Skip to content
Trending
20 ноября 22:55Чехияда қийинчиликка учраган ҳамюртимиз  ватанга қайтарилди 18 декабря 20:14Тошкент халқаро аэропортидаги рейслар вақти ўзгариши мумкин 17 ноября 17:52Мбаппе ПСЖдан 55 млн евро талаб қилмоқда 20 ноября 21:18АҚШда 5 та “права”си бор ўзбекистонлик ҳайдовчи ҳибсга олинди  2 июня 22:36Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербургга боради 23 марта 19:22Илмда янги қадам: кўз билан кўриш мумкин бўлган вақт кристалли яратилди 16 июня 18:54Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Бош вазири Али Асадовни қабул қилди 5 августа 10:43Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Туркияда давом эттириши кутилмоқда 20 апреля 12:422025 йилда Ўзбекистонда 15 мингдан зиёд наркожиноят фош этилди 14 марта 13:48Қорақалпоғистон ва Жиззахда ҳокимлик вакиллари пора билан ушланди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Тошкентда ерни ноқонуний равишда сотишга уринган мансабдорлар ушланди 
Жамият

Тошкентда ерни ноқонуний равишда сотишга уринган мансабдорлар ушланди 

ShaxriyorShaxriyor—26 ноября 10:520 11
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ер майдонлари билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти ҳокимлигининг инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бош мутахассиси, Тошкент шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ёрдамчиси 1980 йилда туғилган риэлтор ва 1996 йилда туғилган шахс ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кирган.

Улар Чирчиқ шаҳрида жойлашган ва улгуржи савдо билан шуғулланувчи МЧЖ балансидаги 8,5 гектар ер майдонини фуқарога 6 млн 800 минг АҚШ долларига сотиш ҳамда ушбу ҳудудга электр, газ таъминоти, оқова сув йўлларини ўтказиш учун техник шарт ва рухсатномалар, шунингдек, қурилиш ишларини амалга ошириш учун тегишли рухсатнома олиб бериш эвазига 500 минг АҚШ доллари, жами 7 млн 300 минг АҚШ доллари талаб қилган.

More stories

Қашқадарёда аёлларни Туркияга фоҳишалик учун юборишга уринган шахс ушланди

27 февраля 06:43

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси икки баравар камайди

30 октября 20:24

Тошкент вилоятида 24 туп дарахт ноқонуний кесилиши оқибатида табиатга 218 миллион 566 минг сўм зарар етказилди

11 декабря 10:29

Сурхондарёда Қизил китобга киритилган Бухоро тоғ қўйи ноқонуний овланди

20 февраля 15:29

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пул маблағи ҳисобидан 160 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» банди ва 28(Жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-моддаси (пора бериш), 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳрида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро 2022 йилнинг октябрь ойида маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш мақсадида Яшнобод туманида жойлашган 80 м² ер майдонини «Э-ауксион» дастури орқали ютиб, 49 йил муддатга ижарага олган.

Аммо турли сабабларга кўра, қурилиш ишлари тўхтаб қолиб, ер майдонидан узоқ муддат давомида фойдаланилмагани боис, 2025 йилнинг сентябрь ойида Яшнобод тумани ҳокимлиги томонидан ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш бўйича фуқаролик судига даъво аризаси киритилган.

Лекин тадбиркор томонидан асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилгач, суд унинг фойдасига ҳал қилув қарори қабул қилган.

Суд жараёнларида даъвогар сифатида қатнашган Яшнобод тумани ҳокимлиги бош юрисконсульти эса ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бермаслик эвазига тадбиркордан 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ҳокимлик бош юрисконсульти тамагирлик йўли билан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

мансабдорноқонунийТошкентдаушланди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Чегарадан яширинча наркотик олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
Cулҳга қарамай Ғазода қон тўкилиши давом этмоқда
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа