Skip to content
Trending
10 мая 12:49Неймар Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди 12 мая 12:26Ангренда Isuzu юк автомобили ёниб кетди 18 марта 14:10Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 14% даражасида қолдирди 3 февраля 11:25ЕИ Россиянинг мис ва қимматбаҳо металлар экспортига чеклов қўйиши мумкин 10 сентября 11:18Apple ўзининг биринчи букланадиган смартфони — iPhone Duo’ни тақдим этди 25 октября 20:00Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди 28 мая 14:40Бельгияда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик фуқарога ёрдам кўрсатилди 17 ноября 09:53Британия доимий яшаш ҳуқуқини олиш учун 20 йиллик муддат қўяди 14 марта 09:34Сурхондарёда мавжуд бўлмаган Cobalt’ни 15 кишига сотган фирибгар ушланди 10 декабря 18:48Хитой ва Япония ўртасидаги низога АҚШ ва Россия ўз позицияларини билдиришди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Атом электр станциясида водород портлашидан ҳимоя қоидалари тасдиқланди
Жамият

Атом электр станциясида водород портлашидан ҳимоя қоидалари тасдиқланди

ShaxriyorShaxriyor—28 марта 19:520 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Атом электр станциясида водородли портлашдан ҳимоя қоидалари тасдиқланди. Бу ҳақда жорий йилнинг 19 март куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг “Атом электр станциясида водородли портлашдан ҳимояни таъминлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ҳамда Фанлар академияси билан келишилган.

More stories

Ўзбекистонда олий тоифали ўқитувчиларга уй-жой учун давлат субсидияси ажратилади

20 февраля 21:54

Тошкентда йирик халқаро мусиқа фестивали ўтказилади

1 ноября 11:53

Халқаро қидирувда бўлган Эрон фуқароси Озарбайжондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

10 января 12:09

Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари музокара ўтказди

11 декабря 18:10

Эксплуатация қилувчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади ҳамда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти учун масъул этиб тайинланади. У ўз кучи билан ёки бошқа юридик шахсларни жалб этган ҳолда ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилади.

Эксплуатация қилувчи ташкилот атом электр станциясида қуйидаги ҳолатларнинг юзага келишига йўл қўйилмаслигини таъминлаши зарур:

  • нормал эксплуатация вақтида герметик тўсиқ билан чегараланган ҳажмдаги тизимлар, элементлар ва хоналарда водород сақловчи портловчи аралашмаларнинг ҳосил бўлишига;
  • лойиҳавий аварияларда герметик тўсиқ билан чегараланган ҳажмдаги хоналарда водород сақловчи аралашмаларнинг детонацияси ва дефлаграциясига;
  • лойиҳадан ташқари аварияларда водород сақловчи аралашмаларнинг детонациясига.

Атом электр станциясида лойиҳадан ташқари аварияларда дефлаграцияга фақат атом электр станцияси лойиҳасида белгиланган хавфсизликни таъминловчи тизимлар ўз функцияларини тўлиқ бажариши шарти билан йўл қўйилади.

Атом электр станциясининг нормал эксплуатацияси жараёнида герметик тўсиқ билан чегараланган ҳажмларда водород сақловчи аралашмалар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида эксплуатация қилувчи ташкилот қуйидагиларни таъминлаши керак:

  • атом электр станциясидаги технологик жараёнларнинг лойиҳа ҳужжатларида белгиланган чегаравий параметрлар ва эксплуатация шартларига мувофиқ олиб борилишини;
  • герметик тўсиқ билан чегараланган ҳажмдаги хоналарга водород ҳамда водород сақловчи аралашмалар бошқа таркибий қисмларининг кириб келишининг олдини олувчи ёки уларнинг кириб келиш даражасини атом электр станцияси лойиҳасида белгиланган нормаларгача камайтирувчи технологик ускуналар конструкциясининг герметиклигини;
  • герметик тўсиқ билан чегараланган ҳажмда водородли портлашдан ҳимояни таъминлайдиган тизимлар (элементлар)нинг ишлаши натижасида водород ва водород сақловчи аралашмаларнинг портлашга олиб келувчи концентрациясининг камайишини;
  • водород сақловчи аралашмалар концентрациясининг доимий назорат қилинишини.

Ҳужжатда ишлатилган тушунчалар:

  • детонация – ёнувчи газ аралашмасида кимёвий реакциянинг зарба тўлқини билан боғланган ҳолда товуш тезлигидан юқори тезликда тарқалиши билан тавсифланадиган портлаш жараёни;
  • дефлаграция – чекланган ҳажмда водород сақловчи аралашмада реакция фронтининг товуш тезлигидан паст тезликда тарқалиши натижасида ўртача босим ҳамда иссиқлик юкламалари юзага келиши билан тавсифланадиган портлаш;
  • герметик тўсиқ – ядровий реактор қурилмаси ёки радиоактив моддаларни сақловчи бошқа объектлар атрофидаги фазони ажратиб турувчи, атом электр станцияси лойиҳасида назарда тутилган чегарани ҳосил қилувчи қурилиш ва бошқа конструкция элементлари мажмуи;
  • лойиҳавий авариялар – атом электр станцияси лойиҳасида кўзда тутилган бошланғич ҳодисалар натижасида содир бўладиган ҳамда уларнинг оқибатларини чеклаш учун хавфсизлик тизимлари назарда тутилган авариялар;
  • лойиҳадан ташқари авариялар – атом электр станцияси лойиҳасида кўзда тутилмаган сабаблар ёки ҳодисалар кетма-кетлиги натижасида юзага келадиган авариялар.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган.

АЭСқоидаларпортлашЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкентда 1,1 млрд сўмлик ноқонуний тиббий омбор фош бўлди
Рубио: Эрондаги операциялар 1–2 ҳафта ичида тугаши мумкин
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Load more

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1958
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа