Skip to content
Trending
15 января 17:50Х’да Grok орқали расм таҳрирлаш барча фойдаланувчилар учун бутунлай блокланди 5 ноября 10:12Тошкент вилоятида солиқчи 5 минг доллар пора олганида қўлга тушди 25 марта 12:36Ўзбекистонда икки наркожиноий гуруҳ фош этилди 17 июля 19:31Наманганда АҚШга ишга юбориш баҳонасида 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди 31 октября 18:18Финляндия президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди 12 января 11:57Ўқув марказида 20 нафар абитуриент заҳарланди 13 ноября 16:54Қорақалпоғистонда алиментдан қарзи бўлган 200 дан ортиқ фуқаро чет элга чиқиб кетгани маълум қилинди 6 декабря 09:44Фарғонада мансабдорлар пора билан қўлга тушди 15 декабря 13:02Тўқаев Японияга расмий ташриф билан боради 22 июня 14:32Украина Россияга дронлар билан ҳужум қилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Бахтиёр Саидов Эрдўғон, Ҳакан Фидан ва Жейҳун Байрамов билан учрашди
Жамият

Бахтиёр Саидов Эрдўғон, Ҳакан Фидан ва Жейҳун Байрамов билан учрашди

ShaxriyorShaxriyor—8 марта 09:200 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 7 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

More stories

Саида Мирзиёева АҚШ вакили Сержио Гор билан учрашди

6 апреля 09:48

Саида Мирзиёева UNESCO раҳбари Ҳолид ал-Ананий билан учрашди

30 июня 20:36

Шавкат Мирзиёев Япониядаги ватандошларимиз билан учрашди

18 декабря 18:58

Шавкат Мирзиёев Исломободда Покистон армияси қўмондони билан учрашди

5 февраля 17:49

Саидов Туркия президенти томонидан қабул қилинганини билдириб, учрашув давомида Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломларини етказганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, икки давлат раҳбарлари ўртасида шаклланган биродарлик муносабатлари Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигини турли йўналишларда ривожлантириш учун асос яратмоқда.

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг норасмий йиғилиши доирасида Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан учрашув ўтказилган. Томонлар Яқин Шарқдаги вазият ва унинг минтақавий оқибатлари юзасидан фикр алмашган.

Суҳбат чоғида минтақадаги кескинликни камайтириш ва барқарорликни таъминлаш учун зиддиятларни мулоқот ҳамда дипломатик йўл билан ҳал этиш зарурлиги таъкидланган. Бундан ташқари, жорий йил январь ойида Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳамраислигида ўтказилган Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишида эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга тайёрлик билдирилган.

Бахтиёр Саидов Истанбулда Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида ҳам иштирок этганини қайд этди. Вазир ушбу учрашувни ташкил этгани учун Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фиданга миннатдорлик билдирган.

Йиғилиш давомида минтақавий ва глобал хавфсизликка ортиб бораётган таҳдидлар, шунингдек, туркий давлатлар ўртасида бирдамлик ва мувофиқлаштиришни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган. Ўзбекистон Ташкилот доирасида амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, барқарорлик ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ҳамда изчил ривожланишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Шунингдек, Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан ҳам музокаралар ўтказди. Учрашув давомида минтақадаги сўнгги воқеалар муҳокама қилиниб, кескинликни янада кучайтириши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиш зарурлиги таъкидланди. Томонлар минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш муҳимлигини қайд этди.

Бахтиёр СаидовучрашдиҲакан ФиданЭрдўғон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

ХВЖ Яқин Шарқ можароси инфляцияни ошириши мумкинлигидан огоҳлантирди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 77,08 миллиард долларга етди
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа