Skip to content
Trending
6 января 09:55Рамзан Қодировнинг 20 ёшли ўғли Ахмат Қодиров ҳукумат раҳбариятига кирди 8 мая 19:202026 йилги “Олтин тўп” фаворитлари рўйхати эълон қилинди. 14 сентября 11:46Қозоғистонлик Елена Рибакина WTA рейтингида биринчи ўринга кўтарилди 25 ноября 14:34Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди 26 марта 09:49Ўзбекистонда Исломий молия кенгаши ташкил этилади 5 января 16:02Мирзо Улуғбек туманида бир нечта кўча вақтинчалик ёпилди 29 июля 09:36Тошкент атрофида 100 кмлик икки қаватли пулли ҳалқа йўли қурилади 7 марта 09:03Наманганда турмуш ўртоғини ўлдиртирмоқчи бўлган аёл ва унинг жазмани ушланди 29 июля 09:33Эрон Хитойдан катта миқдорда MANPADS ҳаво мудофаа мажмуаларини сотиб олади – ОАВ 4 марта 11:43АҚШ футбол федерацияси Эроннинг Жаҳон чемпионатида иштирокини қўллаб-қувватлади
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистонда 4 минг йиллик жарроҳлик амалиёти излари топилди
Жамият

Ўзбекистонда 4 минг йиллик жарроҳлик амалиёти излари топилди

ShaxriyorShaxriyor—3 июня 12:360 11
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистон ҳудудида 4 минг йил аввал, бронза даврига мансуб боланинг бош суягида трепанация (каллa суягини тешиш) излари аниқланди. Бу топилма Марказий Осиёда ҳозиргача маълум бўлган энг қадимий жарроҳлик далилларидан бири сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Туркиянинг “Arkeofili” журналида мақола эълон қилинди.

Тадқиқотчилар маълумотига кўра, тахминан 5 ёшида вафот этган боланинг скелети сўнгги ойларда олиб борилган қазиш ишлари давомида топилган. У билан бирга яна 3 ёш атрофида вафот этган бошқа бир боланинг қолдиқлари ҳам бир хил қабрдан аниқланган.

More stories

Ўзбекистонлик ҳамширалар Саудия Арабистонига таклиф қилиняпти

8 ноября 10:29

«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» Тўлаган Исоқов вафот этди

8 ноября 10:44

Ўзбекистонда гўшт импорти кескин ошди

9 марта 08:36

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни “Олий даражали дўстлик” ордени билан мукофотлади

17 ноября 14:14

Мутахассислар қайд этишича, 5 ёшли боланинг бош суягида тош ёки суякдан ясалган асбоблар ёрдамида амалга оширилган “каллa суягини трепанация қилиш” излари яққол кўринади. Қадимда бундай амалиёт эпилепсия, мигрень ёки руҳий хасталикларни даволаш мақсадида бажарилган бўлиши мумкин. Бироқ тадқиқотчилар ўша даврда тиббиёт ва маросим амалиётлари ўртасидаги чегаралар аниқ бўлмаганини таъкидламоқда.

Кашфиёт Ўзбекистон жанубида, Афғонистон чегарасига яқин бўлган археологик ҳудудда, Италия ва Ўзбекистон археологлари ҳамкорлигидаги экспедиция давомида амалга оширилган.

Қазиш ишлари бронза даврига оид Жарқўтон манзилгоҳига қаратилган бўлиб, мутахассислар бу қабристонни милоддан аввалги III минг йиллик охирларига мансуб деб ҳисобламоқда. Ўша даврда Жарқўтон Окс цивилизацияси (Бақтрия-Марғиёна археологик мажмуаси)нинг муҳим шаҳар марказларидан бири бўлган.

Тадқиқотчилар бу цивилизация йирик дарё ва воҳалар бўйлаб ривожланганини, кучли қишлоқ хўжалиги ва бой моддий маданиятга эга бўлганини қайд этган. Унинг инқирози эса йирик дарёларнинг қуриши билан боғлиқ иқлим ўзгаришлари натижасида юз берган бўлиши мумкин.

“Жарқўтон бизни ҳануз ҳайратга солмоқда. 4 минг йил аввал Марказий Осиёда кичик болага бундай мураккаб жарроҳлик амалиётининг бажарилиши жуда ғаройиб ҳолат”, деган археолог Энрико Аскалоне.

Шу билан бирга, олимлар бу кашфиёт бир қатор саволларни ҳам келтириб чиқарганини таъкидламоқда: бундай операцияни ким бажарган, қандай тиббий билимларга эга бўлган ва нега айнан 5 ёшли бола танланган — бу саволлар кейинги тадқиқотларда ўрганилиши кўзда тутилган.

жарроҳлик амалиётиЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиб, бир киши чўкиб кетди
Тошкент вилоятида қарийб 9 кг гашиш билан кетаётган шахс ушланди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 20
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 40
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1960
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа