Skip to content
Trending
12 августа 14:03Қирғизистонда халқаро қидирувдаги икки нафар ўзбекистонлик қўлга олинди 3 ноября 19:22ДХХ Жиззахда “Ҳудудгаз” ходимини қўлга олди 20 декабря 14:14Япониядаги янги боғлардан бирига Самарқанд номи берилади 8 ноября 15:45Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилди 29 ноября 18:13Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан чақалоқ жасади топилди 18 мая 16:27Шавкат Мирзиёев Бокудаги Бутунжаҳон урбанизация форумида иштирок этди 8 ноября 12:49Ўзбекистонда наркогуруҳлар ташкил қилганлар 20 йилгача қамалади 24 января 17:28АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: 2 киши ҳалок бўлди 17 января 10:50Хитой Россиядан электр энергияси импортини тўлиқ тўхтатди 2 июня 09:30Ўзбекистон терма жамоаси Канадага мағлуб бўлди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  NASA 4 миллиард долларлик янги космик телескопни фазога учирди
Дунё

NASA 4 миллиард долларлик янги космик телескопни фазога учирди

ShaxriyorShaxriyor—31 августа 17:440 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Кеча, 30 август куни NASA Флоридадаги Кеннеди номидаги космодромдан қиймати тахминан 4 миллиард долларга тенг янги “Nancy Grace Roman Space Telescope” космик телескопини фазога учирди. Бу ҳақда NASA сайтида хабар берилди.

More stories

Фалаж бўлган ҳолда космосга учган илк инсон — Бентҳаус тарихи

22 декабря 12:39

Хитой космосда сунъий интеллект инфратузилмасини қуришга киришмоқда

29 января 15:07

АҚШ илк бор Ер орбитасига космик қурол жойлаштирганини расман эълон қилди

15 сентября 12:45

NASA Марсга янги вертолётлар юборишни режалаштирмоқда

25 марта 15:08

Қайд этилишича, аппарат SpaceX компаниясининг Falcon Heavy ракетаси орқали орбитага олиб чиқилган. “Roman” телескопи “Hubble” ва “James Webb” билан бир қаторда NASA’нинг асосий космик обсерваторияларидан бирига айланади ҳамда қоронғи энергия, қоронғи материя ва Қуёш тизимидан ташқаридаги сайёраларни ўрганади. 

“Roman”нинг кўриш майдони Hubble’никига қараганда камида 100 баравар катта бўлиб, тасвир аниқлиги бўйича у билан тенглаша олади. Шу туфайли телескоп коинотда кенг кўламли кузатувларини олиб бориш имкониятига эга бўлади. NASA “Roman” ўз фаолияти давомида тахминан бир миллиардга яқин галактикалар ёруғлигини ўлчай олишига умид қилмоқда.

“Roman”нинг асосий вазифаларидан бири – олимлар коинотнинг тезлашиб бораётган кенгайишини тушунтирувчи қоронғи энергиянинг табиатини ўрганишдир. Замонавий баҳолашларга кўра, Коинот таркибининг тахминан 68 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади, бироқ унинг табиати ҳануз номаълум. Бундан ташқари, охирги кузатувлар қоронғи энергиянинг таъсири вақт ўтиши билан ўзгариши мумкинлигини кўрсатмоқда. Коинотнинг тезлашиб кенгайишини яна бир эҳтимолий тушунтириши – Альберт Эйнштейннинг умумий нисбийлик назарияси улкан космологик миқёсларда тортишиш кучини (гравитацияни) аниқ тасвирлай олмай қолиши билан боғлиқ. “Roman” ушбу икки тушунтиришни текшириш учун ҳам мўлжалланган.

Бунинг учун телескоп бир вақтнинг ўзида бир нечта мустақил усулларни қўллайди. Хусусан, у минглаб Ia турдаги янги юлдузларни кузатади: уларнинг ёрқинлиги ва уларгача бўлган масофага қараб олимлар коинотнинг кенгайиш тезлиги миллиардлаб йиллар давомида қандай ўзгарганини тиклашлари мумкин бўлади. “Roman”, шунингдек, миллионлаб галактикаларгача бўлган масофани уларнинг қизил сурилиши бўйича ўлчайди ва уларнинг жойлашувининг уч ўлчамли харитасини тузади. Бундан ташқари, телескоп кучсиз гравитацион линзаланишни – уларнинг олдида жойлашган материя таъсирида олисдаги галактикалар тасвирининг зўрға сезиладиган эгриланишини тадқиқ қилади. Бу, шунингдек, кўринмас қоронғи энергия харитасини тузишга ва коинотнинг йирик миқёсли тузилмаси вақт ўтиши билан қандай шаклланганини кузатишга имкон беради. Бир нечта усуллар олинган натижаларни ўзаро текшириш учун ҳам зарур.

“Roman”нинг иккинчи йирик вазифаси экзопланеталарни қидириш бўлади. Олдинги кўплаб миссиялардан фарқли ўлароқ, телескоп гравитацион микролинзаланиш эффектидан жуда фаол фойдаланади. Агар сайёраси бор юлдуз олисдаги бошқа бир юлдуз олдидан деярли аниқ ўтиб қолса, унинг тортишиш кучи орқа фондаги юлдуз ёруғлигини қисқа вақтга кучайтиради, сайёранинг мавжудлиги эса ушбу ёрқинлик ўзгаришида қўшимча из қолдиради. Бундай ҳодисалар бор-йўғи бир неча соат давом этиши мумкин, шу сабабли уларни Ердан аниқлаш қийин. “Roman” домий равишда тахминан 100 млн юлдузни кузатиб боради ва NASA баҳолашига кўра, бу усул орқали 2,5 мингга яқин сайёраларни аниқлайди.

Микролинзаланиш бошқа кенг тарқалган усуллар билан топиш қийин бўлган планеталарни аниқлашга имкон бергани учун алоҳида аҳамиятга эга. Транзит усули ўз юлдузига яқин жойлашган планеталар учун энг яхши ишлайди, микролинзаланиш эса олисдаги оламларни — Уран ва Нептун аналоглури, потенциал яшаш мумкин бўлган ҳудуддаги планеталар ва умуман юлдузлар атрофида айланмайдиган «саргардон-планеталар»ни ҳам қидиришга имкон беради. NASA Roman Қуёш тизимидаги деярли барча турдаги планеталарнинг муқобилларини аниқлай олишига умид қилмоқда.

NASAкосмик телескопкосмос
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Бухоро вилоятида магнитудаси 3,8 бўлган зилзила қайд этилди
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 12 нафар ўзбекистонлик бола Ўзбекистонга қайтарилди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа