Skip to content
Trending
12 октября 14:07The Lancet инсоният келажагига таҳдид солаётган 17 та глобал хавфни баҳолади 27 мая 09:39Бельгияда мактаб микроавтобуси поезд билан тўқнашди 4 июня 10:24FIFA Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди 10 января 12:09Халқаро қидирувда бўлган Эрон фуқароси Озарбайжондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди 5 июня 21:28Навоийда 71 млн сўм алимент қарзи бўлган ота тандир ичида топилди 12 февраля 15:28Хорижлик фуқаролар иштирокидаги ҳолат бўйича ов қуроли вақтинча олиб қўйилди 28 апреля 15:24Садир Жапаров ШҲТ мудофаа вазирларини қабул қилди 11 февраля 11:45Канада мактабида отишма оқибатида 10 киши ҳалок бўлди 10 июля 17:59Садио Мане Сенегал терма жамоасидаги фаолиятини якунлади 15 февраля 12:38Freestyle Chess: Абдусатторов ва Синдоров якуний ўринлар учун курашмоқда
  Понедельник 26 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШда круиз кемаси йўловчисида ҳантавирус аниқланди
Дунё

АҚШда круиз кемаси йўловчисида ҳантавирус аниқланди

ShaxriyorShaxriyor—12 мая 11:300 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ҳантавирус аниқланган круиз кемасининг америкалик йўловчисида вирус билан касалланиш ҳолати кузатилди. Кемадан жами 18 нафар АҚШ фуқароси эвакуация қилиниб, ватанига олиб келинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Расмийларга кўра, АҚШга қайтган йўловчилардан бирида Андес вируси — ҳантавируснинг кам учрайдиган тури аниқланган, яна бир фуқарода эса касалликнинг енгил аломатлари кузатилмоқда. 10 май куни Испаниянинг Канар оролларида тўхтаган круиз кемасининг 90 дан ортиқ йўловчиси ватанига қайтарилмоқда. Мазкур касаллик сабабли кемада аввалроқ уч киши вафот этганди.

More stories

АҚШ россиялик хакерлар ҳақида маълумот учун 10 миллион доллар ваъда қилди

15 июля 14:12

Штайнмайер Трамп давридаги АҚШ ташқи сиёсатини кескин танқид қилди

8 января 20:52

Россия газ ташиётган Туркия танкерига дрон билан зарба берди

18 ноября 14:56

Трамп Куба таҳдиди сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди

30 января 10:48

Бу АҚШ фуқаросида ҳантавирус аниқланиши билан боғлиқ биринчи тасдиқланган ҳолатдир. Ҳозирда икки киши Атлантада, 16 киши эса Небраскадаги мамлакатнинг ягона миллий карантин бўлимида назорат остида қолмоқда.

“Жамоат саломатлиги учун хавф туғдирадиган бирорта шахс Омаха кўчаларига эркин чиқиб кетаётгани йўқ”, деди Небраска губернатори Жим Пиллен матбуот анжуманида.

Небраскадаги муассасада жойни тежаш мақсадида айрим йўловчилар, жумладан, енгил симптомлари бўлган шахс Атлантага юборилган. Жоржияга олиб кетилган икки киши касаллик белгилари кузатилаётган бемор ва унинг ҳамроҳидир.

“Ҳантавируснинг аҳоли учун хавфи жуда пастлигича қолмоқда. Ушбу вируснинг Андес штамми осонликча тарқалмайди ва у аллақачон касаллик аломатлари намоён бўлган одам билан узоқ вақт давомида яқин алоқада бўлишни талаб қилади”, деди АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар департаменти адмирали Брайан Кристин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, кемирувчилар орқали юқувчи ҳантавирусларнинг аксарият штаммлари одамдан одамга ўтмайди. Бироқ круиз кемасидаги йўловчиларда аниқланган Андес штамми юқимлидир.

Миллий карантин бўлими тиббий директори Майкл Вадманнинг сўзларига кўра, Небраскага олиб келинган 16 нафар йўловчининг аҳволи ва кайфияти яхши. У Андес вируси аниқланган шахс махсус биоқўриқлаш муассасасига жойлаштирилгани ва унда ҳозирча ҳеч қандай симптомлар кузатилмаётганини қўшимча қилди.

Ҳантавирус — одамга кемирувчилардан, асосан, уларнинг вирусланган ажралмалари орқали юқадиган вируслар гуруҳи. Улар ўпка ёки буйрак шикастланиши каби оғир касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Касаллик иситма, бош ва мушак оғриқлари, кўнгил айниши ҳамда чарчоқ каби белгилар билан кечади. Ҳантавирус юққанига шубҳа туғилса, дастлабки симптомлардан 72 соат ўтгач, такрорий таҳлил топшириш тавсия этилади. Вирусга қарши махсус даво йўқ, беморларга қўллаб-қувватловчи терапия қўлланади. Аввалроқ Исроил, Испания ва Атлантикадаги олис оролда ҳам ҳантавирус қайд этилганди. Францияда эса круиз кемасидан қайтган йўловчида вирус аломатлари кузатилганди.

АҚШКруиз кемасиҳантавирус
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россия ва Украина ўртасидаги вақтинчалик сулҳ якунланди
Фарғонада 3,2 млрд сўмлик психотроп дорилар контрабандаси фош этилди
Related posts
Дунё

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10 30
Дунё

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08 50
Дунё

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10 30
Спорт

Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби ОФК Чемпионлар лигасида майдонга тушади

26 октября 11:19 30
Дунё

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08 50
Дунё

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38 30
Қизиқарли

Олимлар 1600 йиллик Рим шишасининг сирини очишга муваффақ бўлди

26 октября 09:30 40
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Load more

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10

Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби ОФК Чемпионлар лигасида майдонга тушади

26 октября 11:19

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38

Олимлар 1600 йиллик Рим шишасининг сирини очишга муваффақ бўлди

26 октября 09:30

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1964
  • Жамият1888
  • Спорт320
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли31
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа