Skip to content
Trending
14 октября 11:45Каспий денгизида янги орол пайдо бўлди: олимлар хавотирда 11 марта 16:36Баҳрайн ва АҚШдан қидирувдаги ўзбекистонликлар Ўзбекистонга қайтарилди 12 августа 17:08Ўзбекистонга 7 ойда қарийб 7,8 миллион турист келди 29 января 09:41Олтин нархи тарихда илк бор 5,5 минг доллардан ошиб кетди 23 апреля 18:22Деновда йирик миқдордаги кўкнори етиштириш ҳолати фош этилди 16 ноября 18:04Россия Шимолий Кореядан 12 мингта дрон йиғувчини олиб келмоқчи — Украина разведкаси 3 декабря 18:53Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сафар қилаётганлари маълум бўлди 20 января 09:52Эш-Шаддадада ИШИД маҳбусларининг қочиши Сурияда хавфсизлик ташвишини кучайтирди 10 июля 11:46Самарқандда дарахтлар кесилиши бўйича ишни ёпиш учун компьютер олган мансабдор қўлга олинди 19 апреля 10:19АҚШ ва Куба 10 йилдан сўнг илк бор Гаванада музокара ўтказди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ривожи бўйича устувор вазифаларни белгилади
Жамият

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ривожи бўйича устувор вазифаларни белгилади

ShaxriyorShaxriyor—20 февраля 20:250 18
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни АҚШнинг Вашингтон шаҳрига амалий ташрифдан сўнг Тошкентга қайтиб келгач, Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Қорақалпоғистон ўзининг улкан майдони ва қазилма бойликлар захираси билан катта иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятга эгалиги қайд этилди. Хусусан, 270 миллион тонна цемент, 256 миллион куб метр қурилиш ва пардозбоп тошлар, 200 миллион тонна оҳак, 31 миллион куб метр керамзит, 30 миллион куб метр қурилиш қумлари, 27 миллион куб метр ғишт хом ашёси, 6,9 миллион тонна шиша, 6,5 миллион тонна гипс, 4,3 миллион тонна вермикулит захиралари аниқланган.

More stories

Тошкентда Марказий Осиё давлат раҳбарлари саммити бошланди

16 ноября 14:25

Шавкат Мирзиёев ТДТ саммити учун Қозоғистонга жўнаб кетди

15 мая 11:58

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга етиб борди

18 февраля 11:11

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга жўнаб кетди

2 июля 16:06

Шу билан бирга, шаҳар ва туманлар, овуллар ўртасидаги масофа узоқлиги ҳар бир ҳудуднинг солиштирма устунлигидан унумли фойдаланиб, аниқ ҳисоб-китоб билан ишлашни тақозо этади. Умуман, қаерда соғлом муҳит, қулай шароит, адолатли ва шаффоф тизим бўлса, тадбиркор ўша жойда ишлашни хоҳлайди, инвестор ҳам ана шундай ҳудудга маблағ тикади.

Тақдимотда сўнгги йилларда Қорақалпоғистон иқтисодиётида сезиларли ўзгаришларга эришилгани қайд этилди. Жумладан, 8 йил олдин ҳудуд иқтисодиёти жон бошига ҳажм бўйича энг охирги ўринда бўлган бўлса, бугун 7-ўринга кўтарилди. Саноат маҳсулотининг атиги 4 фоизи экспортга чиққан бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 30 фоизга етди. Умумий экспорт 2016-йилга нисбатан 3,5 карра ошиб, 2,1 миллиард доллар бўлди.

Келгуси 5 йилда ҳудуд иқтисодиётини 102,5 триллион сўмга (2025-йилда 54,3 триллион сўм бўлган), жон бошига эса 51 миллион сўмга етказиш, саноат ва хизматлар соҳасида 7,2 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Барча имкониятларни ишга солиб, саноат, хизматлар ва туризм экспортини 900 миллион долларга етказиш муҳимлиги таъкидланди (2025-йилда 435 миллион доллар бўлган).

Жорий йил якунига қадар ишсизлик даражасини 4,2 фоизгача, камбағалликни 3,2 фоизгача пасайтириш, Нукус шаҳри, Қўнғирот ва Чимбой туманлари ҳамда 109 та маҳаллани ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш мақсад қилинган. Қўшимча равишда “оғир” тоифадаги Бўзатов, Қонликўл, Мўйноқ ва Шуманай туманлари ҳамда 90 та маҳаллада камбағалликни 2 баробар қисқартириш вазифаси қўйилди.

Тақдимотда инвестицияларни жалб қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ҳудудга аввал берилган имтиёзлар муддатини узайтириш таклифи билдирилди. Президент ушбу таклифни қўллаб-қувватлади. Қорақалпоғистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини 2,5 баробар ошириш (2025-йилда 3,5 миллиард доллар бўлган) мақсад қилингани қайд этилди.

белгиладивазифаларҚорақалпоғистонШавкат Мирзиёев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Сурхондарёда ер ижараси эвазига пул талаб қилган ҳоким ўринбосари ушланди
Россияда ичида хитойлик сайёҳлар бўлган автобус чўкиб кетди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа