Skip to content
Trending
4 ноября 17:20Toyota болалар учун ўзюрар электромобиль тақдим этди 25 мая 09:55Starlink интернет хизмати Қирғизистонда расман ишга тушди 9 августа 12:27Бухорода “права” олиб бериш учун 700 доллар сўраган автомактаб ўқитувчиси ушланди 22 января 17:13Сурия ҳукумати Россия ҳарбийларидан Қамишли аэродромини тарк этишни сўраши мумкин 5 июня 10:23Ким Чен Ин ядровий қуроллар сонини кўпайтиришни буюрди 6 ноября 10:09Тошкент вилоятида наркокурерлар қолдириб кетган 5 кг наркотик топилди 16 июня 15:52Шавкат Мирзиёев АҚШнинг йирик молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашди 22 апреля 16:50Тошкентда “Ғалаба боғи”га кириш вақтинча чекланади 16 февраля 17:07Польша президенти ядровий лойиҳага қўшилиш эҳтимоли ҳақида баёнот берди 15 августа 16:50Ферран Торрес расман ПСЖ футболчисига айланди
  Вторник 22 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Тошкент иқтисодий кўрсаткичлар бўйича халқаро рейтингда 343-ўринни эгаллади
Жамият

Тошкент иқтисодий кўрсаткичлар бўйича халқаро рейтингда 343-ўринни эгаллади

ShaxriyorShaxriyor—22 сентября 18:200 5
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Тошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғона юқорилаб, дунёнинг мингта энг йирик шаҳри орасида 343-ўринни эгаллади. Иқтисодий тоифада Ўзбекистон пойтахти янада сезиларли сакрашни амага оширди: бир йил ичида 558-ўриндан 188-ўринга кўтарилди.

More stories

Тошкентдан Туркияга фоҳишалик учун олиб кетилаётган аёл аэропортда тўхтатилди

17 апреля 09:47

Тошкентда фуқаро уйини таъмирлаш чоғида граната ва қуроллар топиб олди

15 декабря 14:28

Тошкентда газ ҳисоблагични алмаштириш эвазига 101 млн сўм сўраган мансабдор ушланди

6 марта 17:01

Тошкент марказида Gentra ёниб кетди

15 июня 10:59

Рейтингдаги энг муҳим жиҳат — Тошкент инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллади. 2024 йилда шаҳар 136-ўринда, 2025 йилда эса 123-ўринда эди. Рейтингнинг кетма-кет учта нашрида одамларнинг билими, кўникмаси ва касбий салоҳиятини акс эттирувчи йўналишда барқарор ўсиш қайд этилди.

Boston Consulting Group компанияси 2025 йилда ўтказган ва 2026 йил 21 майда эълон қилган «Built to Change: How Cities Compete for the Future» тадқиқотида Тошкент дунёнинг 80 та шаҳри орасида ўзгариш тезлиги бўйича фақатгина Шенчжен ва Ар-Риёддан кейин учинчи ўринни эгаллаганди. Шу билан бирга, иқтисодий фаолликдаги ўзгаришлар тезлиги бўйича пойтахт биринчи ўринни эгаллади.

BCG нафақат шаҳарнинг ҳозирги ҳолатини, балки унинг қанчалик тез ривожланаётганини, мослашаётганини ва аҳоли учун шароитларни яхшилаётганини баҳолайди. Тадқиқот 200 дан ортиқ кўрсаткичларни қамраб олади ва дунё шаҳарларининг 24 минг нафар аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларини ҳисобга олади.

Рақамлар ортида ҳар куни пойтахт келажагини яратаётган инсонлар турибди: ўқитувчилар ва шифокорлар, муҳандислар ва тадбиркорлар, шаҳар хизматлари мутахассислари, талабалар ва ёш мутахассислар. Тошкент уларнинг билими, ташаббуслари ва меҳнати эвазига кучлироқ бўлиб бормоқда. Айнан шунинг учун ҳам инсон шаҳарни ривожлантиришга оид қарорлар марказида қолмоқда, деб ёзди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, ушбу натижалар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ўзгаришлар, Президент Администрациясининг пойтахтни ривожлантиришга қаратаётган эътибори, шаҳар ва туман жамоаларининг ҳамжиҳатликда ишлаши, бизнеснинг саъй-ҳаракатлари ва аҳолининг бевосита иштироки туфайли мумкин бўлди. Халқаро таҳлилчилар Тошкентни «Cities to Watch» — ривожланишини кузатиб бориш лозим бўлган шаҳарлар рўйхатига киритдилар.

Аммо рейтингдаги юқори ўрин фақатгина ўзгаришлар кундалик ҳаётда сезилгандагина маънога эга бўлади. Шаҳар муҳити сифати, тоза ҳаво ва ҳар бир туманнинг қулайлиги учун ҳали кўп ишларни амалга ошириш зарур. Иқтисодий ўсиш одамлар учун — Тошкентда ўқиш, ишлаш, ўз бизнесини қуриш ва фарзандларини улғайтириш каби янги имкониятларга айланиши керак, дейилади хабарда.

иқтисодий кўрсаткичрейтингТошкентХалқаро
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистонда йил бошидан буён уй-жой савдоси 18,4 фоизга ошди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда йил бошидан буён уй-жой савдоси 18,4 фоизга ошди

22 сентября 18:16 50
Жамият

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади

22 сентября 14:46 60
Жамият

Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

22 сентября 10:47 60
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда йил бошидан буён уй-жой савдоси 18,4 фоизга ошди

22 сентября 18:16 50
Дунё

ЕИ Марказий Осиё ва Кавказни Европа билан боғлашга 12 млрд евро ажратмоқчи

22 сентября 18:13 50
Дунё

Туркияда лицей олдида қуролли ҳужум содир бўлди

22 сентября 16:11 70
Дунё

Шимолий Корея янги қуролни синовдан ўтказди

22 сентября 15:57 70
Жамият

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади

22 сентября 14:46 60
Жамият

Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

22 сентября 10:47 60
Load more

Тошкент иқтисодий кўрсаткичлар бўйича халқаро рейтингда 343-ўринни эгаллади

22 сентября 18:20

Ўзбекистонда йил бошидан буён уй-жой савдоси 18,4 фоизга ошди

22 сентября 18:16

ЕИ Марказий Осиё ва Кавказни Европа билан боғлашга 12 млрд евро ажратмоқчи

22 сентября 18:13

Туркияда лицей олдида қуролли ҳужум содир бўлди

22 сентября 16:11

Шимолий Корея янги қуролни синовдан ўтказди

22 сентября 15:57

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1880
  • Жамият1834
  • Спорт309
  • Иқтисод149
  • Технология33
  • Қизиқарли27
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонХитойИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа