Skip to content
Trending
29 июня 10:13Саудияда Saudi Aramco вертолёти ҳалокатга учради: 14 киши ҳалок бўлди 26 марта 10:35Божхона номидан фирибгарлик қилган гуруҳ қўлга олинди 2 октября 15:50Саида Мирзиёева Дональд Трамп билан учрашди 13 декабря 14:26Россияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликларга моддий ва ижтимоий ёрдам берилади 18 марта 22:14Тожикистон киберхавфсизлик бўйича халқаро шартномага қўшилди 13 декабря 16:16Трамп Венесуэлада наркотрафикка қарши қуруқликда ҳарбий амалиётлар бошланишини маълум қилди 26 января 14:51Деновда “Альфа” деб аталган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди 20 мая 11:00Путин ва Си Цзиньпин Пекинда музокара ўтказди 6 ноября 14:40Месси фаолиятини вақтинча Туркия чемпионатида давом эттиради — манба 27 декабря 23:24Андижонда Ички ишлар ходими пора олаётганда қўлга олинди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Тожикистоннинг 100 сомонийлик купюраси дунёнинг энг яхши банкнотлари рўйхатига кирди
Дунё

Тожикистоннинг 100 сомонийлик купюраси дунёнинг энг яхши банкнотлари рўйхатига кирди

ShaxriyorShaxriyor—27 апреля 19:260 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Тожикистонда 2025 йилда муомалага чиқарилган 100 сомоний номиналдаги банкнота нуфузли ҳар йилги халқаро “Йил банкнотаси” танловида иштирок этиб, дунёнинг энг яхши пул белгилари рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда Халқаро банкноталар жамиятининг (IBNS) расмий сайтида хабар берилди.

IBNS маълумотларига кўра, 2025 йил давомида бутун дунё бўйлаб 100 га яқин янги банкноталар чиқарилган бўлса-да, улардан фақат 17 таси дизайни ва технологияси бўйича етарлича инновацион деб топилиб, номинантлар рўйхатига киритилган.

More stories

АҚШ Тожикистонга 2,3 миллион долларлик олтита дрон тизимини топширди

6 октября 17:50

Тожикистон киберхавфсизлик бўйича халқаро шартномага қўшилди

18 марта 22:14

Тожикистон–Афғонистон муносабатлари: савдо ўсмоқда, хавфсизлик долзарб

9 февраля 15:29

Тожикистонда Марказий Осиёнинг энг баланд иншооти қурилади

5 сентября 12:36

Ушбу танланганлар орасида Марказий Осиё шарафини ҳимоя қилган Тожикистон купюраси ҳам бор. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудидан Тожикистон билан бир қаторда Россия (1000 рубль) ва Қозоғистон (1000 тенге) ҳам номинацияда иштирок этган.

100 сомонийлик банкнота мовий, кўк, пушти ва яшил ранглар устувор бўлган ёрқин кўп рангли гаммада ишланган. Унинг бадиий концепцияси миллий тарих ва давлатчиликни акс эттиради. Олд томонида Исмоил Сомоний ҳамда мамлакатнинг муҳим тарихий-маданий рамзи бўлган Сомонийлар мақбараси тасвирланган. Композицияни Тожикистон герби, 25 йиллик эсдалик логотипи ва мураккаб геометрик элементлар тўлдиради.

Банкнотанинг орқа томони замонавий давлатчиликка бағишланган: унда парламентнинг янги биноси, давлат байроғи, шунингдек, тожик ва инглиз тилларидаги матнлар акс этган.

Ишлаб чиқувчилар банкнота ҳимоясига алоҳида эътибор қаратган. У замонавий хавфсизлик элементлари, жумладан, Исмоил Сомоний портрети туширилган сув белгиси, ранглари ўзгарувчан RollingStar элементлари, динамик эффектга эга ва яширин “100” сони акс этган ҳимоя ипи, шунингдек, ўзаро мослашувчи тасвирлар ва мураккаб геометрик тузилмалар билан жиҳозланган. Банкнота Германиянинг Giesecke & Devrient компаниясида босилган ва 2025 йил 30 октябрда муомалага чиқарилган.

Дизайни юқори баҳоланганига қарамай, Тожикистон банкнотаси совриндорлар қаторига кира олмаган. Танлов ғолиби деб Кюрасао ва Синт-Мартеннинг оригинал “сув ости” мавзуси ва мураккаб гибрид дизайни билан ажралиб турувчи 200 гульденлик купюраси топилган.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Фижи ва Замбия банкноталари эгаллаган бўлса, кучли бешликдан Фолкленд ороллари ва Папуа – Янги Гвинея пул белгилари ҳам жой олган.

IBNS номинантлари қаторига кириш халқаро миқёсдаги муҳим эътироф ҳисобланади. Ушбу танлов банкнота дизайнининг энг яхши намуналарини бирлаштириб, уларни нафақат тўлов воситаси, балки санъат асари ва миллий ўзликни ифодаловчи восита сифатида баҳолайди.

КупюраТожикистонэнг яхши банкнотлар
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Сурхондарёда аёлни беҳаё фото ва видеолар билан таҳдид қилган товламачи ушланди
Наманганда ФВВ ходими чўкаётган 3 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа