Бугун, 5 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Харьков шаҳрининг Индустриалний туманига “Бандероль” ракеталари билан 2 марта зарба берди. Ҳужум оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланди. Бу ҳақда “Ukrinform” хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ракеталардан бири кўп қаватли турар жой биносига келиб тушган. Ҳужум оқибатида бир неча турар жой ва маъмурий-ишлаб чиқариш бинолари, шунингдек, автомобиллар зарар кўрган.
Шунингдек, зарба оқибатида икки қаватли маъмурий бино, автомобиллар ва чиқиндилар ёниб кетган. Ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилган.
Харьков мэри Игор Терехов дастлаб 2 киши ҳалок бўлгани ва бир неча киши яралангани ҳақида хабар берган. Кейинчалик Вазият марказидан олинган янгиланган маълумотга кўра, ҳужум оқибатида 1 нафар киши ҳалок бўлгани, 6 киши жароҳатлангани аниқлаштирилган.
Қайд этилишича, воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. Уларни бартараф этишга Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати қутқарувчилари, пиротехниклари ва психологлари, Миллий полиция ходимлари, тиббиёт ходимлари, кўнгиллилар ҳамда шаҳар коммунал хизматлари жалб қилинган.
