Skip to content
Trending
30 июля 17:46Жуд Беллингем “Реал Мадрид”ни тарк этиши мумкин 2 мая 16:26АҚШ Европа автомобилларига 25% бож жорий қилди 26 января 13:00Олмазор туманида тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди 23 февраля 14:08Нурофшонда 8 тонна ноқонуний спирт сақлаган шахс ушланди 30 марта 22:07Ўзбекистон пенальтиларда Венесуэлани енгиб, FIFA Series ғолиби бўлди 28 января 12:49Валуев ҳақида тарқалган кескин видео сунъий интеллект орқали яратилгани айтилди 27 мая 09:39Бельгияда мактаб микроавтобуси поезд билан тўқнашди 30 марта 15:06Жиззахда Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс 65 млн сўм билан ушланди 19 марта 10:36Навоийда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди 6 ноября 14:40Месси фаолиятини вақтинча Туркия чемпионатида давом эттиради — манба
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Хоразмда ИИБ ходими маст ҳолда ЙТҲ содир этиб, 1996 йилда туғилган аёлнинг ўлимига сабабчи бўлди
Жамият

Хоразмда ИИБ ходими маст ҳолда ЙТҲ содир этиб, 1996 йилда туғилган аёлнинг ўлимига сабабчи бўлди

ShaxriyorShaxriyor—27 февраля 18:110 19
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Хоразмда қарийб 20 кг симобни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди

17 февраля 14:52

Хоразмда 32 кмлик янги пулли трасса барпо этилади

25 января 18:27

Хоразмдаги ЙТҲда 16 ёшли қиз вафот этди

14 ноября 21:13

Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида жами 11 кг дан ортиқ наркотик моддалар ашёвий далил сифатида олинди

25 октября 13:19

Хоразм вилоятида маст ҳолда одам юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган Ички ишлар бошқармаси инспектори 3 йил-у 1 ойга озодликдан маҳрум этилди. 

Ҳужжатда келтирилишича, 2025 йилнинг 27 сентябрь куни 22:14 ларда судланувчи А.У. Tracker русумли машинасида маст ҳолда Шовот туманидан Урганч шаҳрига кетаётганида 1996 йилда туғилган аёлни уриб юборган. У аёлга биринчи ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи бошқа транспорт воситасида шифохонага олиб борилган, бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамай вафот этган.

Жорий йилнинг 23 февраль куни Жиноят ишлар бўйича Шовот тумани судида мазкур иш кўриб чиқилган. Судда А.У. айбига қисман иқрор бўлиб, кўрсатма берган. Унга кўра, 2025 йил 27 сентябрь куни кечки соат 22:00 ларда “Шовот-Урганч” йўналиши бўйича эски йўлдан Урганч шахрига қараб ҳаракатланиб бораётганида йўлни ёритиш чироқлари тугаган жойда автомашинани ўнг ён томонидан қарсиллаган товуш чиққан, шу сабабли у йўл четига ўтиб тўхтаган. Кейин билса, у одам уриб юборган. Шунингдек, судланувчининг айтишича, йўл бўйлаб ортидан келаётган Gentra автомашинасидаги йигитлар унинг одам уриб юборганини билиб, югуриб келган. Улар билан ўзи уриб юборган одам ёнига борган ва аёл ариқ ичида ётганини кўрган.

А.У. ўша пайтда аёлнинг устида турмуш ўртоғи турганини кўрган ва шундан кейин жабрланувчи ариқ ичидан олиб чиқилган, бунда А.У. нинг ўзи ҳам ёрдам берган. Судланувчига кўра, ўша куни у курсдоши билан бирга чойхонада спиртли ичимлик истеъмол қилган. Шунингдек, у судда ҳодиса пайтида мазаси бўлмаганини, спиртли ичимлик ичган булсада, “хушёр” ҳолатда бўлганини айтган. Бундан ташқари, у ҳодиса жойидан қочмаганини, Gentra ҳайдовчисига аёлни шифохонага олиб боришини айтиб, ўзи уни қутқариш учун Урганч шаҳридаги уйига пул олиш учун кетганини, шифокорларга пул бермаса яхши қарамаслигини билдирган.

У Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми ва 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган. Судланувчи 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазони манзил-колонияларда ўташи белгиланган.

ИИБЙТҲХоразм
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

АҚШни тарк этаётганлар сони келаётганлардан ошиб кетди
10 синф ўқувчиси BMW’да уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа