Skip to content
Trending
27 февраля 06:43Қашқадарёда аёлларни Туркияга фоҳишалик учун юборишга уринган шахс ушланди 21 августа 16:36Қизиқчи Шукурулло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлди 31 января 17:17Фарғонада кучли таъсир қилувчи дори воситалари контрабандасига чек қўйилди 7 ноября 10:52БМТ Сурия президентидан санкцияларни олиб ташлади 14 февраля 10:56Ироқ Сурия қамоқхоналаридан 3 мингга яқин ИШИД аъзосини кўчирди 23 ноября 16:48Трампнинг бойлиги 1,1 млрд долларга камайди 14 ноября 09:30Франция Павел Дуровдан ҳаракатланиш чекловларини олиб ташлади 29 октября 13:09Финландия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади 25 декабря 14:15Самарқандда халқаро наркожиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди 13 февраля 17:17АҚШда 1,6 млн га яқин ноқонуний муҳожир депортация қилиниши мумкин
  Воскресенье 15 ноября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Тожикистонда Роғун ГЭС туннелларидан бирида авария содир бўлди
Дунё

Тожикистонда Роғун ГЭС туннелларидан бирида авария содир бўлди

ShaxriyorShaxriyor—29 октября 18:330 6
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Тожикистондаги Роғун гидроэлектр стансияси қурилиш майдонидаги туннеллардан бирида тупроқ ва тошлар кўчиши юз берди. Ҳодиса 21 октябрь куни соат 16:15 атрофида ГЭС қурилишининг тўртинчи сатҳидаги туннелнинг “Б” сексиясида, сементлаш ишлари давомида юз берган. Бу ҳақда AsiaPlus нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида беш нафардан ортиқ ишчи жароҳатланган. Бироқ жабрланганларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча расмий маълумот эълон қилинмаган.

Станция ходимларидан бири туннел яқинидаги қояли ҳудудни қазиш ишлари давомида тупроқ ва тошлар тўпланиб қолганини айтган. Кейинчалик йиғилган сув таъсирида ушбу масса пастга оқиб тушган.

Ходим ҳодисани қурилиш сифати билан боғлиқ бўлмаган тасодифий воқеа деб атаган. Бироқ у ишчилар жабрлангани ҳақидаги маълумотни тасдиқламаган ҳам, инкор этмаган ҳам.

Хавфсизлик нуқтайи назаридан исмини ошкор қилишни истамаган гувоҳлар журналистларга ҳодиса оқибатида бир неча киши тупроқ остида қолиб кетганини билдирган.

Расмий муносабат

28 октябрь куни Тожикистоннинг саноат ва кончилик соҳасида ишлар хавфсизлиги устидан давлат назорати хизмати қурилаётган Роғун ГЭС туннелларидан бирида юз берган ҳодиса сабабини маълум қилди.

Идора ҳодисага техник сув йиғиш резервуарларидан бирининг ёрилиши сабаб бўлганини билдирди. Расмий маълумотга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

Давлат назорати хизмати ҳодиса 21 октябрь куни тахминан соат 16:15 да гидроэлектр стансиянинг тўртинчи сатҳидаги қурилиш туннелининг “Б” сексиясида, сементлаш ишлари давомида юз берганини маълум қилган. Резервуарнинг ёрилиши оқибатида техник сув туннелда ишлаётган ишчилар томон оқиб келган.

“Ҳодиса туннелнинг чиқиш қисмида, 32 ва 33-бермалар ҳудудида содир бўлган. Ўша вақтда у ерда Сино Ҳйдро субпудрат компанияси ходимлари ишлаб турган. Техник сув отилиб чиққач, улар сув оқими остида қолган”, дея изоҳ берган идора вакиллари.

Расмий маълумотларга кўра, туннелнинг ушбу қисмида сув йиғиш учун мўлжалланган иккита резервуар жойлашган. Юқоридаги резервуар ёрилгач, қуйи қисмдаги сув чиқариш резервуари ҳам шикастланган. Натижада иккала резервуардаги сув бир вақтнинг ўзида туннелнинг ишчилар турган қуйи қисмига оқиб тушган.

More stories

Тожикистонда ҳижобли аёлларга қарши рейдлар ўтказилмоқда

6 августа 16:07

Тожикистонда юк поезди ёниб кетди

15 декабря 18:16

АҚШда самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

5 ноября 11:30

Тожикистонда Марказий Осиёнинг энг баланд иншооти қурилади

5 сентября 12:36

Давлат назорати хизмати ҳодиса оқибатида ГЭС ишчиларидан ҳеч бири жароҳат олмаганини таъкидлаган. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, шундан сўнг ишчилар ўз вазифаларини бажаришга қайтган.

Давлат назорати хизмати ҳодиса сабабларини аниқлаш ва келгусида шунга ўхшаш ҳолатларнинг олдини олиш учун ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилган. Мутахассислар сув йиғиш резервуарларининг техник ҳолати, анкер маҳкамлагичларининг ишончлилиги ҳамда ишлаб чиқариш обектларида хавфсизлик талабларига риоя этилишини ўрганмоқда.

ГЭС қурилишида аввал ҳам бахтсиз ҳодисалар юз берган

Роғун ГЭС қурилишидаги хавфсизлик масаласи аввалги йилларда ҳам кўтарилган. Жумладан, 2024 йил ноябрь ойида қурилиш майдонида юз берган авария оқибатида уч нафар ишчи ҳалок бўлган, яна бир киши жароҳатланган эди.

2025 йилда ҳам қурилиш хавфсизлиги юзасидан муҳокамалар давом этган. Лойиҳада иштирок этаётган Эрон компанияси ходимларидан бири сифатсиз материаллардан фойдаланилиши мумкинлигини билдирган. Бошқа бир ишчи эса халқаро молия ташкилотлари қурилиш сифатини ҳар куни текшириб боришини таъкидлаган.

Шу йили Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭС қурилишида саккизта бахтсиз ҳодиса юз берганини маълум қилган. Бироқ ҳодисалар оқибатида қанча киши ҳалок бўлгани ёки жароҳатлангани очиқланмаган.

Роғун ГЭС қачон тўлиқ ишга туширилади?

Вахш дарёсида қурилаётган Роғун ГЭС Тожикистоннинг стратегик лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Қурилиш якунлангач, баландлиги 335 метр бўлган тўғон дунёдаги энг баланд тўғонга айланиши кутилмоқда.

Станция ҳар бирининг қуввати 600 мегаватт бўлган олтита гидроагрегатдан иборат бўлади. Ҳозирда иккита агрегат ишламоқда, учинчи агрегатни 2027 йил сентябрь ойида ишга тушириш режалаштирилган.

Жаҳон банки лойиҳа учун 300 миллион доллар ажратган. Осиё тараққиёт банкидан эса яна 500 миллион доллар маблағ жалб этилиши кутилмоқда.

Роғун ГЭС қурилишини 2035 йилгача тўлиқ якунлаш режалаштирилган. Тожикистон ҳукумати станция ишга туширилиши мамлакатдаги электр энергияси тақчиллигини камайтиришга ёрдам беришига умид қилмоқда.

Ўзбекистонга электр экспорти

2025 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон Роғун ГЕСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича битим лойиҳасини маъқуллаган эди.

Ҳужжатга кўра, электр энергиясининг нархи 1 кВт соат учун 3,4 АҚШ сенти этиб белгиланган бўлиб, иккинчи йилдан бошлаб ҳар йили 1 фоизга индексация қилинади. ГЭС қурилиши якунлангунча электр энергияси фақат вегетация даврида — 1 апрелдан 30 сентябргача етказиб берилади. Станция тўлиқ ишга тушгач, экспорт йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган.

Битим 20 йилга мўлжалланган. Томонлардан бири муддат тугашидан камида олти ой олдин уни бекор қилиш истагини билдирмаса, ҳужжат яна 10 йилга автоматик узайтирилади.

аварияРоғун ГЭСТожикистонтуннел
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

АҚШда динозавр скелети 47,3 миллион долларга сотилди
Хитойлик муҳандис мотоциклда сув устида 40 километр юриб, жаҳон рекордини ўрнатди
Related posts
Дунё

Тинч океанида сув ҳарорати рекорд даражага етди

31 октября 17:34 60
Дунё

Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди

31 октября 14:00 60
Дунё

Google бир кунда 500 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди

31 октября 13:56 80
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Тинч океанида сув ҳарорати рекорд даражага етди

31 октября 17:34 60
Дунё

Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди

31 октября 14:00 60
Дунё

Google бир кунда 500 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди

31 октября 13:56 80
Жамият

Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун 200 та таълим гранти ажратишни таклиф қилди

30 октября 16:18 90
Жамият

Тошкентда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

30 октября 16:10 100
Дунё

Ҳусийлар Саудия Арабистонига олтита ҳужум уюштирганини маълум қилди

30 октября 14:19 90
Load more

Тинч океанида сув ҳарорати рекорд даражага етди

31 октября 17:34

Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди

31 октября 14:00

Google бир кунда 500 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди

31 октября 13:56

Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун 200 та таълим гранти ажратишни таклиф қилди

30 октября 16:18

Тошкентда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

30 октября 16:10

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1977
  • Жамият1893
  • Спорт323
  • Иқтисод151
  • Технология37
  • Қизиқарли31
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа