Skip to content
Trending
30 марта 22:07Ўзбекистон пенальтиларда Венесуэлани енгиб, FIFA Series ғолиби бўлди 29 мая 11:28Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага жўнаб кетди 5 декабря 00:39Ғазода урушдан қолган харобалар орасида 54 жуфтлик учун оммавий тўй маросими ўтказилди  29 ноября 21:14Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи таркиби маълум 29 марта 12:52Тожикистонда сеҳр-жоду билан шуғулланган эркак жазоланди 7 января 17:35Мирзачўлда дўстини отиб қўйган овчига 1,5 йил ахлоқ тузатиш ишлари тайинланди 18 апреля 18:17Пойтахтда криптовалюта билан боғлиқ йирик жиноят фош этилди 19 апреля 11:10Бухорода маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этиб, 5 ёшли болани уриб кетди 20 января 13:33Турин суди: “Ювентус” Роналдуга 9,8 млн евро товон пули тўлайди 13 января 14:08Жиззахда пиёдалар йўлагидан ўтаётган вояга етмаган қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Экологлар: Роғун сув омбори Амударё ҳавзасида узоқ муддатли хавфлар туғдиради
Жамият

Экологлар: Роғун сув омбори Амударё ҳавзасида узоқ муддатли хавфлар туғдиради

ShaxriyorShaxriyor—4 февраля 17:390 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Тожикистонда Роғун сув омборидан фойдаланиш қуйи оқимдаги ноёб экотизимлар деградациясини яна 60–100 йилга чўзади. Бу ҳақда “Чегара билмас дарёлар” халқаро экологик коалицияси ҳисобот берди.

Экспертлар хулосасига кўра, улкан ГЭС лойиҳасининг трансчегаравий таъсирини баҳолаш Жаҳон банкининг экологик ва ижтимоий стандартларига тўлиқ мос келмайди ҳамда жиддий камчиликларга эга. Жумладан, баҳолаш 2014 йилдаги эскирган маълумотлар ва статик сценарийларга асосланган. Улар иқлим ўзгариши динамикасини ва Амударё ҳавзасидаги ҳақиқий гидрологик вазиятни ҳисобга олмайди.

Роғун ГЭС лойиҳасини ишлаб чиқувчилар асосий ташқи омилларни эътиборсиз қолдирган. Улар орасида Афғонистондаги Қўштепа канали қурилиши ҳам бор бўлиб, у минтақанинг сув мувозанатига сезиларли таъсир кўрсатади.

Мутахассислар фикрича, Вахш дарёси бўйлаб жойлашган ГЭСлар тизими Роғун сув омбори ишга туширилиши ортидан яна 60–100 йил ишлашда давом этади. Бу эса қуйи ҳудудлардаги экотизимларга, жумладан, ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси объекти ҳисобланган “Тигровая балка” қўриқхонасига салбий таъсир кўрсатади.

“Роғун ГЭС таъсирини баҳолаган муаллифлар кўзи юмуқ ҳолда иш тутишни афзал кўрган. Улар таҳлилдан энг кескин ва ноқулай сценарийларни чиқариб ташлаган” дейди “Чегара билмас дарёлар” коалициясининг халқаро координатори Евгений Симонов.

More stories

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

20 февраля 14:58

Экологлар: Роғун сув омбори Амударё ҳавзасида узоқ муддатли хавфлар туғдиради

4 февраля 17:39

Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиб, бир киши чўкиб кетди

3 июня 09:20

Амударё орқали 10 кило наркотик олиб ўтган курьер ушланди

26 марта 09:35

Унинг таъкидлашича, дунёдаги энг баланд тўғон таъсирининг нейтраллигини таъкидлаш кумулятив таъсирни баҳолаш мантиғига зид келади.

“Қатъий мажбуриятлар жорий этилмаса, лойиҳа ноёб табиий мажмуалар деградациясини амалда бир асрга чўзади. Бу эса халқаро молия институтларининг табиатни муҳофаза қилиш тамойилларига тўғридан тўғри зид келади”, деди Симонов.

Ҳисоботда Рамсар конвенцияси билан муҳофазаланган Амударё делтаси биохилма-хиллиги ва сув-ботқоқ ҳудудлари учун мавжуд хавфларга алоҳида эътибор қаратилган. Роғун ГЭСнинг таъсирини баҳолашда қурғоқчил даврларда ушбу ҳудудларга сув етказиб беришни кафолатлайдиган аниқ механизмлар кўрсатилмаган.

Экологик коалиция экспертлари қуйи оқим мамлакатларида жамоатчилик ва манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашувлар жараёнида жиддий камчиликлар мавжудлигини таъкидламоқда. Бу эса лойиҳанинг ижтимоий мақбуллиги тўғрисида чиқарилган хулосаларнинг ишончлилигини шубҳа остига қўяди.

“Биз қуйида жойлашган аҳоли ва экотизимлар манфаатларини эътиборсиз қолдиришнинг хавотирли тенденциясини кузатмоқдамиз. Лойиҳа таъсир доирасидаги Ўзбекистон ва Туркманистонда ҳеч қандай маслаҳатлашувлар ўтказилмаган, баҳолашда сув оқимининг мавсумий қайта тақсимланиши ҳамда Қўштепа канали ишга туширилиши билан боғлиқ хатарлар эса чиқариб ташланган. Бу минтақадаги энг йирик инфратузилма лойиҳаси ишончли трансчегаравий ҳамкорлик пойдеворисиз ва қўшнилар фикрини инобатга олмасдан илгари сурилаётган хавфли прецедентни юзага келтирмоқда”, деди коалициянинг Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори Александр Колотов.

Экологик коалиция вазиятни ўнглаш учун Амударё ҳавзаси миқёсида тўлақонли Стратегик экологик баҳолаш ўтказишни тавсия этмоқда. Улар оқимни бошқариш бўйича юридик жиҳатдан мажбурий режалар ишлаб чиқишни талаб қилмоқда. Бу режалар иқлим ўзгаришига мослашиш ва биохилма-хилликни сақлаш чораларини ҳам ўз ичига олиши лозим.

Мутахассислар таъкидлашича, таъсирни баҳолашга бўлган ёндашувлар тубдан қайта кўриб чиқилмаса, зарарни камайтириш ва компенсация механизмлари жорий этилмаса, Роғун ГЭС лойиҳаси Марказий Осиёда узоқ муддатли экологик ва ижтимоий кескинлик манбаига айланиши мумкин.

Роғун ГЭС ёхуд Тожикистоннинг “аср лойиҳаси”

Роғун ГЭС Душанбедан 110 километр узоқликда Вахш дарёсида жойлашган бўлиб, минтақадаги энг йирик иншоот ҳисобланади. Уни қуриш 1976 йилда бошланган, аммо СССР парчаланганидан сўнг қурилиш тўхтатиб қўйилганди.

Кейинчалик Тожикистон ўз маблағлари ҳисобидан ва халқаро жамғармалар ҳамда ташкилотларнинг маблағларини жалб қилган ҳолда, лойиҳада кўзда тутилган 600 МВт қувватга эга ГЭСларни қуриш бўйича ишларни давом эттирди. Олтита агрегатдан ҳозирча иккитаси ишга туширилган, учинчисини 2025 йилда ишга тушириш режалаштирилган эди. 335 метр баландликдаги гидроэлектр тўғони дунёдаги энг баланд тўғонга айланади.

АмударёРоғунсув омборузоқ муддатхавфЭкологлар
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Навоий халқаро аэропортига янги директор тайинланди
Forbes: Маскнинг умумий капитали 852 млрд долларга етди
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа