Skip to content
Trending
15 сентября 12:42Бухорода нефть маҳсулотлари омборида ёнғин чиқди: 3 киши жароҳатланди 25 октября 10:27Ҳиндистонда фоҳишаликка мажбурланган ўзбекистонлик аёл қутқарилди 3 ноября 22:16Ўзбекистонликлар энди рақамли олтин савдоси билан шуғулланиши мумкин 28 ноября 21:12Трамп АҚШда “учинчи дунё мамлакатлари” миграциясини тўхтатганини эълон қилди 4 февраля 17:47Forbes: Маскнинг умумий капитали 852 млрд долларга етди 2 августа 15:52Машҳур алпинист Нирмал Пуржа қор кўчкисида ҳалок бўлди 24 февраля 21:46Италияда 17 млн евролик ҳарбий авионика ғойиб бўлди — тергов бошланди 26 декабря 15:25Кўмирда ишлайдиган иссиқхоналар пойтахт атрофидан кўчирилади 3 февраля 11:11Фарғонада ота бир ёшли қизини ўлдиргани учун 17 йилга ҳукм қилинди 14 февраля 13:39АҚШ Эронга нисбатан эҳтимолий ҳарбий операцияга тайёргарлик кўрмоқда — Reuters
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Ой орқали Ер тарихига назар: сув ҳақидаги тасаввурлар ўзгармоқда
Дунё

Ой орқали Ер тарихига назар: сув ҳақидаги тасаввурлар ўзгармоқда

ShaxriyorShaxriyor—28 января 18:160 22
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ерда сув қаердан пайдо бўлгани фан учун очилмаган сир. Бу савол бугун яна илмий муҳокамалар марказига айланди. NASA олимлари бу синоатни очиш учун Ой тупроғи орқали ўрганиш олиб борди. Бу ҳақдаги тадқиқот “The News International” сайтида эълон қилинди.

Қайд этилишича, NASA томонидан олиб борилган янги тадқиқот олимларни Ер сувларининг келиб чиқиши ҳақидаги назарияни қайта кўриб чиқишга ундаган. Олимлар Apollo миссиялари вақтида тўпланган Ой тупроғи ёрдамида метеоритлар Ерга қанча сув олиб келгани ва бу жараён қачон содир бўлганини аниқлашга уринган.

Нега айнан Ой? 

Ер геологик жиҳатдан хотираси заиф сайёра ҳисобланади. Чунки Ер юзини об-ҳаво, тектоник ҳаракатлар ва вулқон фаоллиги каби жараёнлар доимий равишда янгилаб боради. Яъни, сув айланиши, тупроқ ҳосил бўлиши, иқлимнинг барқарорлиги учун қулай муҳит мавжуд. Аммо олимлар учун бу жараёнлар қадимий тарихни ўрганишда катта тўсиқ бўлиб келмоқда. Ернинг илк даврлари ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишни қийинлаштиради. Шу сабабли олимлар Ой, Марс ёки астероидлардаги сақланган архивлар орқали ўрганиш ишларини олиб боради.

Ой юзасини қоплаган чанг ва майда жинслардан иборат қатлам миллиардлаб йиллар давомида содир бўлган метеорит зарбаларининг изларини сақлаб келмоқда. Шу боис у гўё Қуёш тизимининг тарихий архиви вазифасини бажаради. NASA олимлари айнан шу космик архив орқали қадимги метеоритларнинг таркибини ўрганишга қарор қилган.

More stories

NASA’нинг Curiosity марсоходи Марсдаги сирли қояларни суратга олди

10 октября 17:13

Трамп АҚШни космик пойгада янги босқичга олиб чиқмоқчи

21 августа 17:26

NASA Ойга ракета учирмоқчи

27 ноября 18:02

Олимлар Ойдан қадимги цивилизация изларини қидирмоқчи

11 сентября 15:56

Тадқиқот қандай олиб борилди? 

Тадқиқот NASA’нинг Жонсон номидаги Космик Маркази ҳамда Ой ва сайёра институти ҳамкорлигида амалга оширилган. Илмий гуруҳга постдокторант Тони Гаргано раҳбарлик қилган. Олимлар Apollo миссиялари орқали Ерга олиб келинган Ой тупроғини ўрганган. Авваллари метеоритларни аниқлаш учун ер тупроғидаги металл элементлар асос қилиб олинган. Масалан, темир ёки никель излари метеорит келиб чиқишини кўрсатиши мумкин. Лекин муаммо шунда эдики, Ойга ёки Ерга метеоритлар кучли зарба билан урилганда, металл элементлар кимёвий жиҳатдан ўзгариб кетади. Шунинг учун уларни ишончли белги сифатида ишлатиш қийин.

Бу сафар олимлар бошқа усулни танлаган. Улар кислород изотопларини ўрганишмоқда. Кислород атомининг турли “оғирликдаги” шакллари (изотоплари) мавжуд ва ҳар бир метеорит тури ўзига хос изотоп комбинациясига эга. Бу худди одамнинг бармоқ изига ўхшаб ўзгармас ҳисобланади. Энг муҳими, кислород изотоплари ҳатто жуда кучли зарбалар ёки экстремал шароитларда ҳам ўзгариб кетмайди. Шу сабабли олимлар метеоритнинг қайси турдан эканини аниқроқ билиб олишлари мумкин бўлди.

NASA тадқиқотининг хулосасига кўра, Ер сувининг асосий манбаи фақат метеоритлар бўлиши мумкин эмас. Олимларнинг таъкидлашича, сувнинг келиб чиқишини изоҳлаш учун бошқа назариялар ҳам керак. Ер мантиясида қадимдан сув молекулалари бўлган бўлиши ёки кометалар ҳам сув олиб келган бўлиши мумкин.

Ой юзасидаги материалларнинг камида 1 фоизи сув сақловчи, карбонатга бой метеоритлар орқали келиб тушган. Бу метеоритлар таркибида ҳақиқатан ҳам сув молекулалари мавжуд бўлган, Ой Ерга нисбатан камроқ зарбаларни қабул қилган.

Шу нуқтада муҳим савол туғилади: агар Ойда бу миқдор атиги 1 фоиз бўлса, Ерда-чи? Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ер кўпроқ зарбалар олган бўлса ҳам метеоритлар орқали келган сув миқдори Ер океанларидаги сув ҳажмини изоҳлаш учун етарли эмас. Демак олимларнинг Ер сувининг асосий қисми кеч даврдаги метеорит зарбалари орқали келиб чиққан деган узоқ йиллик назарияси тўғри эмас.

NASA’нинг сайёралар бўйича олими ва тадқиқот ҳаммуаллифи Жастин Саймон бу борада эҳтиёткор хулоса билдиради.

“Натижалар метеоритлар Ерга сув олиб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмайди. Аммо улар Ер океанларининг асосий манбаи бўлган деган фикрни қўллаб-қувватламайди”, дейди у.

Демак, метеоритлар сувнинг фақат кичик бир қисмини олиб келган бўлиши мумкин. Энди сув қаердан келган? Тадқиқот Ер сувининг келиб чиқиши ҳақидаги саволга якуний жавоб бермайди, аммо янги йўналишларни кўрсатади. Олимлар энди бир неча эҳтимолни жиддий ўрганмоқда: сув Ер шаклланиши жараёнида ички қатламларда мавжуд бўлган бўлиши мумкин; Қуёш туманлигидаги водород билан реакциялар натижасида ҳосил бўлган ёки сайёра илк даврда метеорит зарбалари орқали сувга эга бўлган бўлиши мумкин.

NASA олиб борган ушбу тадқиқот Ой фақат Ернинг табиий йўлдоши эмас, балки сайёра тарихини сақлаб келаётган космик гувоҳ эканини яна бир бор тасдиқлаган. Ой тупроғидан олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, метеоритлар Ерга сув олиб келган, аммо бу сув океанларнинг пайдо бўлиши учун етарли бўлмаган.

NASAЕрОйТарихтасаввур
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Талабаларга уй ижарага берувчиларга 64,3 млрд сўм солиқ имтиёзи берилди
Шавкат Мирзиёев Режаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан эртага Туркияга боради
Related posts
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Load more

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1958
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа