Skip to content
Trending
3 ноября 11:33Ўзбекистонда 9 ойда мингдан ортиқ киши ЙТҲ сабаб вафот этди 11 декабря 20:17Украина илк бор Россиянинг нефть конларига зарба беришни бошлади 14 ноября 09:30Франция Павел Дуровдан ҳаракатланиш чекловларини олиб ташлади 7 августа 12:23Тошкентда “Дерсу” лақаби билан танилган шахс ва унинг укаси қўлга олинди 2 октября 12:07Санкт-Петербургда тарихий Миллер саройи тўлиқ ёниб кетди 12 марта 17:41Германиялик тадқиқотчилар мия тўқимасини музлатиб сақлаш технологиясини ишлаб чиқди 2 декабря 22:26Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги савдо мажмуасида ташриф буюрганлар билан мулоқот қилди 5 ноября 17:37“Украина келажаги Европа Иттифоқига боғлиқ” — Зеленский 4 апреля 13:02Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар пора билан қўлга олинди 17 февраля 21:25Россиядаги ЙТҲда Самарқандлик фуқаролар ҳалок бўлди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Шаҳрисабз ҳокими фуқаронинг уйига кириб, яшаш шароитини танқид қилди ва жаримага тортди
Жамият

Шаҳрисабз ҳокими фуқаронинг уйига кириб, яшаш шароитини танқид қилди ва жаримага тортди

ShaxriyorShaxriyor—4 августа 11:590 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокими фуқаронинг уйига кириб борган видеоси тарқалди. Видеотасвирда туман ҳокими хонадонга кириб, уй эгасига яшаш жойини қандай тутиш кераклигини уқтиргани, уйнинг санитария ҳолатини танқид қилиб, видеотасвир маҳалланинг Telegram гуруҳига ташланишини айтгани кўринади.

“Эртага шу рўзғорга, масалан, “нормални” одам келин бермайди. Бугун каналга қўйилади сиз ҳозир мана шу маҳалла каналида ўзингизни кўрасиз. Анави қўшнингизни ҳам олдик”, дейди ҳоким.

Маҳалла раиси дея таништирилган аёл ҳам фуқарони ўз уйида койиганини кўриш мумкин.

“Неча марта маҳалла келиб уйингизга айтган тозалашни?.. Бу ёнимиздан сўранг… Бизнинг ўзимиз ушлаб олиб, гапирганимиз учун ана шу кўчани тозалади болаларингиз. Ахлат турарди халтада, тўғрими, уйингиз олдида? Ана ўша халта ахлатини ҳам тайинлаб, ўғлингиз бор катта ўғлингиз, тўғрими?


Нима учун сизнинг тўғри яшашингиз, нормални яшашингиз учун ташқаридан кимдир келиб айтиши керак?”, дейди аёл.

More stories

Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилди

8 июня 10:00

Қашқадарёда ЙПХдан қочган ҳайдовчи патруль автомобилига бориб урилди

13 августа 13:14

Шаҳрисабзда эркак 45 кгдан ортиқ гашиш билан қўлга олинди

1 мая 21:58

Қашқадарёда кредит расмийлаштириш эвазига пул талаб қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

23 июня 14:47

Шунингдек, ҳоким хонадондаги шароитни ўз рўзғори билан солиштирган ва бу уйдан ҳеч ким келин олмаслигини таъкидлаган.

Уй ичкарисига кирган ҳоким фуқаронинг тушда дам олишини ҳам танқид қилиб, ўзининг ишлаётганини мисол қилган. Видео сўнгида ҳоким ушбу хонадон вакилларига жарима солишни буюрган.

“Ҳозир жаримани урасиз. Кўча, уйини, яшаш, ахлат, ҳаммаси учун жарима урасиз. Менга биронтасидан мен илтимос қилдим, кечирим сўради деган гап керак эмас менга”, дейди ҳоким.

“Дарё” сўровидан кейин Шаҳрисабз ҳокимлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди. Маълум қилинишича, туман ҳокими “Шаматон” маҳалласида ўрганишлар давомида серқатнов йўл бўйидан ўтаётган вақтида деворлари, деразалари ва атрофи янтоқ ҳамда бошқа бегона ўтлар билан қопланиб, ташландиқ уйни эслатувчи хонадонга эътибор қаратган. Шундан сўнг мазкур хонадонда ҳеч ким яшамайдими, деб маҳалла фуқаролар йиғини раисидан сўраган.

Маҳалла раиси ушбу уйда ногиронлиги бўлган кексалар истиқомат қилишини маълум қилган. Ҳокимлик муносабатига кўра, Самад Ҳасанов аслида ногиронлиги бор кекса фуқаронинг уйига бормоқчи бўлган, аммо МФЙ раиси адашиб, ёнма-ён жойлашган қўшни хонадон эшигини кўрсатган.

“Фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида туман ҳокими қайтиб келиб, хонадонга киришга қарор қилган. Бироқ, иккала хонадон ёнма-ён жойлашгани ва дарвозалари бир жойда бўлгани сабабли маҳалла раиси томонидан янглиш ҳолда қўшни хонадон кўрсатилган. Шу боис дастлаб ушбу хонадонга кирилган.

Хонадонга киришдан олдин маҳалла раиси ҳамда туман ҳокими томонидан хонадон эгасидан рухсат сўралган”, дейилади хабарда.

Шундан сўнг туман ҳокими хонадон ва унинг атрофини озода сақлаш, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тавсия ва тушунтиришлар берган.

Айтилишича, мазкур тасвирлар туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан олинмаган ва ижтимоий тармоқларда тарқатилмаган. Аксинча, туман ҳокими томонидан бундай видеотасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслик юзасидан қатъий кўрсатма берилган. Мазкур видео маҳалла еттилик вакиллари томонидан олинган бўлиб, туман ҳокимлиги расмий каналларига эмас, балки ишчи гуруҳнинг тор доирадаги иш жараёнлари ташлаб борилувчи гуруҳига еттилик вакиллари томонидан ташланган.

“Юзага келган тушунмовчилик маҳалла раиси томонидан хонадонлар янглиш кўрсатилгани билан боғлиқ бўлиб, ҳеч қандай фуқарони камситиш ёки унинг шахсий дахлсизлигини бузиш мақсади кўзланмаган”, дейилади хабарда.

жаримага тортдиҚашқадарёҳокимШаҳрисабз
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Экстремистик жиноятда айбланган ўзбекистонлик Польшадан Тошкентга олиб келинди
1,5 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа