Skip to content
Trending
6 марта 10:11Илҳом Алиев Эрон ҳужумини “нонкўрлик” деб атади ва жавоб билан таҳдид қилди 24 марта 21:10Ҳарбий хизматга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди 25 декабря 14:25Манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган педофилга ҳукм ўқилди 7 сентября 16:49Россияда альпинистлар қор кўчкиси остида қолди: 11 киши ҳалок бўлди 1 декабря 14:22Наманганда фуқарони ўласи қилиб қийнаган ИИБ ходимлари иши судда кўрилади 2 мая 14:00Навоийда ноқонуний олтин қазиш ҳолатлари фош этилди 23 февраля 13:24Непалда мудҳиш ЙТҲ — автобус дарёга тушиб кетди, қурбонлар бор 19 ноября 11:51Хорватия пойтахтида 16 қаватли бино ёниб кул бўлди 8 апреля 09:41АҚШ ва Эрон икки ҳафтага ўт очишни тўхтатди 28 февраля 14:35Эрон Исроил ҳудудига ракеталар учира бошлади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Жиззах вилоятида қадимий маконлар ва ўнлаб петроглифлар топилди
Жамият

Жиззах вилоятида қадимий маконлар ва ўнлаб петроглифлар топилди

ShaxriyorShaxriyor—28 сентября 16:500 9
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Жиззах вилоятининг Зомин ва Шароф Рашидов туманларида олиб борилган археологик қидирувлар давомида тош даврига оид янги маконлар ҳамда 30 га яқин қоятош тасвири аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

More stories

Жиззахда газчилар пора билан қўлга тушди

17 марта 14:42

Жиззахда электр тармоқлари ходими гиёҳвандлик воситаси билан ушланди

25 марта 12:41

Жиззахда табиатга 387 млн сўм зарар етказган браконьерлар қўлга олинди

6 января 09:34

Тошкент вилоятида 320 минг йиллик қадимий тош буюмлар топилди

29 августа 17:33

Маълум қилинишича, жорий йил сентябрь ойида Маданий мерос агентлиги ҳамда Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ходимлари томонидан ҳудудларда дала-қидирув ишлари олиб борилган.

Тадқиқотлар давомида Зомин туманидаги Аччи қишлоғининг шарқий қисмида палеолит, Пешaғор қишлоғида эса неолит даврига оид маконлар аниқланган. Шунингдек, Аччи қишлоғининг ғарбий қисми ва Аржа қишлоғи ҳудудларида неолит даврига мансуб топилмажойлар қайд этилган.

Мутахассисларнинг дастлабки хулосаларига кўра, бир ҳудудда палеолит ва неолит даврларига оид ёдгорликларнинг топилиши қадимги жамоалар Зомин воҳаси ва Туркистон тизмасининг ушбу қисмида узоқ вақт давомида яшаб, ундан мунтазам фойдаланганини кўрсатади.

Бундан ташқари, Шароф Рашидов туманининг Равот қишлоғи ҳудудида, Равотсойнинг чап соҳилида янги қоятош суратлари мажмуаси топилган. Етти дона сланец қоятош юзасида жами 30 га яқин петроглиф қайд этилган.

Тасвирлар орасида овчи, тоғ эчкиси, қорамол, ит, қуёшсимон белги ва камондан ўқ узaётган овчи акс этган. Дастлабки таҳлилларга кўра, петроглифлар бронза давридан илк ўрта асрларгача бўлган даврга оид.

Қайд этилишича, янги топилмалар Жиззах воҳаси ва Туркистон тизмасининг қадимги тарихини, жумладан, бу ҳудудларда яшаган жамоаларнинг турмуш тарзи, тарқалиши ва маданий жараёнларини ўрганишда муҳим илмий манба ҳисобланади. Келгусида ушбу ёдгорликларда кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилиб, топилмалар даврлаштирилади ва илмий ҳужжатлаштирилади.

Жиззахқадимийпетроглифлар
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Бухорода банк карталаридан пул ўғирлаган кибержиноят гуруҳи фош этилди
Андижонда юк автомобили светофорда турган 5 та машина билан тўқнашди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа