Skip to content
Trending
14 февраля 18:11Жапаров фармони билан Бош прокуратурада кадрлар ўзгариши амалга оширилди 28 января 12:08Андижонда 75 ёшли фуқаронинг уйидан 20 кг марихуана топилди 4 декабря 16:21Туркия Россия билан газ импорти бўйича шартномани бир йилга узайтирди 29 апреля 11:17АҚШда Трамп тасвири туширилган янги паспортлар чиқарилади 15 декабря 18:34Тошкентда чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қурилади 1 декабря 20:34Қозоғистонда ичида 54та ўзбекистонлик фуқаро бўлган автобус ЙТҲга учради 13 мая 16:48Россия “Сармат” қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди 23 ноября 17:05ChatGPT фойдаланувчилардан паспорт талаб қила бошлади 14 июня 20:52Фарғонада Ласетти ва юк машинаси тўқнашди: икки киши ҳалок бўлди 27 ноября 15:18Тошкентда ҳавони ифлослантирган 15 та қурилиш объектида иш тўхтатилди
  Понедельник 21 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Жазоир Бирлашган Араб Амирликлари билан дипломатик алоқаларни узди
Дунё

Жазоир Бирлашган Араб Амирликлари билан дипломатик алоқаларни узди

ShaxriyorShaxriyor—11 сентября 09:570 9
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Жазоир 10 сентябрь куни тўсатдан Бирлашган Араб Амирликлари билан дипломатик алоқаларни узганини эълон қилди. Мамлакат бунга Абу Даби томонидан амалга оширилган бир қатор “провокацион ва душманона” ҳаракатларни сабаб қилиб кўрсатди. Бироқ қарорнинг аниқ ва муайян сабаби очиқланмади.

Жазоир баёнотидан кўп ўтмай, БАА президентининг дипломатик маслаҳатчиси Анвар Гаргаш X ижтимоий тармоғида ҳолатга муносабат билдирди. У дипломатик алоқалар топишмоқлар ва ечиш қийин ишораларга эмас, балки ақл-идрок, мулоқот ва манфаатлар аниқлигига асосланиши кераклигини ёзди.

Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиб бораётган эди. Жазоир ОАВ БААни минтақада низолар келтириб чиқаришда айблаб, кескин танқид қилиб келаётган эди.

More stories

Жазоир Бирлашган Араб Амирликлари билан дипломатик алоқаларни узди

11 сентября 09:57

Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги БААнинг ҳаракатлари тоқат қилиб бўлмайдиган даражага етганини билдирди. Вазирлик икки томонлама муносабатларни сақлаб қолиш учун барча чоралар кўрилгани ва улар тугаганини таъкидлади.

Анвар Гаргаш ўз хабарида Жазоир номини тилга олмади ва фикрларини ушбу қарор билан бевосита боғламади. У муваффақиятли дипломатия аниқ позиция ва келишмовчиликларни тўғри бошқаришга боғлиқ эканини айтди. Маълум бўлишича, Жазоир ТИВ БАА элчисини вазирликка чақирган. Унга тегишли қарор маълум қилинган ва мамлакатни тарк этиш учун 48 соат вақт берилган.

Жазоир ва БАА бир қатор минтақавий масалаларда ҳар хил позицияда туради. Жазоир Исроил билан муносабатларни меъёрлаштиришга қарши чиқади. БАА ва Жазоирнинг минтақавий рақиби бўлган Марокаш эса 2020-йилда АҚШ воситачилигидаги “Иброҳим келишувлари” доирасида Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатган эди.

Шунингдек, Икки мамлакат Ғарбий Саҳройи Кабир бўйича кўп йиллик низода қарама-қарши томонларни қўллайди. БАА бу ҳудудда консуллик очган ва Марокашнинг суверенитет талабини қўллаб-қувватлайди. Жазоир эса мустақиллик учун курашаётган Полисарио фронтига хайрихоҳлик билдиради.

Мамлакатлар манфаатлари Саҳал минтақасида ҳам тўқнашмоқда. БАА сўнгги йилларда у ердаги бир нечта ҳукуматлар билан алоқаларни кенгайтирди. Жазоирнинг эса ҳарбий тўнтаришлардан сўнг жанубий қўшнилари билан муносабатлари ёмонлашган.

Жазоир президенти Абдулмаджид Теббун 2025 йилда барча Форс кўрфази давлатлари билан муносабатлар аъло даражада эканини, фақат битта мамлакат бундан мустасно эканини айтган эди. У бу билан БААга ишора қилган.

Президент Саудия Арабистони, Кувайт, Уммон ва Қатарни биродар мамлакатлар деб атаган. Номини ошкор қилмаган мамлакатни эса Жазоирнинг ички ишларига аралашишда ва уни беқарорлаштиришга уринишда айблаган эди. 2026 йилнинг февраль ойида Жазоир 2013 йил май ойида Абу Дабида имзоланган БАА билан ҳаво қатнови тўғрисидаги битимни бекор қилиш жараёнини бошлаган эди.

Бирлашган Араб Амирликларидипломатик алоқаларЖазоир
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

15 сентябрдан Ўзбекистонда расмий валюта курсини ҳисоблаш тартиби ўзгаради
Конор Макгрегор Ислам Махачевни бокс жангига чорлади
Related posts
Дунё

Шимолий Корея бир кунда денгиз томон иккита ракета учирди

20 сентября 19:29 40
Дунё

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40 30
Дунё

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Шимолий Корея бир кунда денгиз томон иккита ракета учирди

20 сентября 19:29 40
Жамият

Чирчиқда 17 ёшли ўқувчи 600 минг долларлик гашиш билан қўлга олинди

20 сентября 13:45 40
Жамият

Тошкентда SAT сертификатини олиб бериш учун «бункер» ташкил қилган талабалар ушланди

20 сентября 13:43 30
Дунё

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40 30
Дунё

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35 30
Дунё

Мексикада жиноий гуруҳлар аъзолари сони 175 минг кишига етгани айтилди

19 сентября 11:10 60
Load more

Шимолий Корея бир кунда денгиз томон иккита ракета учирди

20 сентября 19:29

Чирчиқда 17 ёшли ўқувчи 600 минг долларлик гашиш билан қўлга олинди

20 сентября 13:45

Тошкентда SAT сертификатини олиб бериш учун «бункер» ташкил қилган талабалар ушланди

20 сентября 13:43

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1873
  • Жамият1824
  • Спорт308
  • Иқтисод149
  • Технология33
  • Қизиқарли27
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонХитойИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа