Skip to content
Trending
2 февраля 17:47Москвада маймунчечак билан касалланган шахс аниқланди 9 января 16:30Антуан Семеньо 75 миллион евро эвазига Манчестер Сити сафига қўшилди 5 августа 21:06Олмалиқ кон-металлургия комбинатида магистрал пулпа қувури ёрилди 31 октября 09:45Наманганда қалбаки дорилар ишлаб чиқарилгани аниқланди 30 сентября 18:41Хитойда сунъий интеллект биологик қурол ясаш йўлини ўргатди 4 августа 14:141,5 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди 10 августа 13:00“Одиссея” Кристофер Нолан фаолиятидаги энг кассабоп фильмга айланди 4 июня 09:18Тошкент вилоятида 750 минг доллар эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди 19 июня 16:51Андижонда қарийб 2,5 кг “гашиш” мусодара қилинди 31 марта 18:25Тошкентдаги Ботаника боғи энди фақат пиёда сайр қилиш ҳудуди бўлади
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Спорт  Исломбек Исмоилов Ўзбекистон U-17 билан фаолиятини якунлади
Спорт

Исломбек Исмоилов Ўзбекистон U-17 билан фаолиятини якунлади

ShaxriyorShaxriyor—19 ноября 12:250 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов мухлисларга мурожаат қилиб, жамоани тарк этганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook саҳифасида ёзиб қолдирди.

Исмоилов Қатарда ўтказилаётган Жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Италияга (2:3) қарши ўйиндаги мағлубият ортидан бу қарорга келаётганига ишора қилган. 

“Ҳурматли мухлислар, футбол ихлосмандлари, ота-оналар, мураббийлар ва Ўзбекистон футболи учун куйиб-ёнадиган азиз юртдошлар!

Бугун биз Жаҳон чемпионатидаги иштирокимизни якунладик. Шу билан бирга, 3 йил давомида юрагим билан хизмат қилган U-17 терма жамоамизнинг ҳам фаолияти ниҳоясига етди.

Бу йўл мен учун шунчаки иш эмас эди – бу шараф, масъулият ва Аллоҳ берган синов бўлди.

More stories

Ўзбекистон пенальтиларда Венесуэлани енгиб, FIFA Series ғолиби бўлди

30 марта 22:07

Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритди

28 августа 11:04

Жаҳон чемпионатидан сўнг Жаҳонгир Ўрозовга Европадан жиддий қизиқиш пайдо бўлди

2 июля 09:07

Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади

1 мая 13:07

Уч йил давомида биз бу жамоа билан машаққатли машғулотлар, қувончли ғалабалар, оғир мағлубиятлар билан ёнма-ён бордик. Яхши кунларда ҳам, ёмон кунларда ҳам бирга эдик”, дея ёзган мураббий. 

У, шунингдек, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлганини хотирлаб ўтган. 

“Осиё чемпионлиги – бу авлоднинг матонати ва меҳнати.

2025 йилда Осиё чемпиони бўлиш – бу болаларимизнинг жасорати, меҳнати ва интилиши. Бу натижа Ўзбекистон футболи тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилиб бўлди.

Ҳеч қачон унутмайман: ҳар бир машғулотда, ҳар бир турнирда биз Ўзбекистон байроғининг шаънини ҳимоя қилдик. Ҳар бир ўйин олдидан битта фикр бўларди: “Бу Ватан учун жон фидо.”

Мен мураббий сифатида бир нарсага қатъий амал қилдим: адолат ва ҳалоллик. Ҳеч кимнинг исмини, клубини ёки таниш-билишлигини эмас, фақат меҳнатини, характерини, муносиблигини танладим. Терма жамоага чақирилган ҳар бир футболчи бунга ҳақли эди. Шу қарорларим учун бугун ҳам, эртага ҳам бошим баланд”, дея қўшимча қилган Исмоилов. 

Қолаверса, мураббий у ва жамоасини қўллаб турган барчага ўз раҳматларини айтган. 

“Бизни қўллаб-қувватлаган, дуо қилган, ишонч берган Ўзбекистон халқига бош эгиб миннатдорлик билдираман. Биз сизнинг муҳаббатингизни, сизнинг меҳрингизни ҳар бир дақиқада ҳис қилдик. Сизнинг ишончингиз бизнинг энг катта кучимиз бўлди. U-17 терма жамоасининг ҳар бир муваффақиятида ЎФА раҳбарияти, техник бўлим ва футболни ривожлантиришни мақсад қилган барча инсонларнинг улкан ҳиссаси бор.
Менга ишонган, мен билан бирга ёниб куйган, ҳар бир машғулотда ва ҳар бир мусобақада ёнимда юрган ёрдамчи мураббийларимга, шифокорларга, анализ бўлимига, бутун штабга алоҳида миннатдорлик билдираман. Сизлар бўлмаганда бу йўл бу даражада кучли бўлмас эди.

Уч йил давомида мен билан ишлаган барча футболчиларимга айтадиган гапим битта: сизлар менинг фахрим бўлиб қолдингиз. Майдонда ютдингиз ҳам, ютқаздингиз ҳам, лекин ҳеч қачон таслим бўлмадингиз. Мен сизларга ишонаман. Сизлар ҳали катта футболни забт этасизлар. Сизлар Ўзбекистон футболининг эртанги куни, эртанги юлдузларисиз.

Бу якун – бир эшикнинг ёпилиши эмас. Бу янги босқичнинг бошланиши. Бугун менинг йўлим бу жамоа билан тугади. Раҳмат, Ўзбекистон! Раҳмат, менинг укаларим! Раҳмат, барча қўллаб-қувватлаган юртдошлар!” дея ўз постини якунлаган Исмоилов. 

U-17Жаҳон чемпионатиИсломбек ИсмоиловҚатарЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Трамп айрим божларни бекор қилди
Роналду Оқ уйда. Трамп шоҳона кечки овқат уюштирди
Related posts
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 60
Спорт

Туркий давлатлар ўртасида ҳар икки йилда бир марта футбол турнири ўтказилиши мумкин

17 октября 14:18 60
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Load more

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1956
  • Жамият1887
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа