Skip to content
Trending
20 февраля 15:35Россия меҳнат мигрантлари учун иқтисодий талабларни кучайтирмоқда 11 сентября 09:57Жазоир Бирлашган Араб Амирликлари билан дипломатик алоқаларни узди 28 октября 21:56Туркия ўзининг илк миллий жанговар танкини намойиш этди 11 февраля 18:40Қозоғистон Starlink интернетини минтақада тарқатишни режалаштирди 19 декабря 15:25Истанбул–Наманган рейсида жой етмади: Centrum Air компенсация тўлади 5 июня 10:23Ким Чен Ин ядровий қуроллар сонини кўпайтиришни буюрди 16 июня 13:07Россия Бош вазири Михаил Мишустин Тошкентга келади 9 декабря 22:23FIFA Жаҳон чемпионатининг янги қоидаларини жорий қилди 17 мая 14:31Германияда енгил самолёт ҳавода портлаб кетди 21 февраля 14:07Трамп барча давлатлар учун қўшимча 10% бож жорий қилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Мадуро Колумбия ҳарбийларини АҚШга қарши бирлашишга чақирди
Дунё

Мадуро Колумбия ҳарбийларини АҚШга қарши бирлашишга чақирди

ShaxriyorShaxriyor—18 декабря 16:260 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ билан кескинлик кучайиб бораётгани сабабли Колумбия ҳарбийларини бирлашишга чақирди. Бу ҳақда TRT хабар берди.

Мадуронинг сўзларига кўра, минтақавий “иттифоқ” тинчлик ва суверенитетнинг энг кучли кафолати ҳисобланади. У Колумбия ҳарбийларини Венесуэлага ташқи аралашувни тўхтатиш учун ёрдам беришга чақирди.

“Мен уларни Венесуэла билан мукаммал иттифоқ тузишга чақираман токи ҳеч ким мамлакатларимиз суверенитетига дахл қилмасин”, деди у.

More stories

Венесуэла Президенти Путиндан хат олди

23 ноября 13:22

АҚШ–Эрон музокаралари ортидан нефть нархи кескин тушди

25 мая 21:41

Жанни Инфантино Трамп ҳақидаги баёноти сабаб FIFA низомини бузганликда айбланди

8 ноября 13:59

Трамп Колумбияга таҳдид қилди

3 декабря 10:06

​

Мурожаат Вашингтоннинг бир қатор қарама-қарши баёнотларидан сўнг эълон қилинди. Жумладан, АҚШ президенти Дональд Трамп 17 декабрь куни санкциялар остидаги барча нефть танкерларининг Венесуэлага кириши ва ундан чиқишига “тўлиқ ва мутлақ” блокада жорий этишни буюрди.

У Венесуэла ҳукуматини “хорижий террорчи ташкилот” деб эълон қилди. Трамп буни мамлакат “АҚШ бойликларини ўғирлагани, терроризм, гиёҳванд моддалар контрабандаси ва одам савдосига алоқадор экани” билан изоҳлади. Венесуэла президенти бу баёнотга муносабат билдириб, Трампни “мустамлакачилик” амбицияларини яширганликда айблади. Шунингдек, АҚШ президентини “қоғирчоқ ҳукумат” ўрнатишга уринаётганликда айблади.

“Мақсад — бир неча кун ҳам яшамайдиган қўғирчоқ ҳукуматни ўрнатиш ва Конституциямиз ҳамда бойликларимизни топшириб юбориш. Венесуэла бундай уринишларга қарши туради”, деди Мадуро.

​

АҚШ ҳарбийлари сентябрь ойидан бери Венесуэла яқинидаги Тинч океанининг шарқий қисми ва Кариб денгизида ўнлаб кемаларга ҳужум қилиб, камида 90 кишини ўлдирди. Бу ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ экспертлари томонидан “суддан ташқари қотиллик” сифатида танқид қилинди. Вашингтон кемаларни гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганликда айблади, аммо ўз даъволарини тасдиқлаш учун ҳеч қандай далил келтирмади.

Венесуэла узоқ вақтдан бери АҚШ ҳарбийларининг минтақага жойлаштирилишини “Венесуэланинг улкан нефть ва газ бойликларини эгаллашга уриниш”, дея баҳолаб келади.

Дунёдаги энг катта тасдиқланган нефть захираларига эга бўлишига қарамай, Венесуэла Трампнинг илк президентлиги даврида жорий этилган АҚШ санкциялари сабабли сўнгги йилларда экспорт бўйича кескин чекловларга дуч келган.

АҚШКолумбияМадуроҳарбийлар
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Бу антимигрант сиёсатининг маҳсули – Бобур Бекмуродов 10 яшар Қобилжоннинг фожиаси ҳақида
Ўзбекистонда доллар курси тушди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа