҳар бир туғилишга қарийб учта ўлим тўғри келган.

More stories

Украина дронлари Россиянинг бир нечта ҳудудига зарба берди

13 июля 21:33

Украина дронлари Саратовдаги Ozon логистика марказига ҳужум қилди

11 сентября 14:28

Ермак фронтга жўнамоқчи

29 ноября 09:59

Украина Россиядаги энг йирик нефть терминалига зарба берди

23 марта 14:37

Ҳукумат маълумотига кўра, эркакларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги можародан олдинги 65,2 йилдан 2024 йилда 57,3 йилга тушган. Аёллар орасида эса бу кўрсаткич 74,4 йилдан 70,9 йилга камайган.

Украина иқтисодий стратегия марказининг 2025 йил март ойидаги хабарида айтилишича, 2022 йилдан кейинги даврда мамлакатни тарк этган 5,2 миллион украиналик хорижда қолиб кетган – асосан Россия, Германия ва Польшада.

Таҳлил маркази прогнозига кўра, 1,7–2,7 миллион одам доимий равишда чет элда қолади, можаро тугагач эса яна юз минглаб эркаклар мамлакатдан кетиши мумкин.

Демографларнинг айтишича, 2022 йилдан буён Украинадан кетаётганлар орасида ёш аёллар сони жуда кўп бўлгани демографик инқирозни янада кучайтирмоқда.

Украина Миллий фанлар академияси прогнозига кўра, 2051 йилга бориб аҳоли сони 25 млнга тушади.

БМТнинг 2024 йилда эълон қилинган прогнозида эса, 2100 йилга келиб Украина аҳолиси 9–23 млн оралиғига тушиб кетиши мумкинлиги айтилади. 

Украина ахборот агентлиги хабарида айтилишича, 2025 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, яшаш жойини расмий рўйхатга олган аҳолининг сони 28,7 миллион бўлган.

РБК Украина эса Халқаро валюта жамғармасига таянган ҳолда, 2024 йилда аҳолининг 33,3 миллионга тушганини маълум қилган. 

БМТнинг 2024 йилги маълумотига кўра, 2014 йилдан 2024 йилгача Украина аҳолиси 10 миллиондан камайган, шундан 8 миллиони можаро, яъни 2022 йилдан кейинги даврга тўғри келади.

аҳоликескин камайдиУкраинауруш
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Трамп ЖЧ қуръа ташлаш маросимида иштирок этади
Саудия Арабистонининг 4 та клуби Левандовски учун таклиф тайёрламоқда
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа