Skip to content
Trending
10 августа 12:45Андижонда икки қизни фоҳишалик учун Туркияга жўнатмоқчи бўлганлар ушланди 8 сентября 10:40Финляндия Россия чегарасида 200 кмлик металл тўсиқ қурди 13 марта 17:23Франция ҳарбийлари Ироқда дрон ҳужумига учради 20 февраля 21:35АҚШ ва Саудия ўртасида атом ҳамкорлиги масаласи кўриб чиқилмоқда 8 ноября 09:38Долларнинг расмий курси кўтарилди 7 января 10:29Афғонистонда олтин кони атрофида тўқнашув: камида 4 киши ҳалок бўлди 3 июня 16:11АҚШда ноқонуний кўча пойгаси учун 6 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди 30 января 10:44Туркиянинг Измит шаҳрида нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди 24 апреля 13:04Қозоғистонлик 22 ёшли йигит БААда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди 25 февраля 18:38Қўқонда содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Хитойда фермер СИ маслаҳатига амал қилиб, 10 гектар кунжутдан айрилди
Дунё

Хитойда фермер СИ маслаҳатига амал қилиб, 10 гектар кунжутдан айрилди

ShaxriyorShaxriyor—12 августа 17:050 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Хитойнинг Анхуй провинциясида 67 ёшли фермер сунъий интеллект тавсияси асосида пестицид сепиши оқибатида бир кечада қарийб 10 гектар майдондаги кунжут кўчатлари қуриб қолди. Бу ҳақда CTWANT хабар берди.

Қайд этилишича, Чжужоу шаҳрида яшовчи Ву исмли фермер тахминан бир йил аввал сунъий интеллект дастуридан фойдаланишни бошлаган. У деҳқончилик ишларини режалаштириш, ўғитлаш ва пестицидлардан фойдаланиш бўйича деярли барча масалаларда сунъий интеллект билан маслаҳатлашган.

Дастлаб у сунъий интеллект тавсияларига шубҳа билан қараган. Бироқ вақт ўтиши билан унинг маслаҳатларига ишончи ортиб, тақдим этилган ечимларни бевосита амалда қўллай бошлаган. Жорий йил июль ойининг 10-кунида Ву сунъий интеллектдан кунжут экинларидаги бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши қандай курашиш мумкинлигини сўраган. Шундан сўнг сунъий интеллект 10 гектар кунжут майдони учун ҳаво орқали бегона ўтларни йўқ қилиш ва зараркунандаларга қарши кураш режасини ишлаб чиққан.

More stories

Россия Ойда АЭС қуради

24 декабря 22:34

Франция жанг майдонига роботлар ва сунъий интеллектни олиб кирмоқда

6 июля 09:33

Хитой Россиядан нефть импортининг қарийб ярмидан воз кечди

5 ноября 16:50

Франциялик ўғрилар сунъий интеллект ёрдамида миллионернинг уйини ўмариб кетди

9 сентября 19:22

Режада бегона ўтларни йўқ қилиш учун “юқори самарали флу пиридин” ва “флуфеназат”, шунингдек, “тиаметоксам” ва “эмамектин бензоат”дан фойдаланиш тавсия этилган. Ву эса пестицидларни сепишдан олдин қишлоқ хўжалиги мутахассислари билан маслаҳатлашмаган. Бироқ эртаси куни далада жиддий муаммо юзага келган. Кунжут кўчатлари ҳам, бегона ўтлар ҳам сўлиб, қурий бошлаган.

“Мен уларга пуркаган куннинг эртаси куни кўчатлар яхши эмас эди. Бегона ўтлар ва кўчатлар бирга нобуд бўлди. Кўчатлар эса янада тезроқ нобуд бўлди”, деган Ву.

Шундан сўнг, у яна сунъий интеллектдан маслаҳат сўраган. СИ бу сафар формуладаги “флуфеназат” кунжутларнинг нобуд бўлишига асосий сабаб бўлиши мумкинлигини билдирган.

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги мутахассислари ҳам флуфеназат асосан соя далаларидаги кенг баргли бегона ўтларни назорат қилиш учун ишлатилишини, кунжут далаларида эса ундан фойдаланиш мумкин эмаслигини билдирган. Айрим бошқа экинларда ҳам ушбу воситадан фойдаланиш мумкин бўлса-да, уни бутун далага сепиш фитотоксикликка олиб келиши мумкин.

Ву сунъий интеллект тавсияни берган пайтда эҳтимолий хавфлар ҳақида аниқ огоҳлантирмаганидан норози. Унинг фикрича, агар ўша пайтда бундай огоҳлантириш берилганида, у тавсияга амал қилмаган бўлиши мумкин эди.

Бироқ сунъий интеллект дастурининг диалог ойнаси юқори қисмида “Сунъий интеллект томонидан яратилган маълумотлар нотўғри бўлиши мумкин, илтимос, текширинг” деган огоҳлантириш мавжуд бўлган. Ву эса бу ёзувни аввал ҳеч қачон пайқамаганини айтган.

Ҳодисага алоқадор сунъий интеллект дастури мижозларга хизмат кўрсатиш вакилининг сўзларига кўра, тизим мустақил билимлар базасига эга эмас. Унинг жавоблари асосан интернетда оммага очиқ бўлган маълумотларни бирлаштириш орқали шакллантирилади.

Ҳозирда компания маълумотларнинг манбасини текширмоқда. Фермерга етказилган зарар масаласида эса мижозларга хизмат кўрсатиш вакили мурожаат қайд этилганини ва ҳолат ички тартибда кўриб чиқилишини билдирган.

кунжутсунъий интеллектфермерХитой
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Air India учувчиси парвоз вақтида наркотик таъсирида бўлгани аниқланди
Ўзбекистонга 7 ойда қарийб 7,8 миллион турист келди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа