Skip to content
Trending
21 апреля 21:48Учтепадаги оммавий жанжал қатнашчилари ушланди 9 декабря 14:38Ўзбекистонда бананларга ОИТСли қон юбориб, сотилаётгани рад этилди 18 ноября 11:14Ўзбекистон Афғонистонга 2026 йилда ҳам электр беради 9 января 16:30Антуан Семеньо 75 миллион евро эвазига Манчестер Сити сафига қўшилди 13 марта 21:24Фарғонада Умра сафари билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди 16 декабря 09:46Наманганда жаримани йўқ қилиб беришни ваъда қилган мансабдор қўлга олинди 1 декабря 14:36Сирдарёда тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди 14 марта 09:05Ярим асрдан кейин илк бошқариладиган парвоз: NASA Ой миссиясини эълон қилди 6 ноября 16:10АҚШда аммиак заводи портлаб кетди 30 апреля 13:47Самарқандда банк ходими мижозининг кредит пулини ўзлаштириш ҳолати аниқланди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Каспий денгизида янги орол пайдо бўлди: олимлар хавотирда
Дунё

Каспий денгизида янги орол пайдо бўлди: олимлар хавотирда

ShaxriyorShaxriyor—14 октября 11:450 11
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Каспий денгизининг шимолида, Қозоғистоннинг Кулали ороли яқинида янги орол пайдо бўлди. Олимлар буни денгизда сув сатҳи пасайишда давом этаётганидан далолат берувчи хавотирли белги сифатида баҳолади. Бу ҳақда Khaleej Times хабар берди.

Янги қуруқлик ҳудуди яқинда ўтказилган аэрофотосуратга олиш жараёнида аниқланган. Сув сатҳининг пасайиши натижасида денгиз тубининг айрим қисмлари очилиб, янги ороллар ва қуруқликлар пайдо бўлмоқда. Эколог Данияр Акимжановнинг сўзларига кўра, Кулали ороли яқинида бундай ҳолат биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Сўнгги тўрт-беш йил ичида бу ҳудудда бир нечта янги орол пайдо бўлган.

More stories

Олимлар қадимда Ернинг 80 фоизини эгаллаган суперқитъанинг харитасини қайта тиклади

16 сентября 10:03

Олимлар Африка қитъаси иккига бўлиниши мумкинлигини айтмоқда

14 мая 20:58

Олимлар Сатурн йўлдошида микроорганизмлар яшаши мумкинлигини аниқлади

29 сентября 12:01

Каспий денгизида янги орол пайдо бўлди: олимлар хавотирда

14 октября 11:45

Улардан айримларининг узунлиги қарийб бир километрга, эни эса 200–300 метрга етади. Баъзи ҳудудларда ўсимликлар ўсиб чиққан, шунингдек, ёввойи чўчқалар ва бўрилар ҳам кузатилган. Бироқ мутахассислар янги оролларнинг барчаси сақланиб қолмаслиги мумкинлигини таъкидламоқда. Уларнинг келажакдаги ҳолати тўлқинлар, шамол, денгиз тубининг релефи ва Каспий денгизи сатҳининг ўзгаришига боғлиқ. Айрим ҳудудлар кенгайиши, материк билан туташиши ёки яна сув остида қолиши мумкин.

Каспий денгизида сув сатҳининг пасайиши, айниқса, унинг саёз шимолий ва шимоли-шарқий қисмларида, жумладан, Қозоғистон соҳилларида яққол кузатилмоқда. Каспий денгизи илмий-тадқиқот институти маълумотларига кўра, 1996 йилдан 2025 йилгача ушбу ҳудудда сув сатҳи тахминан 2,45 метрга пасайган. 2026 йил июль ойида Кулали оролидаги кузатув стансиясида сув сатҳининг ўртача кўрсаткичи денгиз сатҳидан 29,42 метр паст бўлган. Бу кузатувлар давомида қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Сўнгги сунъий йўлдош тадқиқотларига кўра, 2016–2025 йиллар оралиғида Каспий денгизининг шимоли-шарқидаги айрим ҳудудларда Қозоғистон қирғоқ чизиғи 20 километрдан ортиққа чекинган. Олимлар Каспий денгизида сув сатҳининг пасайишини иқлим ўзгариши ва инсон фаолиятининг таъсири билан боғламоқда.

Сув сатҳининг пасайиши нафақат денгизнинг географик кўринишига, балки унинг экотизимига ҳам таъсир кўрсатди. Жумладан, тюленларнинг одатий яшаш жойлари ўзгариши мумкин. Бу жараён осётр балиқлари яшайдиган ҳудудлар, сув-ботқоқ ерлар ва бошқа табиий экотизимларга ҳам таъсир қилади. Бундан ташқари, денгизнинг саёзлашиши портлар фаолияти, кемалар қатнови ва балиқчилик учун ҳам хавф туғдиради.

Тадқиқотчилар Каспий денгизида сув сатҳининг 5–10 метрга пасайиши муҳим экотизимлар фаолиятини жиддий издан чиқариши, шунингдек, қиймати миллиардлаб долларга тенг фуқаролик ва саноат инфратузилмасига хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Олимлар Каспий денгизи Орол денгизи каби бутунлай йўқолиб кетишини кутмаяпти, чунки унинг марказий ва жанубий қисмлари анча чуқур. Аммо унинг саёз шимолий қисмида сув сатҳининг пасайиши катта ҳудудларнинг қуруқликка айланишига олиб келиши мумкинлиги истисно этилмаган.

Каспий денгизиОлимларОролТадқиқот
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Фарғонада 2,5 триллион сўмлик крипто-активлар айланмасини амалга оширган шахс ушланди
Қирғизистонда зилзила содир бўлди, Ўзбекистонда ҳам сезилди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 40
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 50
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа