Skip to content
Trending
2 декабря 19:05Prada — Versace’ни расман қўлга киритди 27 января 21:29Суд Instagram орқали митингга даъват қилган эркакка ҳукм чиқарди 20 февраля 10:05Беш давлат Ғазодаги халқаро барқарорлик кучларига ҳарбий юборади 12 ноября 15:46Вучич Европа Россия билан урушга тайёрланаётганини айтди 16 февраля 14:25Сурхондарёда инспекторга пора таклиф қилган хорижлик қўлга олинди 8 декабря 21:29Саида Мирзиёева Миср бош имоми шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди 12 августа 07:42Трамп: Эрон сўнгги 50 йилдаги қурбонлар учун товон тўлаши керак 17 февраля 06:32Қўқонда кўп қаватли уйда газ портлаши юз берди 13 августа 13:55Қирғизистон Ўзбекистондан олиб келинган 28 тонна сабзавотни ортга қайтарди 3 ноября 19:22ДХХ Жиззахда “Ҳудудгаз” ходимини қўлга олди
  Среда 2 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  NASA тарихида илк бор фазогир соғлиғи сабаб миссия эрта тугатилди
Дунё

NASA тарихида илк бор фазогир соғлиғи сабаб миссия эрта тугатилди

ShaxriyorShaxriyor—15 января 19:240 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Халқаро космик станция (ХКС)да фаолият юритаётган тўрт нафар фазогир 14 январь куни SpaceX капсуласида станцияни муддатидан аввал тарк этди. Бунга экипаж аъзоларидан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Бу NASA тарихида тиббий фавқулодда ҳолат туфайли коинот миссиясининг муддатидан аввал тўхтатилишига оид биринчи ҳолатдир. Агентлик шахсий дахлсизлик нуқтаи назаридан тўрт нафар фазогирдан айнан кимнинг соғлиғида муаммо юзага келганини очиқламади. NASA расмийси Роб Навиаснинг сўзларига кўра, бетоб бўлиб қолган экипаж аъзоси ҳозирда барқарор ҳолатда.

Endeavor деб номланган Crew Dragon капсуласи АҚШ вақти билан соат 17:20 да (Тошкент вақти билан 15 январь тонгида) ХКСдан ажралди ва Ерга қайтиш орбитасига чиқди. Тахминан 11 соатлик парвоздан сўнг капсула Калифорния соҳиллари яқинида Тинч океанига қўниши кутилмоқда. NASA трансляциясида экипаж аъзолари ўз ўриндиқларида ёнма-ён ўтирган ҳолда станцияни тарк этаётгани кўринган.

More stories

Ярим асрдан кейин илк бошқариладиган парвоз: NASA Ой миссиясини эълон қилди

14 марта 09:05

Ой орқали Ер тарихига назар: сув ҳақидаги тасаввурлар ўзгармоқда

28 января 18:16

Германия НАТО доирасида Гренландияни ҳимоя қилиш учун алоҳида ҳарбий миссия таклиф қилмоқчи

12 января 20:00

NASA Марсга янги вертолётлар юборишни режалаштирмоқда

25 марта 15:08

Капсула бортида кимлар бор?

SpaceX Crew-11 миссияси таркибига қуйидагилар киради:

  1. Зена Кардман (38 ёш, АҚШ)
  2. Майк Финке (58 ёш, АҚШ)
  3. Кимия Юи (55 ёш, Япония)
  4. Олег Платонов (39 ёш, Россия).

Ушбу экипаж коинотга 2025 йилнинг август ойида учирилган ва 2026 йил февраль ойи ўрталарига қадар станцияда қолиши режалаштирилган эди. Кема учувчиси, истеъфодаги полковник Майк Финке ҳамма хавфсиз эканини таъкидлади:

“Аввало, ҳаммамиз яхшимиз. Бортдагиларнинг барчаси барқарор ҳолатда ва назорат остида. Бу қарор барча диагностика имкониятлари мавжуд бўлган Ер шароитида тўлиқ тиббий текширув ўтказиш учун қабул қилинди. Бу бир оз ачинарли бўлса-да, энг тўғри қарордир”, деди Финке.

NASA бош тиббий ходими Жеймс Полк қарор “давомий хавф” ва “ташхис борасидаги ноаниқлик” сабабли қабул қилинганини билдирди. Ўтган ҳафтада Зена Кардман коинот станцияси ташқарисида ускуналар ўрнатиш учун олти соатлик очиқ коинот сайрига чиқиши керак эди. Бироқ 7 январь куни “тиббий хавотир” туфайли ушбу сайр бекор қилинган. Полкнинг аниқлик киритишича, бу ҳолат станциядаги иш жараёнида олинган жароҳат билан боғлиқ эмас.

Коинот станциясидан ҳар уч йилда бир марта тиббий эвакуация амалга оширилиши прогноз қилинар эди. Бироқ NASA ўзининг 65 йиллик парвозлари давомида ҳали бирор марта бундай ҳолатга дуч келмаганди.

Совет иттифоқи космонавтлари эса бундай вазиятларни бошдан кечирган. 1985 йилда совет космонавти Владимир Васютин “Салют 7” станциясида жиддий инфекция ёки шунга ўхшаш касалликка чалингани сабабли Ерга муддатидан олдин қайтишга мажбур бўлган эди. Шунингдек, яна бир неча совет космонавтлари енгилроқ соғлиқ муаммолари туфайли парвозларини қисқартирган.

NASAмиссияфазогирэрта тугатилди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

УЕФА 2024/25 мавсуми: Чемпионлар Лигасида энг кўп даромад “ПСЖ”га тўғри келди
700 миллиард долларлик даъво: Трамп Гренландияни қўлга киритмоқчи
Related posts
Дунё

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26 10
Дунё

АҚШ Венесуэладаги 14 та нефть кони устидан назоратни қўлга киритади

2 сентября 10:53 10
Дунё

Тупак Шакурнинг ўлими: Кўча бандаси етакчиси Дуэйн “Киффи Ди” Дэвис қотилликда айбдор деб топилди

1 сентября 15:47 50
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

2 сентября 14:46 10
Жамият

Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

2 сентября 14:44 20
Жамият

Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади

2 сентября 12:32 10
Дунё

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26 10
Спорт

Ламин Ямаль 2025/26 йилги Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди

2 сентября 12:23 10
Жамият

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

2 сентября 11:50 21
Load more

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

2 сентября 14:46

Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

2 сентября 14:44

Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади

2 сентября 12:32

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26

Ламин Ямаль 2025/26 йилги Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди

2 сентября 12:23

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1813
  • Жамият1758
  • Спорт299
  • Иқтисод147
  • Технология28
  • Қизиқарли25
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонИсроилТрампХитойпораушландиқўлга олиндиСамарқандАндижонФарғонаПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа