Skip to content
Trending
29 июля 14:48Челябинскда ўзбекистонлик эркак силовсинни безовта қилиб, жаримага тортилди 29 ноября 10:20Google Gemini платформасида ўзбек тили расман жорий этилди 21 ноября 17:39ЖАР собиқ президентининг қизи африкаликларни Украинадаги урушга ёллашда айбланди 24 апреля 12:59Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб беришни режалаштирмоқда 14 марта 13:48Қорақалпоғистон ва Жиззахда ҳокимлик вакиллари пора билан ушланди 22 декабря 20:16The Guardian: Сальвадорда бандитлардан бири 1335 йилга қамалди 3 июня 12:41Сурхондарёда икки автомобиль иштирокидаги ЙТҲда икки киши вафот этди 7 октября 11:31Қирғизистонда Марказий Осиёдаги энг катта “Бишкек Арена” стадиони очилди 24 июня 21:24Фарғона вилоятида 4 магнитудали зилзила содир бўлди 29 июля 08:55Тошкентда спа салон ниқоби остида фоҳишахона ташкил этган жиноий гуруҳ ушланди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистонда давлат ташкилотларига оммавий киберҳужумлар аниқланди
Жамият

Ўзбекистонда давлат ташкилотларига оммавий киберҳужумлар аниқланди

ShaxriyorShaxriyor—9 августа 16:240 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Ўзбекистонда 9,3 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди

10 августа 18:38

Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

24 июля 13:16

Ўзбекистонда давлат ташкилотларига оммавий киберҳужумлар аниқланди

9 августа 16:24

Ўзбекистонда 6 ойда 18 нафар ички ишлар ходими хизмат вақтида вафот этди

14 июля 16:05

Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг компьютер ҳамда серверларига RDP (Remote Desktop Protocol) хизмати орқали рухсатсиз киришга қаратилган оммавий киберҳужумлар аниқланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик марказининг UZCERT хизмати маълум қилди.

Ўрганишлар давомида мазкур киберҳужумларни бошқаришда фойдаланилаётган зарарли C2 (Command and Control) инфратузилмасига тегишли бир қанча хорижий IP-манзиллар аниқланган.

Дастлабки таҳлилларга кўра, ушбу оммавий киберҳужумлар оқибатида айрим ташкилотларнинг ахборот тизимлари зарарланган. Жумладан, айрим сервер ва компьютерлардаги маълумотлар шифрланган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари давом эттирилмоқда.

Барча давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг киберхавфсизлик учун масъул ходимларидан қуйидаги чораларни зудлик билан амалга ошириш сўралган:

  • зарурат бўлмаса RDP хизматини вақтинча ўчириб қўйиш ёки интернет орқали тўғридан-тўғри киришни чеклаш;
  • RDP хизматига фақат ишончли IP-манзиллардан ёки VPN орқали киришга рухсат бериш, Network Level Authentication (NLA) функциясини ёқиш ҳамда 3389-портни интернет тармоғига очиқ ҳолда қолдирмаслик;
  • администратор ва RDP орқали кириш ҳуқуқига эга фойдаланувчи ҳисобларининг паролларини мураккаб паролларга алмаштириш ҳамда кўп факторли аутентификацияни (MFA) жорий этиш;
  • Firewall, IDS/IPS, SIEM, EDR/XDR ва бошқа мониторинг воситалари логларини таҳлил қилиш, шубҳали IP-манзиллар билан боғлиқ ҳодисалар, уланишлар, тармоқ сўровлари ва бошқа аномал фаолликларни аниқлаш ҳамда батафсил ўрганиш ўтказиш;
  • RDP хизматидан фойдаланаётган сервер ва ишчи станцияларни қўшимча текширувдан ўтказиш, рухсатсиз кириш, янги фойдаланувчи ҳисоблари ёки бошқа шубҳали ўзгаришлар мавжудлигини аниқлаш;
  • аниқланган ҳар қандай шубҳали фаоллик бўйича зудлик билан ички текширув ўтказиш ҳамда ахборот тизимлари мониторингини кучайтириш;
  • зарарланиш аломатлари аниқланган тақдирда тегишли ахборот тизимини зудлик билан тармоқдан ажратиш, ҳодисанинг тарқалишининг олдини олиш ва зарур далилларни сақлаб қолиш.

Шунингдек, аниқланган киберҳодиса ёки компрометация аломатлари тўғрисида белгиланган тартибда UZCERT хизматини зудлик билан хабардор қилиш ҳамда мавжуд маълумотларни тақдим этиш таъкидланган.

киберҳужумташкилотўзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Бухорода “права” олиб бериш учун 700 доллар сўраган автомактаб ўқитувчиси ушланди
Сирдарёда Captiva юк машинаси билан тўқнашиб ёниб кетди: 3 киши ҳалок бўлди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа