Skip to content
Trending
28 ноября 21:17Фарғонада 1,5 млрд сўмлик ноқонуний дори воситаларининг чакана савдосига чек қўйилди 8 ноября 15:45Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилди 18 ноября 20:56Кембриж луғати йил сўзини эълон қилди 13 декабря 13:37Сурхондарёда мактаб ўқувчиси ЙТҲ содир этди. Қўрбонлар бор 20 декабря 16:00Starlink сунъий йўлдошида орбитада носозлик юз берди 20 мая 15:21Россияда 33 ёшли Қирғизистонлик аёл ваҳшийларча ўлдирилди 22 января 12:342025 йилда солиқ ҳуқуқбузарликлари бўйича 112 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди 17 марта 12:37Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган ҳайдовчига чора кўрилди 2 февраля 11:14Донбассда кончиларни олиб кетаётган автобусга зарба берилди: 12 киши ҳалок бўлди 8 мая 19:202026 йилги “Олтин тўп” фаворитлари рўйхати эълон қилинди.
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Тошкентда юзлаб кишидан иборат халқаро кибержиноятчилар тармоғи фош этилди
Жамият

Тошкентда юзлаб кишидан иборат халқаро кибержиноятчилар тармоғи фош этилди

ShaxriyorShaxriyor—9 июля 12:160 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Тошкент шаҳрида чет-эл фуқароси бошчилигдаги юзлаб йигит-қизлардан ташкил топган кибержиноятчилар гуруҳи қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, тармоқ вакиллари хориж давлатлари фуқароларини юқори даромадли инвестиция ва криптовалюта лойиҳалари билан алдаб, уларнинг маблағларини ўзлаштириш билан шуғулланиб келган. Бунинг учун чет тилларни мукаммал биладиган ёшлар, нуфузли университет талабалари жалб қилиниб, уларнинг ҳар бири кунига юзлаб қўнғироқларни амалга оширган.

More stories

Тошкентда Nexia-3 иштирокида оғир авария юз берди

23 мая 09:40

Марказий Осиё етакчилари Тошкентда йиғилади

13 ноября 15:56

Тошкент вилоятида қарийб 9 кг гашиш билан кетаётган шахс ушланди

3 июня 12:39

Тошкентда 27 ёшли эркак Tracker’да собиқ хотини ва унинг танишларини босиб кетди

26 марта 16:58

Тезкор тадбирлар давомида Тошкент шаҳрида иккита йирик колл-марказ фош этилган. Яшнобод туманида жойлашган бизнес марказларидан бирининг олтинчи қаватида ўтказилган тинтув-тергов тадбирлари давомида бинога жойлашиб олган колл-марказда жами 97 нафар шахс аниқланган. Мазкур шахсларнинг беш нафари эса чет эл фуқаролари.

Тезкор тадбирлар Яккасарой туманида ҳам давом эттирилган. Бизнес маркази биносининг 11-қаватида аниқланган навбатдаги колл-марказда 34 нафар шахс фаолият олиб бораётгани, уларнинг уч нафари эса чет эл фуқаролари эканлиги аниқланган.

Колл-марказларда бошқарувчи, ташкилотчи, ёрдамчи, жамоа сардорлари ва операторлар ойига 70 фоизгача даромад орттиришга қизиқтирувчи контентлар акс этган фишинг ҳаволалар тайёрлаб, Канада, Буюк Британия, Германия, Норвегия, Голландия, Дания ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларига сохта рақамлар орқали қўнғироқ қилиб, трейдерлик ниқоби билан инвестиция тариқасида крипто-активларни ўтказма қилган.

Билдирилишича, ходимларни ишга жалб қилишда юқори конспирация қоидаларига амал қилиш юзасидан алоҳида ўқитилган ва хорижий фуқаролар билан тахаллуслар орқали суҳбатлашилган. Бинога кириш қатъий назорат остида амалга оширилиб, махсус қўриқчилар эшик олдида доимий фаолият олиб борган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида юқоридаги манзиллардан уюшган гуруҳ жиноий ҳаракатларни амалга оширишда фойдаланган 136 та компьютер, 90 та монитор, 73 та процессор ва 53 та моноблок, 320 та телефон аппарати, 128 та қаттиқ диск ва 175 та хотира қурилмаси, иккита сейф ва бошқа турдаги воситалар аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум бўлишича, ушбу схемани ташкил этган шахс чет эл фуқароси бўлиб, у Ўзбекистон ҳудудидаги ноқонуний фаолиятини 1978 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан ҳамкорликда амалга оширган. Жиноий уюшманинг мазкур икки раҳбари ва яна колл-марказ ноқонуний фаолиятининг асосий гумонланувчилари бўлган саккиз нафар шахс қамоққа олинган.

Шунингдек, яна 10 нафар гумондорлар қамоққа олинган ҳамда қолган 111 нафар шахс билан тезкор суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

кибержиноятчиларТошкентХалқаро
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Сирдарёда ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган мактаб маслаҳатчиси қамалди
АҚШда ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси иштирокидаги ЙТҲда коллеж футболчиси ҳалок бўлди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа