Skip to content
Trending
6 июля 16:37Ўзбекистонда давлат аудитига сунъий интеллект жорий этилади 8 ноября 13:00Буюк Британия ҳам Сурия президентидан санкцияларни олиб ташлади 21 января 14:03АҚШ НАТОдаги айрим ҳарбий ва разведка бўлинмаларини қисқартиради 19 декабря 13:39Мирзиёев Япония билан савдо ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди 2 декабря 20:38БМТга аъзо мамлакатларнинг ташкилот олдидаги қарзи 1,6 млрд долларга яқинлашди 3 июня 12:41Сурхондарёда икки автомобиль иштирокидаги ЙТҲда икки киши вафот этди 22 октября 12:15Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди 25 декабря 19:51Тошкент шаҳри ва вилоятиги экорейдда бир кунда 110 та объект фаолияти тўхтатилди 8 января 12:38Эрондаги янги тўқнашувлар: қурбонлар ва ўнлаб ярадорлар бор 18 ноября 11:52Том Круз “Оскар” билан тақдирланди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Тожикистонда Марказий Осиёнинг энг баланд иншооти қурилади
Дунё

Тожикистонда Марказий Осиёнинг энг баланд иншооти қурилади

ShaxriyorShaxriyor—5 сентября 12:360 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 77 қаватли, баландлиги 340 метр бўлган “Душанбе” минораси ва 52 та объектдан иборат йирик меъморий мажмуа қурилиши бошланди. Бу ҳақда “AsiaPlus” хабар берди.

Қайд этилишича, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Душанбе мэри Рустам Эмомали жорий йилнинг 3 сентябрь куни пойтахтнинг Шоҳмансур туманида мажмуа қурилишига Тожикистон тамал тошини қўйди.

“Душанбе” минораси мажмуанинг марказий объекти бўлиб, қурилиши якунлангач, у минтақадаги энг баланд иншоотга айланади. Мажмуа жами 52 та объектни, жумладан 5 та баланд қаватли минора ва минтақадаги энг йирик савдо-кўнгилочар марказини ўз ичига олади.

More stories

Кремлга яқин файласуф Александр Дугин Марказий Осиё давлатлари суверенитетини инкор қилди

18 января 21:33

Тожикистон–Афғонистон чегарасида янги ҳарбий объектлар қурилади

11 марта 13:36

Тожикистон–Афғонистон чегарасида навбатдаги қуролли тўқнашув.Қурбонлар бор

31 января 17:04

Душанбеда Марказий Осиё хавфсизлик форуми бўлиб ўтади

13 апреля 16:11

Маълумотларга кўра, лойиҳа доирасида меҳмонхона, кафе ва ресторанлар, савдо майдонлари, офислар, 1000 ўринли концерт зали, кинотеатр, болалар майдони, спорт мажмуаси, парк ва кўл барпо этилади.
Шунингдек, 6160 та хонадонга мўлжалланган 42 та турар жой биноси, 1200 ўқувчига мўлжалланган умумтаълим муассасаси ва 500 ўринли болалар боғчаси қурилади.

Мажмуа эгаллайдиган ҳудуд 29 гектарни ташкил этади. Қурилиш ишлари якунлангач, бу ерда умумий майдони 270 минг квадрат метр бўлган замонавий турар жой ва ишбилармонлик кластери ташкил этилади. Лойиҳа натижасида 4300 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Қурилиш ишларини “TAS international Group” компанияси амалга оширади. Лойиҳани беш йилда якунлаш режалаштирилган. Қурилишда 2000 дан ортиқ маҳаллий қурувчи иштирок этади.

Ишлаб чиқувчиларга кўра, мажмуа рақамли бошқарув технологияларидан фойдаланган ҳолда тижорий, сайёҳлик, турар жой ва ижтимоий объектларни бирлаштирган замонавий шаҳарсозлик намунаси бўлиши керак.

Эмомали Раҳмон лойиҳа билан танишиш чоғида масъулларга қурилиш ишларини юқори сифатда амалга ошириш ҳамда жаҳон талабларига мос замонавий меъморий ечимлардан фойдаланиш бўйича топшириқ берди.

Аввалроқ, мажмуа лойиҳасини тайёрлаш учун масъул бўлган Cool Design Studio компанияси қурилишда Тожикистон компанияларидан ташқари Ўзбекистон, Россия ва Бирлашган Араб Амирликларининг ихтисослашган компаниялари ҳам иштирок этишини маълум қилган.

Мажмуа А. Дониш, Н. Муҳаммад, А. Деҳлавий, А. Лоҳутий, А. Адҳамов, Ф. Аттор ва С. Шедрин кўчалари оралиғида жойлашади.

иншоотМарказий ОсиёТожикистонэнг баланд
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Самарқандда Gentra ҳайдовчиси йўлда жанжал чиқариб, BYD ҳайдовчисини дўппослади 
Трамп: Жаҳон чемпионати АҚШ иқтисодиётига $18 млрддан ортиқ даромад келтирди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа