Skip to content
Trending
24 апреля 13:42Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг икки компаниясига санкция жорий этди 14 июня 19:21АҚШда ҳарбий қирувчи самолёт қулаб тушди 27 февраля 12:52Учтепа тумани прокурор ёрдамчиси 15 минг доллар пора билан ушланди 15 сентября 20:25Новосибирскда оғир аҳволда қолган 6 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилади 13 февраля 00:41Канадада 307 млн йиллик илк ўтхўр умуртқали ҳайвон қолдиқлари топилди 1 июня 20:23Тошкентда “райгаз” ходими пора билан қўлга тушди 3 марта 15:08Ўзбекистонда тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт қабуллари бекор қилинади 7 января 11:27Марказий банк Humans билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди 26 декабря 20:16Хитой АҚШнинг йирик мудофаа гигантларига санкция қўллади 8 октября 13:24Украина дронлари Россиядаги “Яндекс” маълумотлар марказига зарба берди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Перу собиқ президенти пора олишда айбланиб 14 йилга қамалди
Дунё

Перу собиқ президенти пора олишда айбланиб 14 йилга қамалди

ShaxriyorShaxriyor—27 ноября 14:330 21
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Перу суди 26 ноябрь куни мамлакат собиқ президентини пора олишда айбдор деб топди. Суд унга 14 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Шу тариқа у коррупция сабаб жазоланган собиқ президентлар рўйхатига қўшилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълум қилинишича, Вискарра 2011-йилдан 2014-йилгача жанубий Моқуэгуа провинцияси губернатори лавозимида ишлаган. Шу даврда у жамоат ишлари бўйича шартномалар эвазига қурилиш фирмаларидан 676 минг долларга тенг миқдорда пора олган.

Унга қарши суд иши эса 2024-йилнинг октябрь ойида бошланди, Вискарра ўзига қўйилган айбловларни рад этиб, сиёсий таъқиблар қурбони бўлганини айтди. У 2018-йилда аввалги президент истеъфога чиққач ҳокимиятга келган, бироқ икки йил ўтиб коррупция бўйича терговлар фонида Конгресс томонидан лавозимидан четлатилган.

“Бу адолат эмас, бу қасос. Аммо улар мени синдиролмайди”, деди Вискарра ҳукм чиқарилгандан кейин.

More stories

Россияда теракт уюштирмоқчи бўлган ўзбекистонлик фуқаро узоқ муддатга қамалди

11 февраля 13:16

Япония суди Синдзо Абэ қотилига энг оғир жазо тайинлади

21 января 14:08

Россияда гиёҳванд моддалар савдоси иши: минтақалараро гуруҳ раҳбари қамалди

12 февраля 13:29

АҚШда аёл сунъий интеллект орқали яратилган сохта далиллар туфайли қамалди

17 января 15:26

​

Унга 9 йил давомида давлат лавозимларида ишлаш ҳам тақиқланган. Вискарранинг юридик жамоаси ҳукм устидан апелляция берганини маълум қилди.

Сиёсатчининг укаси Марио Вискарра 2026 йил апрель ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида “Перу First” партиясидан номзод бўлишни режалаштирмоқда. Бу партияда собиқ президент асосий маслаҳатчи сифатида фаолият юритган.

“Жавоб сайлов участкасида. Бу курашни укам Марио Вискарра давом эттиради”, деди собиқ етакчи.

​

2021-йилги сайловларда марказий сўл сиёсатчи сифатида қатнашган Вискарра Конгресс номзодлари орасида энг кўп овоз тўплаган. Бироқ у 2019-йилда парламентни тарқатиб юборгани учун 10 йилга давлат лавозимларидан маҳрум қилинган.

Унинг судланиши “Лава Жато” можаросини текшираётган прокуратура учун навбатдаги муҳим ғалаба бўлди. Мазкур можаро Бразилиянинг Одебречт (ҳозирги номи Новонор) компанияси иштирокидаги йирик пора схемаси билан боғлиқ бўлиб, Лотин Америкасидаги кўплаб сиёсий етакчиларни қамраб олган.

Перу 2018-йилдан бери коррупция можаролари туфайли импичментлар ва истеъфолар натижасида олтита президентни алмаштирган ҳолда сиёсий беқарорлик гирдобида қолмоқда. Вискарра уч нафар собиқ президент сақланаётган Лима қамоқхонасига олиб кетилиши кутилмоқда. Алежандро Толедо ва Олланта Ҳумала коррупция учун жазони ўтаяпти, Педро Кастилё эса исёнчиликда айбланиб ҳибсда сақланмоқда.

ВискаррақамалдиПерусобиқ президент
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

“Ливерпуль” 71 йил олдинги антирекордини қайд этди
Самарқандда мингга яқин дарахт “буйруқ” бор деб аҳолининг ўзига кестирилгани айтилди
Related posts
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 40
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1951
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа