Skip to content
Trending
9 сентября 17:48Тошкент–Андижон йўналишида янги тезюрар электропоезд қатнови бошланади 19 ноября 16:56Россия ҳаво кучлари 130 та бомбани адашиб бошқа ҳудудга ташлади — ОАВ 29 ноября 16:09Руминия Мудофаа вазирининг дипломлари сохта экани фош бўлгач истеъфога чиқди 15 января 17:50Х’да Grok орқали расм таҳрирлаш барча фойдаланувчилар учун бутунлай блокланди 30 октября 20:38Россия мамлакатда ядро қуроллари синовдан ўтказилаётганини рад этмоқда 16 марта 10:26Лос-Анжелесда “Оскар” мукофоти ғолиблари эълон қилинди 24 ноября 21:48Болливуд юлдузи Дҳармендра 89 ёшида вафот этди 3 ноября 11:50Cobalt учун 1 соатда 53 911 та шартнома тузилди 3 ноября 16:18Қуёш панели ўрнатганлар давлатдан 9 ойда 153 млрд сўмдан зиёд субсидия олган 5 января 09:36Трамп Венесуэлада президентлик сайловларини иккинчи даражали масала деб атади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Польша президенти ядровий лойиҳага қўшилиш эҳтимоли ҳақида баёнот берди
Дунё

Польша президенти ядровий лойиҳага қўшилиш эҳтимоли ҳақида баёнот берди

ShaxriyorShaxriyor—16 февраля 17:070 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Польша президенти Карол Навроцкий унинг мамлакати ядровий лойиҳага қўшилиши тарафдори эканини айтди. Бу ҳақда сиёсатчи Polsat News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Навроцкий халқаро беқарорлик ва ноаниқлик шароитида Польша “барча халқаро меъёрларга риоя қилган ҳолда” иш бошлаши кераклигини айтди.

More stories

Трамп ўзини АҚШ тарихидаги “энг буюк” президент деб атади

28 августа 10:59

Колумбия президентига суиқасд режаси фош этилди — Петро ҳужумдан қутулганини айтди

11 февраля 12:16

Мадуро Президент сифатида сўнгги кунларини яшамоқда – Трамп

3 ноября 14:38

Польшада 200 нафар йўловчиси бўлган икки поезд тўқнашди

26 июня 13:01

“Биз қуролли можаролар чегарасида турган давлатмиз. Тажовузкор, империячи Россия федерациясининг Польшага муносабати қандайлиги маълум”, деди Навроцкий.

​У Польша хавфсизлигини “ҳатто ядро салоҳиятига таяниб бўлса ҳам” мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлади. Шунингдек, Польша ядро дастури устида иш бошласа, Москва қандай чоралар кўриши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавобан Навроцкий “Россия исталган нарсага агрессив муносабат билдириши мумкин”лигини айтди.

Польша аввал ҳам камида ўз ҳудудида АҚШнинг ядро қуролини жойлаштиришга тайёр эканини бир неча бор билдирган. Хусусан, мамлакатнинг аввалги президенти Анжей Дуда 2025 йил баҳорида шундай таклиф билан чиққан эди. Ўшанда у Россия агрессиясини жиловлаш мақсадида АҚШни ядро каллакларини Польша ҳудудига кўчиришга чақирган.

Кимда қанча ядро қуроли бор?

Дунё бўйича ҳозирда тўққизта давлатда ядро қуроллари мавжуд. Шулардан бештаси — Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция ҳисобланади. Улар расмий ядро давлатлари мақомини олган, бу мақом 1968 йилги Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномада белгиланган.

2025 йил январь ҳолатига кўра, дунёда 12 241 та ядровий каллак мавжуд эди. Барча ядро қуроллари захираларининг қарийб 90 фоизи ва ҳисобдан чиқарилган барча жанговар каллаклар Россия (4 309 та)ва АҚШ ҳиссасига (3 700 та)тўғри келади.

Хитой арсеналида 600 та жанговар каллак мавжуд. Хитойнинг захиралари бошқа ядровий давлатларга қараганда тезроқ ўсиб бормоқда (2023 йилдан бери йилига тахминан 100 та жанговар каллак). 2030 йилларнинг бошига келиб Хитой Россия ва АҚШда бўлгани каби кўплаб қитъалараро баллистик ракеталарни қуриши мумкин. Аммо Пекин 2035 йилга келиб 1,5 мингта ядровий каллакка эга бўлса ҳам, бу Вашингтон ва Москвага нисбатан атиги учдан бир қисмни ташкил этади.

баёнот бердиПольшаПрезидентядровий лойиҳа
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

“Толибон” вакили: АҚШ Эронга ҳужум қилса, Афғонистон ёрдам беришга тайёр
Криштиану Роналду “Ал-Ҳилол”га ўтиши мумкин — ОАВ
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа