Skip to content
Trending
24 марта 16:37Техасдаги йирик нефт заводида кучли портлаш қайд этилди 12 марта 17:35Бекободда мактаб ўқувчиси пичоқланиб вафот этгани бўйича 5 гумонланувчи қамоққа олинди 3 сентября 14:36Бельгияда ёзда жазирама туфайли 3000 га яқин одам ҳалок бўлди 2 июня 10:19Навоий шаҳридаги 9 қаватли уйда йирик ёнғин содир бўлди 5 ноября 14:23Сирдарёда Isuzu “КамАЗ”га урилиб, бўлиниб кетди 28 мая 14:40Бельгияда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик фуқарога ёрдам кўрсатилди 30 января 15:39Германия Европада илк бор ракеталарни аниқловчи ўз сунъий йўлдош тизимини яратади 13 февраля 17:56АҚШ 2026 йилда Украинага 12–15 млрд долларлик ҳарбий техника етказиб бериши мумкин 25 января 14:38Андижонда сохта орган ходимлари фош этилди 12 ноября 21:51Сунъий интеллектга асосланган роботлар шахсий фойдаланиш учун хавфли — тадқиқот
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Трамп Си Цзинь Пин дан медиа магнатни озод қилишни сўради
Дунё

Трамп Си Цзинь Пин дан медиа магнатни озод қилишни сўради

ShaxriyorShaxriyor—6 ноября 14:250 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ Президенти Дональд Трамп ўтган ҳафта Жанубий Кореяга қилган ташрифи чоғида Хитой раҳбари Си Цзиньпиндан Гонконгда қамоқда бўлган медиа-тадбиркор Жимми Лайни озод қилишни сўраган. Бу ҳақда музокаралар ҳақида хабардор бўлган уч киши ва АҚШ маъмуриятининг бир расмийсига таяниб, “Reuters” хабар берди. 

Маълумотларга кўра, Трамп Лайнинг озод қилиниши бўйича аниқ келишув таклиф этмаган, аммо унинг соғлиги ва узоқ давом этган миллий хавфсизлик бўйича суд жараёнидан кейинги ҳолати ҳақида умумий ташвишини билдирган. Бир манбанинг сўзларига кўра, Трамп бу масалага тахминан беш дақиқа вақт ажратган.

“Президент Трамп ваъда қилганидек, Жимми Лай ишини кўтарди. Президент Трамп ва Президент Си мазкур масала бўйича фикр алмашди”, деди АҚШ маъмурияти расмийси. 

Учинчи манба ҳам буни тасдиқлаб, “бу масала Трамп томонидан кўтарилгани ва Си томонидан қайд этилгани”ни билдирди. Унинг айтишича, Трамп Лайни озод қилиш АҚШ–Хитой муносабатлари учун фойдали бўлишини ва Пекиннинг халқаро имижига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаган.

Трампнинг тўғридан тўғри аралашуви Лайнинг суд ҳукмини кутиб турган бир пайтга тўғри келди. Бу суд жараёни Гонконгда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларга қарши Хитойнинг қаттиқ назоратининг рамзи сифатида кўрилмоқда.

Жимми Лай — демократия тарафдори бўлган, ҳозир фаолияти тўхтатилган “Apple Daily”* газетасининг асосчиси. У иккита “чет эл кучлари билан тил бириктириш” айблови ва “исёнкор материаллар тарқатишда тил бириктириш” айблови бўйича айбдор эмаслигини айтган.

More stories

Калифорнияда B-52 бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради

16 июня 13:10

АҚШ Украина ва Россияга урушни тугатиш учун июнь ойигача муддат берди

7 февраля 17:26

АҚШда импорт маҳсулотлари орқали кирган зараркунандалар миллиардлаб дарахтни нобуд қилди

20 октября 13:22

Bloomberg: Трампнинг куёви Кушнер ва элчи Уиткофф Путин билан учрашиш учун Москвага бориши мумкин

14 января 16:53

Трамп музокаралар олдидан бу масалани кўтариш ниятида эканини айтган эди, аммо музокаралардан кейин икки тараф ҳам бу ҳақда расмий баёнот бермаган. Оқ уй ҳам бу масала ҳақида изоҳ беришдан бош тортган.

Вашингтондаги Хитой элчихонаси расмии Лиу Пенгю эса музокаралар пайтида Лай ҳақидаги маълумотлардан хабардор эмаслигини билдириб, шундай деган:

“Жимми Лайнинг жиноятлари Гонконгнинг фаровонлиги ва барқарорлигига жиддий зарар етказган. Суд жараёнига аралашиш ёки ҳуқуқ устуворлигини заифлаштиришга уринишлар муваффақиятсизликка учрайди”.

Гарчи Лай Британия фуқароси бўлса ҳам, унинг иши Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатларда тортишув манбаи бўлиб келмоқда. Трамп сайловолди кампанияси вақтида “Лайни 100 фоиз озод қиламан” деб ваъда берган эди.

Лайнинг ўғли Себастьен Лай Трампка миннатдорчилик билдирди ва отасининг озод қилинишига умид билдирди:

“Президент Трамп – Эркинлик раҳбари сифатида танилган. Унинг қўллаб-қувватлаши Си Цзиньпинни отамни озод қилишга ишонтиради, деб умид қиламан”,  деди у баёнотида.

Трамп Си билан бўлган музокараларни “мувофақиятли” деб баҳолади, хусусан, нодир металлар экспорти ва фентанил моддаси ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кимёвий моддалар экспортини чеклаш бўйича “катта ютуқлар” ҳақида гапирди. Унинг айтишича, музокаралар давомида Тайвань масаласи кўтарилмаган.

Жимми Лай 1 700 кундан ортиқ вақтдан бери якка камерада сақланаётгани ҳақида унинг оиласи ва ҳуқуқ ташкилотлари маълум қилган. Хитой ва Гонконг расмийлари эса суд жараёни адолатли кечаётганини таъкидламоқда.

Гонконг — Британия мустамлакасидан бўлган собиқ ҳудуд бўлиб, у ҳануз Коммон Ло тизимига асосланган мустақил суд тизимига эга. Шу сабабли, Лай материк Хитойдаги айбланувчиларга нисбатан кенгроқ ҳуқуқий кафолатларга эга.

Лай ҳозирда Лай Чи Кок қамоқхонасида ҳукмни кутиб турибди. Агар айбдор деб топилса, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Унинг адвокатлари маълум қилишича, у юрак уришининг беқарорлиги билан азият чекмоқда ва унга юрак монитори ҳамда дори воситалари берилмоқда.

АҚШЖанубий КореяЖимми Лаймедиа-тадбиркорСи Цзинь ПинТрампХитой
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Украинанинг элита жангчилари тақдирлаш маросимида ўлдирилди
Google Ҳинд океанидаги кичик оролда СИ дата марказ қурмоқчи
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа