Skip to content
Trending
17 ноября 11:30Қозоғистонда блогер Андрей Бурим – «Mellstroy» қидирувга берилди 15 марта 12:30Тошкентда наркокурерлар фаолиятига чек қўйган инспекторга майор унвони берилди 27 января 18:17Трамп Гренландия бўйича позициясини ўзгартиришга мажбур бўлди 16 июня 15:54Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи пора билан ушланди 10 марта 16:47Конго футбол федерацияси раҳбари молиявий жиноятлар учун умрбод қамалди 2 июля 16:04Таиландда машина роҳиблар гуруҳини босиб кетди, саккиз киши ҳалок бўлди 5 декабря 11:51Буюк Британия ва Норвегия биргаликда Россияга қарши денгиз флотини тузди 11 декабря 14:25Боливия собиқ президенти Луис Арсе ҳибсга олинди 30 января 14:45Google’даги хатолик доллар курси билан боғлиқ тушунмовчиликка сабаб бўлди 28 декабря 21:41Марказий банк: Ўзбекистонда иш ҳақи ва вакантлар сони сезиларли ошди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Украина Европа Иттифоқи билан мувофиқлаштирилган янги санкциялар пакетини тасдиқлади
Дунё

Украина Европа Иттифоқи билан мувофиқлаштирилган янги санкциялар пакетини тасдиқлади

ShaxriyorShaxriyor—30 мая 21:020 19
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Украина президенти Владимир Зеленский икки фармонни имзолаб, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Европа Иттифоқи санкциялари билан мувофиқлаштириш тўғрисидаги қарорини кучга киритди. Бу ҳақда Украина президенти девони хабар берди.

Расмий баёнотга кўра, Европа Иттифоқининг 20-санкция пакети доирасида амалга оширилган мувофиқлаштириш 120 нафар шахс ва ташкилотни қамраб олади ҳамда Россия иқтисодиётининг асосий тармоқларига қаратилган иқтисодий чекловларни ўз ичига олади.

More stories

Ермак фронтга жўнамоқчи

29 ноября 09:59

Россия дрони Украинада йўловчи автобусига зарба берди: 5 киши ҳалок бўлди

16 сентября 13:51

Россия Украинага “кўзгу тарзида” жавоб зарбаси беришини маълум қилди

8 мая 12:17

Зеленский коррупция сабаб 2 вазирини ишдан олди

13 ноября 10:02

Янги санкциялар Россия, Беларусь, БАА, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ҳамда Россия томонидан босиб олинган ҳудудларда бўлган жами 16 нафар фуқаро ва 31 компанияни қамраб олади. Шунингдек, Эроннинг 19 фуқароси ва 11 компанияси ҳам санкциялар рўйхатига киритилган.

Санкциялар рўйхатига Россиянинг стратегик корхоналари раҳбарлари, бюджет муассасалари вакиллари, армиянинг айрим бўлинмалари ҳамда вақтинча босиб олинган ҳудудларда Россия манфаатларига хизмат қилаётган шахслар киритилган.

Шунингдек, рўйхатдан Россия ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари, радиоэлектрон кураш тизимлари, дронлар учун дастурий таъминот ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчилари, нефть, газ ва олтин қазиб олиш компаниялари ҳам ўрин олган. Хусусан, аэрокосмик маҳсулотлар ва дрон компонентлари ишлаб чиқарувчи “Атлант Аэро” ҳамда алоқа тизимлари ва БПЛАлар учун қисмлар тайёрловчи “ИРЗ-Связ” компанияларига чекловлар жорий этилган.

Бундан ташқари, БААдаги айрим компаниялар ҳам санкцияларга тушган. Улар орасида дастгоҳлар, лаборатория ускуналари, кимёвий маҳсулотлар ҳамда тижорий самолётлар учун эҳтиёт қисмлар етказиб берувчи компаниялар бор. Шунингдек, Беларусьдаги нефть экспортчиси ҳам чекловларга учраган.

Украина шунингдек, уч россиялик шахс — прокурор Людмила Баландина, судья Дмитрий Гордеев ва тарғиботчи Мария Ситтелга ҳам санкциялар қўллади. Улар Украина тарафдорларига нисбатан репрессия ҳамда дезинформация тарқатишда айбланган.

Эроннинг 19 фуқароси ва 11 компанияси ҳам санкциялар рўйхатига киритилган. Улар Эроннинг баллистик ракеталар ва дронлар ишлаб чиқариш дастурлари билан боғлиқ фаолият юритади.

Украина президентининг санкциялар сиёсати бўйича вакили Владислав Власюкнинг айтишича, Киев Европа Иттифоқи ва ҳамкорлар билан санкцияларни уйғунлаштиришни давом эттирмоқда ҳамда Россия ва унга ёрдам бераётганларга босимни кучайтиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, у Европа Иттифоқи билан 21-санкция пакети устида ҳам иш олиб борилаётганини билдирган.

Европа ИттифоқисанкцияУкраина
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Навоийда ҳайдовчидан пора олмаган ЙПХ ходими мукофотланди
Олимлар чикунгунья вирусининг глобал тарқалиши ҳақида огоҳлантирди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа