Бугун, 11 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов туманида Тошкент – Термиз йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, соат 08:30 ларда, Ш. Рашидов тумани Бобур МФЙ ҳудудидан утган М-39 “Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг 986 километрида Бухоро вилоятида яшовчи 1982 йилда туғилган ҳайдовчи Yutong русумли йўловчи ташувчи автобусини “Тошкент – Самарқанд” йўналишида бошқариб кетаётган бўлган. Шу вақтда йўлнинг белгиланган жойидан қайрилиб ҳаракатланаётган вақтида, қарама-қарши томондан, яъни “Самарқанд – Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Қашқадарё вилоятида яшовчи 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Shacman русумли юк ташувчи транспорт воситаси билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.
Билдирилишича, ушбу ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ ҳамда Yutong русумли автобусда бўлган айрим йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
